ВАТАН ТИНЧЛИГИ-ОИЛА ТИНЧЛИГИДИР

          Инсон қаерда, қайси мамлакатда дунёга келса, ана шу ер унинг учун қадрли Ватанга айланиб қолади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан қимматли даргоҳ.Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб чиқиб кетаётган пайтларида туғилиб ўсган Ватанлари томон боқиб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”деганлар. Демак, Ватанни севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш ва унинг ҳимояси учун қайғуриш инсоният фитратида мавжуд бўлган нозик ва ҳамда зарур бўлган ҳис-туйғудир, инсон бу дунёда бахтли бўлиши учун энг керак омиллардан бириси бу тинчликдир, албатта ўзи ва  оиласининг тинчлиги учун эса аввало Ватан тинч бўлиши керак.  Динимиз таълимотида ҳам она Ватан тинчлиги учун унинг  ҳимояси йўлида жон берган кишиларга шаҳидлик мақоми берилиши айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам : “Молини, жонини, динини ва аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳид мақомидадир” – деганлар. Бу ҳадисдаги мол, жон, дин ва оила киши ҳаётининг мазмуни, унинг Ватанини ифода этади.Тарихдан бизларга маълумки, қайси халқда ўз Ватанини яхши кўришлик ва уни ардоқлаб, асрашлик тарк этилса, ўша юртда беқарорлик ва таназзулга учраш ҳолатлари кузатилган. Инсон ўзи туғилиб ўсган Ватанини севмас экан, унинг равнақи ва келажаги хақида қайғуриш масъулиятидан йироқ бўлади.Ватан келажаги ҳақида қайғурмаслик ўз фарзандлари ва зурриёдлари ҳақида қайғурмасликдир. Зеро Ватанни севиш, уни соғиниб яшаш инсон руҳиятидаги муқаддас туйғудир.Афсуски, муқаддас динимизнинг асл моҳиятини англамай уни бузиб талқин этаётган адашган тоифалар ўз Ватанига қарши куч ишлатишга тайёрлар. Мусулмон одам ўз уйидан ташқарига чиқиб, уйига қарата тош отадими? Аксинча, уни ҳимоя қилиш, оиласи шаъни ва фаровонлигини муҳофаза қилишга масъул эмасми? Динимиз таълимотига кўра ўз аҳлини, она Ватанини ҳимоя қилиш ва дин муҳофазаси йўлида жон берган кишига шаҳидлик мақоми берилади. Ер юзини обод қилиш учун юборилган инсоният унда фаҳш ва бузғунчилик ишларни қилишга қандай жазм қилади.

            Аллоҳ таоло фаришталарининг эътирозига жавобан Ер юзида ўзи яратмоқчи бўлган инсонни буюк хилқат эканлиги ва унга билдирилган ишончи инсон учун аҳд эмасми? “Ўзга юртда подшоҳ бўлгандан ўз юртингда гадо бўлганинг афзал” – дея улуғларимиз бежизга айтмаганлар.Аллоҳ таоло юртимизни тинчлигини абадий қилсин, зеро Ватан тинч бўлсагина оила ҳам тинч бўлади инсон ҳам бахтли бўлади.Тинчлик йўлида хизмат қилаётган барча инсонларни  эзгу саъй ҳаракатларида ўзи ёру мададкор бўлсин.Ватанимиз ва оиламиз тинчлигини асрайлик азизларим!!!

У.Шерметов

Ҳазорасп тумани Ҳазрати Давуд масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *