ҲАЛОЛ КАСБ МЎМИННИ ФАЗИЛАТИ

Ҳар бир мўмиин киши ўз ахли оиласи ва фарзандлари хаётий эҳтиёжлари учун ҳалол касб хунар билан шуғулланиши лозим бўлади. Муқаддас динимизда ялқовлик, ишёқмаслик, бекорчилик, танбаллик, бошқа инсонлар қўлига қараб туришлик, гадойчилик каби иллатларни қоралайди. Алоҳ таоло ҳалол ризқ топишлик хусусида шундай мархамат қилади: “Бас, қачонки, номоз адо қилингач, ерда тарқалиб, Аллоҳнинг фазли (ризқи) дан истайверингиз! Аллоҳни кўп ёд этингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз (Жумъа, 10).” Ҳалол меҳнат билан оиласини таъминлаш қанчалик зарур ва файзли амал эканлиги хсусида Пайғамбаримиз Мухаммад Саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз муборак хадиси шарфларида шундай баён қилади: “Ким одамларнинг қўлига қарам бўлмаслик ва иффатини сақлаш учун ҳалол мол — дунё талаб қилса, юзи тўлин ой кечасидаги ой каби (порлаган холда) бўлиб, Аллоҳга йўлиқади” (Имом Сарахсийнинг “Ал — Мабсут” китобидан). Мўмин киши халол касб хунар қилар экан, аввало ўз аҳли оиласи ва фарзандлари нафақасини таъминлайди. Бундан ташқари ота – оналарига, қариндошларига силлаи рахм қилади ва эхсон садақалар беради. Алхамдулиллоҳ юртимизда халол ризқ топиш учун қилинадиган касблар бисёр, хохлаган киши савдо қилиши, дехқончилик қилиши, чорвадорлик қилиши ва бошқа сохаларда меҳнат қилишига кенг имкониятлар яратилган. Халол касб – хунар билан ризқини талаб қилувчи киши хеч қачон бировга мухтож бўлмайди, қилаётган касбидан барака топади. Ҳар бир мўмин мусилмон учун

Аллоҳ таолонинг амри, Пайғамбаримиз (Саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кўрсатган йўли халол меҳнат қилмоқликдир. Забийдий (розиаллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Киши ўз қўл меҳнати билан касб қилибтопганидан яхшироқ ва халолроқ ризқ қозонмаган. Кишининг ўзига, аҳли оиласига, фарзандларига ва хизматчисига инфоқ қилган нарсаси ҳам садақа (яъни ажр — савоб) дир” (Имом Ибн Можа ривояти). Ҳадиси шарифлардан шу нарса маълум бўладики агар инсон ҳалол ризқ талабида пешона тери ва шижоати харакатлари эвазига маблағини кўпайтириб, ундан ўз оиласи эҳтиёжларини қондириб, хайру эҳсонлар қилса, фақат хаёти учунгина эмас, охират учун ҳам катта ажр ва савобларга эга бўлар экан.

 

М.Махмудов

 Тупроққалъа тумани “Ҳазрати Химмат бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *