Инсонларга меҳрли бўлайлик

 Ҳаммамизга маълумки, бу дунё имтиҳон дунёсидир, ўзидан яхши ном қолдириш истигида бўлган ҳар қандай инсон ҳаётини эзгу амаллар, гўзал хулқлар билан ўтказмоғимиз керак. Барчамиз инсонларга бирдек яхшилик қилиш, мурувват кўрсатиш, меҳр оқибатли бўлиш инсоний фазилатдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бандаларни мағфират ва ҳайрли ишларга шошилишга буюриб, шундай дейди: “Роббингиздан (келувчи) мағфират ва кенглиги осмонлару Ерга тенг, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари шошилишнинг ҳақдорлари бўлган тақводорларнинг сифатлари зикр қилинган. Муқаддас ислом динида меҳр мурувватли бўлиш улуғ фазилатлардан ҳисобланади. Тақводорларнинг сифатларидан яна бири улар ғазабларини ютадиган, ғазабни ютиш энг қийин ишлардан ҳисобланади, уни жиловлаб олиш ҳар қандай кишининг ҳам қўлидан келавермайди, чунки инсонни бахтли қилувчи тўртта амал бор: 1) Ақл 2) Дин 3) Ҳаё 4) Солиҳ амаллар. Агарда инсон мана шу тўртта нарсани ўзида мужассам қилса, у инсон икки дунё саодатига мушарраф бўлади.

Азизлар, инсон доимо яхшилик меҳр мурувватли бўлса албатта жаннат у тарафида бўлади, агарда маъсият гуноҳ талабида бўлса, дўзах у талабида бўлади деганлар ҳакимларимиз. Шунинг учун ҳар бир инсон тақводор бўлса ана шундай инсонлар яхшиликда собит қадам ьўладилар, тақводор инсонлар ҳамма нарсалари сероб бўлиб кетса ҳам, ҳовлиқиб ҳаддиларидан ошиб, фисқи фасодга берилиб кетмайдилар, баоки ўзларини босиб, ҳайр эҳсон нафақа қилишда бардавом бўладилар. Таводорларнинг сифатларидан яна бири, улар ғазабларини ютадиган, бу оғир масъулият, лекин қалбида иймонли, мусулмончиликдан насибаси бор бўлган инсонлар енга оладилар. Пайғамбаримиз (САВ) ҳадисларида: “Бир киши келиб Расулуллоҳ (САВ) га: “Эй Аллоҳнинг расули, менга насиҳат қилинг” деди. У зот “Ғазаб қилма” дедилар, сўраган одам кейинчалик эътироф этиб, бундай деди: “Расулуллоҳ (САВ) шу гапни айтганларида ўйлаб кўрсам, ғазаб ҳамма ёмонликни ўзида жойлаган экан” (Имом Аҳмад ривояти). Тақводорларнинг яна бир сифатлари улар одамларни авф этадиганларидир.   Бир киши: “Эй Аллоҳнинг расули, исломдаги қайси амал яхшироқдир” деб сўрадилар, Расулуллоҳ (САВ): Таом едиришнинг, сен таниган ва танимаган ҳамма одамга салом беришингдир” деб жавоб қилдилар, яна яхши амаллар қайсидир бир ҳар бир ишда мулойим бўлишини яхши кўради.

Аллоҳ таоло барчаларимизни бир бирларимизга меҳрли бўлмоғимизни насиб қилсин, амалларимиз тинч осмонимизни мусаффо қилсин.

Н.Яқубов

Хива тумани “Гулланбоғ”

масжиди имом-хатиби

 

                                     

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *