ТИНЧЛНИКНИ КЎЗ ҚОРАЧИҒИ КАБИ АСРАБ АВАЙЛАЙЛИК

Тинчлик ва хотиржамликни сақлаш, уни қадрлаш учун инсонларни, ёш авлодни, эркак-аёлларни, хуллас ҳар бир шахсни Аллоҳнинг тоатида, Аллоҳга маъсият қилишдан қайтариш, берган неъматларини қадрлаш асосида тарбиялаш лозим бўлади. Шунингдек, ҳар бир инсон ўзининг бурчи ва мажбуриятларини яхши билиши ва унга қатъий амал қилиши динимизнинг талаб ва тавсияларидандир.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиз каби, инсон учун тинчлик ва хотиржамлик зарур ва бу муқаддас динимизнинг, давримизнинг талабидир. Бу хусусида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам яна бир ҳадисларида шундай деганлар: “Ким оиласи тинч, жасади саломат ва ҳузурида бир кунлик таоми бор ҳолатда тонг оттирса, унга дунё тўлиғича берилибди”. (Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” китобида ривоят қилган).

Жаҳонда рўй бериб турган нотинчликлар, кишини дилини хуфтон қиладиган ҳолатлар, бўлиб турган турли воқеа ва ҳодислардан бугун ғафлатда қолиш ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мамлакатларни, жамиятни, оилаларни, инсонни ҳалокат ва фалокатга учратадиган энг ёмон мусибатлардан бу – бепарволик, ғафлат, лоқайдлик ва шунга оид ёмон ҳислатлардир. Бу инсонларга кўринмайдиган иллатлардан, касалликлардандир десак муболаға бўлмайди. Шунинг учун ҳам жаннатмакаон Ватанимиз фуқаролари, барча-барчамиз мазкур ёмон ҳислатлардан чиқишимиз лозим ва лобуддир.

Бепарволик, ғафлат, лоқайдликлардан динимизда қатъий қайтариб, у каби иллатларга тушмасликка тарғиб этган.

Хулоса қиладиган бўлсак, динимизнинг тинчлик ва хотиржамликка бўлган эътибори нечоғлик катта, ҳамда бағрикенглик унинг негизи эканлиги яққол номоён бўлади. Инсон ўзидаги неъматнинг қадрини унинг устида мулоҳаза юритиш, шу неъматдан ўзгалар ҳам баҳраманд ёки бебаҳра эканлигини ўйлаб кўриш билан билади. Бу эса янада кўпроқ Аллоҳга шукр қилишга ундайди. Неъматнинг бардавом бўлиши, унинг шукрни адо этилишига боғлиқдир. Тинчлик ва хотиржамлик ана шундай амалий шукр талаб қиладиган неъматлардандир. Бу неъматнинг шукрини адо этиш барчанинг зиммасига фарздир. Ёши улуғ нуроний отахон ва онахонларимиз ушбу икки улуғ неъматнинг мустаҳкамлигини сўраб дуо қилишлари, ёшлилар ўзларининг ҳалол меҳнатлари, уни ҳимоя қилиш учун астойдил бел боғлашлари билан бу неъматнинг шукрини адо этган бўламиз. Шу билан бирга давримиз ва муқаддас динимизнинг талаб ва тавсияларида амалга оширган бўламиз.

Аллоҳ таоло Юртимиз тинчлиги ва хотиржамлигини барқарор ва бардавом, халқимизнинг ҳаётини фаравон қилсин.

Н.Шожонов

Янгиариқ тумани “Хожи бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *