Дунё бу оҳират макони

Инсонни Аллоҳ таоло улуғ ва мукаррам қилиб яратди, ҳар ким дунёни турлича тасаввур қилади, унга ўзига таъриф беради, инсон узоқ сафарга чиққан бир йўловчи каби дирки, унинг сафари руҳлар оламидан бошланиб, она қорнидан ўтиб гўдаклик, йигитлик, кексалик йўллари орқали қабрга, яъни барзаҳ оламига, ундан кейин эса абадий оҳират сари давом этади, инсон ҳаётий давомида яхшилик билан ўтказса албатта у жаннатийлардан бўлади. Ер юзини обод қиладиган, ҳар жойда адолат билан иш юритадиган ва Аллоҳга ибодат қиладиган кимсалар бу шарафли вазифани тўғри адо этадилар. Ушбу амални мустаҳкам бажарувчилар Аллоҳнинг розилигига етказадиган, жаннат мукофотларига эришадиган ва дўзаҳдан нажот топишга васила бўладиган зоди роҳилани тайёрлаб олган ҳар бир инсон бахтиёрдир, чунки Аллоҳ ва унинг расули билгувчироқдир. (Ҳолид сураси 20-оятида) яъни билингки, бу дунё ҳаёти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, ўзаро фаҳрланиш ва мол-дунё ҳамда фарзанларни кўпайтиришдан иборатдир” (У) бамисоли бир ёмғирки, унинг (сабабидан униб чиққан) гиёҳ деҳқонларни ажаблантиради, сўнгра у қуригач, унинг сарғайган ҳолда кўрасиз, сўнгра у ҳас чўпга айланиб кетади, оҳиратда эса (қай бирингиз учун) қаттиқ азоб, (қай бирингиз учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва розилик бордир, дунё ҳаёти фақат алдов матосидир.  “

Муҳтарам азизлар, бу оятдан маълум бўладики Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини ўйин, кўнгил эрмаги ва зеб зийнат деб таърифламоқда. Албатта ҳаёт шунчалар қисқа, кўз очиб юмгунчалик муддат ҳолос. Ўтаётган умрнинг ҳар бир лаҳзаси ғанимат, бугун инсон вақтинчалик ҳаётдан оҳирати учун унумли фойдаланиб қолмас эканмиз, эртага кеч бўлади. Пайғамбаримиз (САВ) айтганлар: “Дунё оҳиратнинг экинзоридир”, яъни инсон бу дунёда қандай амал қилса, оҳиратда унинг ажри мукофоти бўлади, шунинг учун ҳам оҳиратни ўйлаб, унинг обод қилиш қайғусида бўлса охиратининг ободлиги учун ҳаракат қилган бўлади.

Азизлар, бу вақтинчалик дунёда молу давлатга, ҳирс қўймай, баоки икки дунё учун фойдали амаллар қилмоғимиз керак. Пайғамбаримиз (САВ): “Бу дунёда хурди ғариб (бегона юртдаги киши)дек ёки йўловчидек бўлгин” дедилар. Абдуллоҳ ибн Умар айтар эдилар: “Кеч кирганда тонг отишини, тонг отганда эса кеч киришини пойлаб ўтирма, соғлик вақтинча бетоблиги учун, ҳаёт вақтинча ўлиминг учун фойдаланиб қол”.

Албатта, биз бу гаплар билан кишиларни тарки дунё қилишга, ҳамма нарсадан юз ўгиришга чақирмаймиз, балки бу мезон ва ўчловларни тўғрилаб олиш, ўткинчи ҳою ҳавасни билиш учун бир танбеҳ десак муболаға бўлмайди. Албатта Яратганнинг марҳамати кенг, биз бандаларига меҳрибонли қилиб орамиздан Пайғамбар (САВ) чиқарди, унга Қуръон ва Ҳикматни нозил қилди, унда бизлар учун дунё ва оҳират саодатига етакловчи йўл йўривлар кўрсатилган, Сизу бизлар эса ана шу кўрсатмалар асосида ҳаёт кечирмоғимиз керак.

Аллоҳ таоло барчаларимизни дунё ва оҳиратларимизни обод қилиб, ўзаро биродарликда ҳаёт кечиришимизни насиб қилсин.

  Ш.Бойназаров

Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний”

масжиди имом-хатиби  

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *