«Ҳизбийлар » фитнасига алданиб, ўзингизни ҳалокатга ташламанг!

Маълумки бугун интернет тармоқларида  баланд парвоз шиорлар билан «Халифалик» тузамиз дея бонг ураётган тоифалар бор.Улар шу гаплари билан омма ичига фитна солишни мақсад қилганлар.Уларнинг ичида бу сўзларни тушиниб ёки тушунмай иддио қилаётганлари бор.

Ҳўш  улар такидлаётган бу ишни қодир бўлсанг қилишинг лозимми ёки қодир бўлмасанг ҳам кучинг етса ҳам қилиш лозимми.

Бу саволларга уларнинг жавоби «Биз кучимиз етса етмаса шуни қилишимиз лозим » дейдилар.

Бир сўз айтиб насиҳат қилмоқчи бўлсанг ёқангдан олиб бўралаб сўкади,кофирга ва мунофиққа чиқаради.Ваҳолангки мўмин кишини кофирга мунофиққа чиқариш маҳкаманинг иши оддий одамнинг иши эмас.

Қуйидаги ҳадиси шарифда мункар ишни қодир бўлсанг қайтар дейилган.Қодир бўлмасанг,кучинг етмаса фақат кўпчилик кишиларнинг озор чекишига сабаб бўлиб қоласан дейилмоқда.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:

“Бир қавм орасида маъсиятлар қилинса-ю, улар буни ўзгартиришга қодир бўла туриб ўзгартирмасалар, Аллоҳ таоло улар устига умумий жазо-азоб жўнатишига сал қолади” (Абу Довуд).

Жарир ибн Абдуллоҳдан қилинган ривоятда:

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар:

“Қавм орасида бир киши маъсият қилса-ю, қавм уни ўзгартиришга қодир бўла туриб ўзгар­тирмаса, Аллоҳ таоло улар устига ўлмасларидан олдин азоб юборади”.

Шунга ўхшаш яна бир ривоятда:

“… қодир бўла туриб инкор этмасалар, Аллоҳ таоло оммани ҳам, хоссани ҳам азаблайди”, дейилган.

Яна бир ривоятда:

“Агар мункар иш ошкор қилинса, ҳаммалари азобга ҳақли бўлади”, дейилган.

Эътибор қилган бўлсангиз, шу мавзуда келган барча ҳадисларда: “ўзгартиришга қодир бўла туриб ўзгартирмасалар” ёки “қодир бўла туриб инкор этмасалар” деган иборалар ишлатилган. Бу ҳам бежиз эмаслигига уламолар ишора қилиб ўтганлар. Улар шу сўзларни ҳужжат қилиб, мун­карни ўзгартиришга киришмоқ фақат шунга ҳар тарафлама қодир бўлиш билангина фарз бўлади, деб айтганлар. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек:

“Аллоҳ ҳеч бир жонни Ўзи унга ато этган (ризқ)­дан бошқа нарсага таклиф қилмас” (Талоқ, 7).

Домла  Муҳаммаджон Рустам ўғли Ҳиндисноний Ҳўқандий р.а :Адашган авбош ёшларга насиҳат қилиб мисол тариқасида тарихдаги Дукча Эшон воқиясини келтирадилар. Дукчи Эшонни жиҳод қилгани учун улуғлаганингдан мен яна ҳам кўпроқ ҳайратга тушдим. Кошки бундай жиҳод қилмаса кўп яхши бўларди! У пайтлар сен бу дунёда йўқ эдинг. Мен эсам бу жиҳоддан яхши бохабарман. Бечора Дукчи Эшонни сенга ўхшаш жоҳил муридлари гангитганлар, «Бош кўтарайлик! Қўшинимиз адади 70 минг кишига етди. Бир ҳамла билан Андижонни фатҳ эта оламиз!» деб саннайверганлар. Ҳолбуки, уларнинг қўлларида таёқ, болта ва тешадан ўзга қурол йўқ эди. Тун ярмида улар Мингтепа қишлоғидан чиқиб, Андижондаги рус аскарларининг казармаларига ҳужум қилишди. Соқчиларни ўлдириб, дарвозани очишди ва икки юз чоғли рус аскари ухлаб ётган казармага бостириб киришди. Улар дарҳол уйғониб, оёққа турдилар ва осмонга қараб ўқ уза бошладилар. Ўша етмиш минг нафар мужоҳид саросимага тушиб, «қоч-қоч» деб ўнггу сўлига қарамай қочишди. Бу мужоҳидлар боёқиш Дукчи Эшонни балога қолдириб, пардай тўзғиди. Эшон атрофига боқиб, қарасаки, етти халифасидан бўлак ҳеч зоғ қолмабди. У ҳам қочиш фурсати етганини англади ва Қошғар томонга қочди.

Хўш, бу жиҳоднинг оқибати нима бўлди? Оқ подшодан «Мингтепа аҳли қатлиом қилинсин!», деган фармон келди — ўрис аскарлари Андижондан чиқиб, тепаликдан Мингтепа аҳолисини, жумладан аёллар ва болаларни ҳам отиб ўлдира бошладилар. Минглаб одамлар қирилди, бутун қишлоққа ўт қўйилди.

Андижон уламоси қолган аҳолини афв этишини сўраб оқ подшога мактуб ёзди. Масковдан неча кун деганда ниҳоят афвнома етиб келди, шундан сўнг Мингтепа номини Марҳамат деб ўзгартирдилар.

Ўйланг-чи, Аллоҳ шундай жиҳод қилишни буюрганми? Йўқ, буюрмаган! Чунки бу кўр-кўрона ўз жонига қасд қилиш билан баробар.

Қуръондаги мазкур оят устида фикр юритинг: (Эй мўминлар), улар учун қўлингиздан келганича куч-қувват ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан сизлар Аллоҳнинг душманини, ўз душманингизни ва улардан бошқа ўзингиз билмайдиган (аммо) Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қурқувга соласизлар. Аллоҳ йўлида ниманики сарф қилсангиз, сизларга тўлиқ, комил қилиб қайтарилур. Сизларга зулм қилинмас. («Анфол» сураси, 60-оят).

Сизлар кўр-кўрона жиҳодга, болта кўтариб жанг қилишга даъват этасиз. Ўзининг ва бегуноҳ қанча одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлган Дукчи Эшонга ўхшаманг!

Зеро, Аллоҳнинг шундай амри бор: «Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни (ўзингиз) халокатга ташламанг. Эҳсон-яхшилик қилинг. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади («Бақара» сураси, 195-оят).

Ҳулоса қиладиган бўлсак  азизлар улуғларимизнинг сўзини олайлик,насиҳатларига қулоқ солайлик.Ўзимизни халокатга ташламайлик.

Қ.Икандаров

Боғот тумани «Абдол бобо» масжиди имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *