ЁШЛАРИМИЗНИ КАСБ ХУНАРЛИ ҚИЛАЙЛИК

Аллоҳ таоло инсониятни улуғ ва мукаррам қилиб яратди. Барча жонзотлар қатори инсоннинг ҳам ризқини тақдири азалда белгилаб қўйган, шариатимиз бизларни ўша ризқни ҳалол пок йўл билан топишга буюради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қиладики: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, ясизларга биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, унга шукр қилиб берган покиза нарсалардан еб, унга шукр қилнгиз (Бақара сураси 172-оят)” деб яратган нарсалари орасидан фақат покизаларини истеъмол қилишга буюрган, бошқа бир оятида ўша покиза ризқни нопок йўллар билан ейишдан қайтариб, шундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз, ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно” деган (Нисо сураси 29-оят).

Ҳурматли азизлар, энг улуғ зотлар саналган Пайғамбарлар ҳам ўз ризқларини ҳалол пешона терлари билан тпганлар, яъни касб-ҳунар билан шуғулланганлари инсоният сиз бизлар учун буюк ибратдир. Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимки тиланчилик қилишдан сақланиш, оиласини боқиш ва қўни қўшниларга мурувват қилиш мақсадида ҳалол йўл орқали ризқ топиш билан машғул бўлса, қиёмат кунида у Аллоҳ таолога юзи тўлин ойдек ёруғ бўлган ҳолида йўлиқади” (Имом Байҳақий ривояти). Ҳар қандай касбни пухта эгаллаш, ўз касбининг моҳир устаси бўлиш учун ана шу касбга тааллуқли илмни мукаммал эгалламоқ керак, ўз касбига муҳаббати бор инсон зинҳор меҳнатдан чарчамайди, балки у билан роҳатланади, иеҳнатнинг самарасини кўрганда барча чарчоқларни унутади. Касби туфайли инсонларга ёрдами тегса, инсон ўзини бахтли деб ҳисоблайди, балки шунинг ўзи ҳолос, балки Аллоҳ таоло томонидан улуғ ажру ҳасанотлар беришига муносиб эканини ҳис қилиш билан руҳияти енгил бўлади. Ҳакимларимиз айтадилар: “Уйидан кўчага ҳалол ризқ топиш мақсадида чиққан киши Аллоҳ йўлида жиҳод қилган билан баробардир дейилган бўлса, бошқа бир ҳадисда эса, “Албатта Аллоҳ таоло ҳунарманд мўминни севади” дейилган. Бундан мақсад ҳозирги вақтда бир касби кор эгаси бўлмасин озгина ҳаракат қилса оиласи ҳам фарзандлари ҳам буткул бўлади. Бундан ташқари, ҳалол касб қилиш ҳам ибодат ва солиҳ амаллардан ҳисобланиб, у инсоннинг содир этган баъзи гуноҳларига каффорат ҳам бўлади. Имом Тоборонийдан пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракатгина каффорат бўлади” деб мараҳамат қилганлар.

Ҳурматли азизлар, айтилганидек, ризқ Аллоҳдан бўлиб, инсон ўз касбини бажариш учун сарф қилинадиган куч қуввати ва ақл идрокини ҳам Аллоҳнинг берган неъмати деб билмоғи керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Одамларни касб-ҳунар қилишга ва шу орқали ризқ топишга чақиради. Муҳаммад ибн Ҳасан айтади: “Илмни талаб қилиш фарз бўлганидек касб-ҳунарни талаб қилиш ва уни эгаллаш ҳам фарздир”. Аллоҳ таоло инсонларни ҳалол касб-ҳунар билан кун кечиришга ва шу йўл билан топилган энг яхши нарсалардан эҳсон қилишга буюради. Албатта ҳар бир ота-она ўз фарзандинияхши баркамол инсон бўлиб етишинини орзу ҳавас қилади, шунинг учун ҳам фарзанларимизни касб-корли илмли билимли қилиб улғайтирсак эртага ҳаққимизга дуо қиладиган солиҳ фарзанд бўлиб етишади деган умиддамиз.

Ш.Атажонов

Хива тумани “Шайх Мавлон бобо” масжиди имом-хатиб

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *