ИСЛОМ ДИНИНИНГ АҚИДАПАРАСТЛИККА МУНОСАБАТИ

Ислом дини инсон  ҳаётининг ҳар бир жаҳаси ўзида мужассам этган, хар замонга мос эзгуликка асосланган бағрикенг, мўътадил диндир. Ислом фақат диний аҳкомлардан иборат бўлган дин эмас, балки у жамият маънавияти ва маърифатини шакллантириб камолга етказувчи хамда унинг ижтимоий- сиёсий, рухий-маънавий талабларини қондирувчи диндир. Аммо, исломий арконларининг ижроси баробарида инсон диний илмсизлик сабабли кўплаб муоммоларга дуч бўлиши табиий холдир. Манашу муоммолардан бири ақидапарастлик хисобланади.

Ақида,  эътиқод (араб.  “ақд”-бир нарсани иккинчисига махкам боғлаш; кўпликда- ақоид)- балоғатга етган киши эътиқод қилиши, иймон келтириши, ислом дийниниг заруратлари шаклида тастиқ қилиши, қалбига махкам боғлаб олиб ундан ажралиши мумкин бўлмаган шаръий эътиқодий хукумлар.Инсонниг икки дунёдаги саодати айнан унинг ақидасига боғлиқдир. Агар ақидаси пок бўлса. Йўли тўғри бўлади. Қилган барча амаллари қабул бўлади ва бандалик билан содир этган бъази гунохлари афу этилади. Агар ақидаси соф бўлмаса, бузуқ бўлса, йўли нотўғри бўлади, қилан амаллари бехуда кетади ва охиратда жаханнам ахлидан бўлади. Аллох сақласин ақида масаласи ўта мухим бўлганидан хам Аллох таолонинг ўзи кўрсатиб берган Одам Ас тортиб хозиргача ақида масаласи бир хил бўлиб келган. Ислом ақидаларининг асоси қуъронда берилган. Хадислардаги кўрсатмалар негизида ишлаб чиқилиб,Тартибга солинган. Исломнинг суннийлик йўналиши илохийотда эътироф этиладиган ақидалар ёки имон талаблари етти та дир: булар Аллохнинг ягоналигига, фаришталарга, муқаддас китобларга, Пайғамбарларга,Охиратга, тақдирга ва қиёмат куни барчанинг қайта тирилишига ишониш.Манашу етти нарсадан ортиғини эътиқодга қўшиш ёки шу етти нарсадан камайтириш оқибатида ақидапарастлик пайдо бўлади. Шунингдек , Аллох таолонинг барча исм-сифатларини азалий ва абадий деб эътиқот қилмаслик, бандаларининг амалларини тақдир қилиниб банданинг ўз амали учун мукофотланиши ёки жазоланиши каби ақидавий масалалардаги ихтилофлархам  бу иллатнинг асосий омили хисобланади. Аксар холда унинг пайдо бўлиши сабаби бир инсоннинг ёки гурухнинг шахсий манфаъатлари билан боғлиқ бўлади ва натижада соф бўлмаган, ғойри исломий ақидалар вужудга келади. Бундай эътиқод “ақидапарастлик”    ақидапараст сохиби эса “Ақидапараст”  деб номланади. Ақидапарстликнинг келиб чиқишини асосий сабабларидан бири мутаассиблик ва динда ғулув кетишдир. Шариъатимиз диний мутаассибликка ва динга чуқур берилишга доимо қарши бшлган. Муқаддас динимизнинг асл манбаалари бўлган қуръони карим оятлари  ва хадиси шарифда диндаги бу бидъатлар қаттиқ қораланган. Чунки бу икки иллат турли замонларда турли номлар остида динимизга тасвирлаб бериб бўлмас даражада зарар етказиб, бу хол хозирда ҳам  хар хил жарангдор номлар ва шиорлар остида давом этмоқда. Хўш, диний мутаассиблик, динда чуқур кетиш нима? Динимизнинг мазкур икки иллатга муносабати қандай? Мутассиблик-унинг луғавий маъноси бирон эътиқодга ёки дунё қарашга ўта берилганлик, ўз фикрида катъий туриб олиб, бошқаларнинг фикрини инобатга олмаслик хамда инкор қилиш ва ҳамиша ўзини ҳақ деб билишликдир. Халқаро тушунчаларда бу “фанатизм” хам дейилади. Мутассиб (фанат) киши кўр – кўрона хох тўғри, хох нотўғри бўлсин ўзига маъқул бўлганю бир фикрда махкам туриб, ўзининг фикрини ҳақ, бошқаларнинг фикрини ноҳақ деб хисоблаган холда баъзан ўз фикрини  амалда намоий қилишга харакат қилади. Динда ғулу кетиш – динда чуқур кетиш, диний арконлар ва ибодатларни бажаришда ҳаддидан ошиш,  тўғри йўл деб нотўғри йўлга бурулиш маъноларини англатади. Ойша онамиз (р.а) дан ривоят қилинган қуйидаги хадис бунинг далилидир: Хузуримда бани аъсад қабиласидан бир аёл бор эди. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар ва  : “Бу аёл ким ?” – деб сўрадилар. Мен: фалончи, кчаси билан ухламасдан намоз ўқиб, аллохни зикр қилар экан, — дея жавоб бердим. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлди бас қил, ўзларингизга амаллардан тоқатларингиз етадиганини олинглар. Динда ҳаддидан ошиб, мутаасибона эътиқодда бўлишнинг асосий сабабларидан  бири шариъат аҳкомларини билмаслик ва диннинг асл моҳиятини тушуниб етмасдан шаръий билим сохасида маълум бир доирада чегараланиб қолиш эканлигини айтиб ўтдик. Бу икки иллатга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг энг самарали  йўли диний маърифатни кенг маънода тарғиб қилиб. Ислом дининиг асл мохияти ва мақсади нималардан иборат эканлигини яхши англаб олиш ва англатиш зарур.Айниқса ўсиб келаётган ёш авлодни бу каби зарарли этиқодлар таъсиридан асраш йўлларини ишлаб чиқиш кечиктириб бўлмас вазифаларидан биридир. Шу билан бирга ёшларимизни жахон андозаларига мос равишда замон талабларига жавоб бера оладиган маърифатли, диний ва дунёвий илимлар борасида хар томонлама етук қилиб тарбийалаш замонамизнинг кечиктириб бўлмайдиган долзарб талабларидандир Муқаддас динимизни соф ва асл холида бошқаларга етказиш еса аввало жамиятдаги диндорлар ва имомларнинг олий вазифасидир. Бу ўринда мухтарам имом –хатибларнинг масъуляти жуда йуқори бўлиб, ислом динини оммага оят ва хадислар орқали ханафия мазхаби асосида холис етказишлари лозим бўлади.

А.Рахимов

Ҳазорасп тумани “Сулоймон Боқирғоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *