ИСЛОМ ФАҚАТ ИЛМ-МАЪРИФАТГА ЯХШИЛИККА УНДАЙДИ ТАФРИҚАГА УНДАМАЙДИ

Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб                                                              бошқа кўчаларга кириб кетаёган жоҳил                                                   кимсалар   бир нарсани тушунмайди ёки                                                тушунишни истамайди. Яъни, ислом фақат                                                    нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка                                                    ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик,                                                зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни                                                        тан олмасдан, сохта ғояларга алданиб,                                                                зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу                                           Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди!                                         Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз мусулмонмиз,                                                          бунинг шукронасини қилиб, фарзандларимизни                                                          ҳам бундай неъматнинг қадрига етадиган                                                           инсонлар этиб тарбиялашимиз керак эмасми?    (Шавкат Мирзиёев)

Бугунги кунда айниқса ОАВ ларида турли хил, ислом таълимотига зид ғоялар билан чиқишлар қилаётганларнинг мақсадлари мусулмонларни айниқса ёшларни тўғри йўлдан адаштириш, ёки “жиҳод” барча мусулмонларга фарз қилинган, шу сабабли ҳақиқий мусулмон ёшлар Сурия каби уруш кечаётган заминларга боришлари ва “кофирлар”га қарши уруш олиб бориши зарур экани ҳақидаги даъватлар қилмоқдалар.

Хусусан, даъватчиларни ўзлари қуролли тўқнашувлар кетмаётган ҳудудга беркиниб олиб, ёшларни эса Суриядаги уруш ўчоғида “ўтин” бўлишга даъват қилаётган шахслардир. Фуқароларимизнинг, ўсмирларимизнинг умрларига зомин бўлмоқда.

Ёки бўлмаса бир юрт, бир жамият аъзлларини фирқаларга бўлиб нотинчлик келтириб чиқаришдир. Ислом таълимоти бўйича Аллоҳ таоло инсонларни бир ота ва бир онадан пайдо қилиб, уларни Ер юзи бўйлаб турли хил миллат ва элатлар шаклида тарқатиб юборди. Инсонларнинг бу каби хилма-хиллиги фитрий бўлиб, Аллоҳ таоло уни илоҳий ҳикмат ила жорий қилди. Яъни, бу бўлиниш ажралиш учун эмас балки, бирлашиш ва ўзаро яқинлашиш учундир. Динимизда мана шу ҳақиқатни баён қилиш орқали инсонларни бирликка, ҳамжиҳатликда яшашга даъват этилади. Айни пайтда динимиз бизларни ўзаро ихтилоф қилишдан, тафриқага бўлинишимиздан қайтаради. Зеро, ихтилоф ва тафриқа инсонларни бир-биридан узоқлаштиради, ўртада адоват ва фитна пайдо бўлишига сабаб бўлади. Айниқса, динда тафриқага бўлиниш залолат саналиб, инсоннинг икки дунёсини ҳам барбод бўлишига олиб боради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

яъни: “Динни барпо қилингиз ва унда фирқа-фирқага бўлинмангиз!”, деб марҳамат қилган (Шўро сураси, 13-оят).

