Ким олимларни пастга урса, унинг охирати барбод бўлади.

Маълумки Аллоҳ таъоло бандаларнинг ҳидояти учун инсонларнинг ичидан пайғамбарларни танлаб олди.Улар орқали ўзининг ҳукумларини одамларга етказишни ирода қилди.Пайғамбарларнинг меросхўрлари эса уламолардир.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўядилар. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтадилар. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Албатта, анбиёлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди», деганларини эшитдим, деган эканлар».Абу Довуд ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.

Аллоҳ таъоло ўзининг каломида Аллоҳдан ҳақиқий қўрқадиган кишилар олимлар эканлигини айтган.

 “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ азиз ва ўта мағфиратли Зотдир. (Фотир‑28.)

Амр ибн Мурра роҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Агар Аллоҳнинг Китобидан бирор оятни тушунмасам ўшандан ҳижолатга тушаман. Чунки Аллоҳ таоло: “Ушбу мисолларни Биз одамлар учун келтирурмиз. Лекин уларга олимлардан ўзгаларнинг ақллари етмас” деган”. (Анкабут‑43)

Яна бошқа бир ўринда Аллоҳ таоло шундай дейди:

Сендан уларга нима ҳалол қилинганини сўрарлар. Сен: «Сизларга пок нарсалар ҳалол қилинди. Овчи итларга ўхшатиб, Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан уларга ҳам ўргатган овчи ҳайвонларингиз сизга тутиб берган нарсадан енглар. Уларга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта, Аллоҳ ҳисоби тезкор зотдир», деб айт! ”. (Моида‑4)

Яна бошқа ояти каримада Аллоҳ таъоло шундай марҳамат қилади:

Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда силжиброқ ўтиринг, дейилса, бас, силжинг, агар туринг дейилса, туринг. Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”. (Моида‑4)

Афсуски бугунги кунда ўзларини  “Ҳизбийлар”миз дея даъво қилаётган тоифалар юртимиз уламоларини обрўсизлантириш учун ҳаракат қилмоқдалар бундайларга қуйидаги ҳадис ила жавоб берамиз.

Олимга душманлик қилган одам Аллоҳга уруш қилганга ўхшайди. Аллоҳ азза ва жалла  билан урушган ғолиб бўлармиди?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васаллам айтадилар: “Аллоҳ айтади: “Ким менинг дўстимга душманлик қилса, унга уруш эълон қиламан”. Ибн Ҳажар роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аллоҳнинг дўстидан мурод Аллоҳни танийдиган, Унинг тоатида доим бўладиган олимдир”.

Кимки набийларнинг меросхўрлари бўлган олимларни беҳурмат қилса,уларга азият етказиш харакатида бўлса Аллоҳ ва расулига азият етказган бўлишини Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг манабу сўзларидан ҳам билиб олсак бўлади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Ким фақиҳга азият етказса, дарҳақиқат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламга азият етказибди. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ васалламга азият етказса, дарҳақиқат Аллоҳ азза ва жаллага азият етказибди”.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Ким олимларни пастга урса, унинг охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, унинг дунёси барбод бўлади. Ким  биродарларини пастга урса, унинг одамгарчилиги барбод бўлади”.

Авзоий роҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аҳли илмларни, хусусан уларнинг улуғларини ортидан гапириш гуноҳи кабиралардандир”.

Ҳулоса қиладиган бўлсак Аллоҳ  таъоло танлаб олган уламоларни обрўсизлантириш ва беҳурмат қилишга уриниш,катта гуноҳ эканлигидан ташқари дийнимиз душманларига билиб ёки билмасдан ёрдам бериш бўлар экан.Инсонларни маъруфга буюриб,мункар ишдан қайтариб турган олимларни бе ҳурмат қилиш диннинг шиорларини беҳурмат қилиш билан тенгдир.Бунинг ортида катта фитна борлигини ҳамма ҳам билавермаса керак.

Суриялик машҳур олим Муҳаммад Сайид Рамазон Бутий  раҳматуллоҳи алайҳни ҳам ўз вақтида “Ҳизбийлар” , соҳта салафийлар  ва бошқа тоифалар ҳурматсизлик қилиб, у кишини сарой мулласи деб,хақоратлаганлар у кишига суйиқасд қилинишига сабаб бўлдилар.Натижада Суриядек давлатда катта фитна қўзғалди.Юрт вайронага айланди,одамлар ибодатларини эмин эркин бажариш уёқда турсин ўз жонини сақлашлари сўроқ остида қолди. Кейин билдилар Рамазон Бутий  раҳматуллоҳи алайҳ тўғри гапларни гапирганларини.Бутун халқни бу фитнадан огоҳлантирмоқчи эканликларини,лекин эни кеч бўлганди.

Ана шундай азизлар ким уламосини паст санаса,хорласа охиратини ҳам дунёсини ҳам йўқотади.

Биз  “Ҳизбийлик” ва “Салафийлик” ниқобини кийган фитначилардан огоҳ бўлайлик.Уламолариз ва аҳли илмларимизни ҳурмат қилайлик. Ким диндан гапирса бу тўғри гапиради деб эргашиб кетавермайлик.Чунки оят ҳадисларни ўзича маъно айтиб, нотўғри талқин  қилиб  ҳам халқнинг бошига фитна солаётганлар ҳам бор.

Қ.Икандаров

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом хатиби. 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *