МИССОНЕРЛАРНИНГ ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

Замонавий воқелик диндан ғараз мақсадлар йўлида фойдаланиш давом этиши баробарида у ўта нозик тус ва хатарли кўринишлар олаётганидан гувоҳлик беради. Турли шаклларда намоён бўлаётган миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари бунга мисол бўла олади. Миллат ва жамиятни диний асосда бўлиб ташлашга қаратилган миссионерлик ҳаракатлари ўзининг узоқ тарихига эга. Глобаллашув шароитида эса у янгича шаклу шамойил ва кенг миқёс касб этиб, жамиятдаги барқарорлик ва тараққиётга таҳдид солмоқда.

Ўзи чуқур маънавий жарликдан чиқишга йўл тополмай боши қотган мустамлакачилар бугун демократия ниқоби остида ёш мустақил давлатлар ёшлари онгини заҳарлаш, мингйиллик синовларга дош берган ҳақ йўлдан тойдириш, уларни жаҳолат, бузуқлик, нодонликка бошлаш билан глобал бошқарувга эришиш учун бор ҳунарини ишга соляпти. Бу йўлда миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатларидан, ўз турмуш тарзини тарғибот-ташвиқот қилишдан, «поп-маданият»у, оммавий ахборот воситаларидан, хуллас, таъсир ўтказишнинг барча усулларидан кенг фойдаланмоқда.

Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий ва истилоҳий маъноларини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида қайд этиш лозим. Ушбу сўз лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», миесионер эса «вазифани бажарувчи» деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради.

Жумладан, ҳар йили қайта нашр этиладиган «Жаҳон китоби» энциклопедиясида «Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон», — деган фикр қайд этилган. 2005 йилда Москвада нашр этилган «Кирилл ва Мефодийнинг катта энциклопедияси»да эса «Миссионерлик бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати», — деган таъриф келтирилган.

Маълумки, христианликнинг айрим йўналишларида «Миссионерлик ҳар бир диндор учун шарт», — деб ҳисобланади. Исо Масиҳнинг ўзига 12 ҳаворийни танлаб олиши ва уларни Исроилнинг қишлоқлари бўйлаб даъват қилиш учун юборгани ҳақида Марқдан ривоят қилинган «Инжил»да келтирилган қуйидаги сўзлар бундай қарашлар учун асос қилиб олинади: «…

Миссионерлар, одатда ўз қарашларини асослаш учун Луқодан ривоят қилинган «Инжил»да Исо Масиҳнинг ўз шогирдларини турли қишлоқларга юборгани ҳақидаги қуйидаги сўзларни келтирадилар:

  Шогирдлар жўнадилар. Кишлоқдан-қишлоққа ўтиб бориб, ҳаммаёқда Хушхабарни тарғиб қилар… эдилар».Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Исо ва унинг шогирдлари томонидан амалга оширилган даъватлар Иерусалим (Қуддус) шаҳри чегарасидан чиқмаганини кўзга кўринган христиан тарихчилари ҳам эътироф этадилар. Аммо замонавий миссионерлар, уларнинг мақсадларига хизмат қилмагани учун, бундай фикрларни билиб билмасликка олишга, тарихий ҳақиқатдан кўз юмишга ҳаракат қиладилар.

Бугун дунёнинг диний манзараси ўзининг аниқ шаклу шамойилига, турли халқлар асрлар давомида шаклланган диний-миллий қадриятларига эга бўлган бир даврда илк «даъватчилик»дан фарқли равишда миссионерлик миллат, жамиятни диний асосда бўлиб юборишга қаратилган бузғунчиликнинг бир кўринишига айланиб қолганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Миссионерларнинг аҳолисининг 90 фоиздан ортиғини исломга эътиқод қиладиган Ўзбекистонда фаолият олиб боришга интилаётгани ҳам бундай бузғунчиликка ёрқин мисол бўла олади.

Бугун миссионерлар кириб бормаган жабҳа, улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Миссионерлар алоҳида эътибор қаратаётган жиҳатлар қаторида таълим, соғлиқни сақлаш ва бепул ижтимоий ёрдам тизимини кўрсатиш мумкин. Замонавий миссионерликка бир қатор умумий ҳусусиятлар хос.Замонавий миссионерлар дунё бўйича демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқлари устувор аҳамият касб этиб бораётганидан ҳам ўз мақсадлари йўлида усталик билан фойдаланмоқдалар. Чунончи, уларнинг фаолияти қайси давлатда тақиқланса, халқаро ҳужжатлар бузилаётгани, инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида жар солишади. Бундай ҳолларда улар айрим халқаро хужжатларда қайд этилган қоидаларни рўкач қиладилар.

Юқорида келтирилган маълумотлар орқали билдикки миссионерлик бу маълум ғаразли мақсадни амалга ошириш учун бошқа дин вакилини ўз дини ёки сектасига тарғиб қилиш экан.Уларнинг фаолияти орқали жамиятга ва келажагимизга тахдид пайдо бўлар экан албатта уларнинг бу ғаразли мақсадларидан ҳаммани огоҳ этишимиз лозим.  Бунинг учун ёшларимизни  ўз миллий ва диний қадриятларимиз асосида тарбиялишимиз керак.

Бугун дунёда гиосиёсий жиҳатдан қарам қилиш сиёсати кетаётган экан бу ғаразли сиёсатнинг энг кучли қуроли бу миссионерлик десак адашмаган бўламиз.Миссионерлик тарихидан ҳам маълумки бутун дунёни инжиллаштириш баҳонаси ила миллатлар,динлар ва ҳалқлар ўртасига фитна солиш,уруш ва мутеъ қилиш каби иллатлар айнан миссионерлик ҳаракатлари оқибатида келиб чиққан.

Миссионерлик фаолиятининг ҳақийқий юзини очиб бериш мақсадида фуқароларимизни ҳоссатан ёшлармизни уларнинг ғаразли мақсадларидан огоҳ қилиш лозим.

Аждодларимиз минг йиллардан буён амал ва эътиқод қилиб келаётган динимиз таълимотларини тўғри ва ҳаққони тарзда халқ оммасига етказиш керак.

Таълим муассасалари ва ҳар бир корҳона ва ташкилотларда ўз диний ва миллий қадрятлармизни кўпроқ тарғиб қилиш ва шу билин бир қаторда миссионерлик ҳаракатлари орқали вужудга келадиган жамиятимизга ва келажагимизга етадиган зарарларни тушунтириб беришимиз лозим.

 

Ш.Қўчқоров

Ҳазорасп тумани “Олти аълам бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.