Тарихда турли хил фирқалар чиққан бўлиб, улар Пайғамбаримиз с.а.в. айтганларидек ўзлари ҳам залолатда, ўзгаларни ҳам тўғри йўлдан оздириб, бузуқ ақидаларга бошлаганлар. Ўз даврида уламолар ана шундай тоифаларга қарши курашиб, уларнинг бузуқ ақидаларини фош этганлар, мўмин-мусулмонларни залолат йўлларидан огоҳлантирганлар. Хусусан, юртимиздан чиққан буюк бобокалонимиз Абу ал-Муъин ан-Насафий ҳазратлари бундан минг йил аввал ана шундай оқимларга қарши раддия ўлароқ ўзларининг ақидага оид асарларини ёзиб қолдирганлар. Минг афсуски, бизнинг замонамизда ҳам адашган, эътиқоди бузуқ бўлган бир қанча фирқа ва тоифалар мавжудки, улар ҳамон мўмин-мусулмонларни соф ислом йўлидан чалғитишга, аҳли сунна вал жамоа ақидасидан адаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Асли мақсадлари дунёвий ғараз, мансабу мартабага эришиш, мўмай даромад топишдан иборат бўлган бундай ғаламис тоифа-ю фирқалар динимизда муқаддас саналган улуғ амалларни ғайри маънога буриб одамларни чалғитмоқдалар. Жумладан, ўзларининг турли хилдаги жиноятларини “халифалик”, “шаҳидлик”, “ҳижрат” ва “жиҳод” каби атамалар билан хаспўшламоқдалар. Бу ҳам етмагандек, ўзларига эргашмаган, уларга қарши чиққанларни кофирга чиқармоқдалар. Кофир дейишдан мақсад эса, уларга қарши уруш очиш, қонларини тўкиб, молларини талон тарож қилишдир. Ҳолбуки, мусулмонга қарши қурол кўтариш, унинг қонини тўкиш энг оғир гуноҳдир. Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: яъни: “Учта амал бор, ким шулардан бирортасини қилса, у жиноятчидир: Ким ноҳақлик устига байроқ тикса, ким ота-онасига оқ бўлса ва ким золимга ёрдам берса. Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в. яъни: “Мусулмон киши мусулмонни қўрқитиши ҳалол эмас”, — дедилар (Абу Довуд ривояти). Ривоят қилинишича, бир куни Ибн Аббос р.а. Каъбанинг деворига суяниб туриб шундай дедилар: “Эй, Каъба! Аллоҳнинг наздида ҳурматинг нақадар улуғ. Лекин, агар мен сени етти маротаба бузиб вайрон қилганимда ҳам битта мусулмонга бир марта озор берганимчалик ёмон иш қилмаган бўлар эдим”.

Динимизда ўз юртига қарши қурол кўтарган, мусулмонлар жамиятига қарши уруш эълон қилган, давлат раҳбарларига қарши бош кўтарган тоифани боғийлар (тажовузкорлар) деб номланади.

Дин илмини билмай туриб Ислом дини номидан тарғибот ва ташвиқот қилаётган ҳар қандай кимсага эргашиб кетавериш ярамайди. Айниқса, замонавий электрон воситалари, интернет тармоқлари орқали тарқатилаётган диний мавзудаги маълумотларнинг ҳаммаси ҳам соф ислом ғоясига, бизнинг ақидамизга тўғри келавермайди. Шунинг учун интернет тармоғидан фойдаланадиган фарзандларимиздан огоҳ бўлайликки, токи улар экстремистик оқимлар таъсирига тушиб, алданиб қолмасинлар.

Диний илми етарли бўлмаган кишининг илмсиз тарзда фатво бериши ҳам одамлар орасида тафриқага сабаб бўлувчи омиллардан бири саналади. Диний илми бўлмаган кишининг олимликни даъво қилиши такаббурликдир. Аслида бундай кимсаларни илмдан гапиришга ҳаққи йўқ. Авф ибн Молик р.а.дан ривоят қилинади, у киши: “Одамларга илмдан фақат амир, ёки маъмур, ёки мутакаббир гапиради”, дедилар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Яъни одамларга ваъз айтишга фақат мутасадди раҳбарнинг, ёки у томонидан ижозат берилган олим кишиларнинг ҳаққи бор. Улардан бошқа ким воизлик қилса, демак бу унинг манманлигидан, ўзига бино қўйганлигидандир.

Қуйидаги ҳадиси шариф билан сўзимизга якун ясаймиз. яъни: Нуъмон ибн Башир р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: Ким озига шукр қилмаса кўпига ҳам шукр қилмайди. Ким инсонларга шукр қилмаса Аллоҳга ҳам шукр қилмайди. Аллоҳ берган неъматни гапириш ҳам шукрдир, гапирмаслик куфрдир. Жамоат раҳмат, тафриқа эса, кулфатдир”.

 Аллоҳ таоло барчаларимизни меҳр-оқибатда ҳаёт кечирмоғимизга муяссар айлаб, тафриқага берилишимиздан ўзи асрасин.

Х.Аҳмедов

Шовот тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *