ТИНЧЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТДИР!

            Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Одамларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишонч ва садоқатлари, меҳр ва мурувватларининг самимий бўлиши ҳам асосан хотиржамликка боғлиқдир. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим.

Тинчлик ва хотиржамлик – инсоният бугун бошидан мкраккаб ўзаро зиддиятларни кечираётган бир пайтда сув ва ҳаводек зарурдир. Унинг қадрига етиб, фарзандларимизни ҳам Яратган берган бу тенгсиз неъматларни қадрламоқлари ва асраб авайламоқ инсониятнинг зиммамиздаги бурчи эканлигини тушунтирмоқлигимиз керак. Бу барча пайғамбарлар қаторида бизнинг ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг суннати эканлигини билиб олдик.

Бугун дунёда тинчлигини ва хотиржамлигини йўқотган мамлакат ва у Юртларда истиқомат қилаётган инсонлар ҳаётлари, таъбир жоиз бўлса нурафшон нурни йўқотган, зимистон ичида қолган инсонларга ўхшайди. Бу ҳолатни кўрган, эшитган инсонда бир аламлик дард пайдо бўлдаи. Бу ҳолатлардан кўриб, эшитиб турган инсонлар ибрат олиб, хулосалар чиқариб, ўзлари учун инъом қилинган тинчлик ва хотиржамликни қадрлашлари, асраб авайлашлари лозим бўлади.

Шунинг учун ҳам биз Юртимиздаги ҳукм сураётган тинчлик, хотиржамликни сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, фитна ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, ғарзли ва манфур кимсаларнинг макр ва пуч ғояларига учмасдан, алданмасдан, ёш авлодларимизни ҳам улардан хабардор қилиб, ислом маданиятининг (тинчлик, хотиржамлик, бағрикенглик, ўзарототувли, меҳр-оқибат в.ҳ.к.) эзгу ғояларини кенг тарғиб этишни долзарб вазифа сифатида билиб, ушбулар асосида фаолият олиб бормоқ лозим бўлади. Шунингдек, муқаддас динимизни ниқоб қилиб, ўзларининг ғаразли мақсадларига эришишга уринаётган фирқа ва оқимларга қарши доимо сергак ва ҳушёр туриш зарурлигини доимо ёдда тутмоқ даркордир. Бу хусусида Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Моида” сурасида шундай деган: “… Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир” . (Моида – 2).  Ушбу оятга эътибор қаратадиган бўлсак, эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида Тинчлик ва хотиржамликни барқарор бўлишига бош омилларидан эканлигига тарғиб қилинган.

Тинчлик ва хотиржамлик – барча даврларда мамлакатлар, жамиятлар, оилаларда яшаган инсонларнинг талаб қилган асосий мақсади бўлиб келган. Бу икки неъмат учун қилинган қанча ҳаракатлар, харажатлар ҳам сўзимизга мисолдир. Тинчлик ва хотиржамлик неъматлари башарият уни сақлашлик учун хоҳ қимматли бўлсин, хоҳ арзон бўлсин барча нарсасини, ақл-заковат, мол-дунё ва куч-қувватини сарфлашига ҳақли бўлган улуғ неъматлардан экани, буни бардавом бўлиши учун унинг сабаблари, уни тутиб турувчи омиллари ва устунлари ҳам бардавом бажарилиши лозим бўлади.

Р.Рахимов

Янгиариқ тумани “Ҳазрати Ғоиб ота” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *