ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ

Таълим–тарбия борасида гап кетар экан аввало бу масала бугуннинг масаласи эмаслигини  ҳаммамиз яҳши биламиз,балки бу борада инсоният тариҳига назар ташланса инсонит яратилибдики униниг асосий мақсади — миллати, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ўз авлодларига гўзал тълим –тарбия бериш бўлган. айни пайтда таълим тарбияни турли ҳил усулларини қўлланаётган замондамиз. Шу билан бирга ўтган аждодларимиз ҳам доимо таълим – тарбия масаласига диққат эътиборли бўлиб келганлар. Бугун аксар фарзандларимизни таълим тарбиясини кўриб кўзларимизга қувонч ёшлари келса баъзиларини кўриб уларга етарлича тарбия беролмаганимизга куйинамиз.
Ҳа, тарбия борасида  таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун
ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот -ё ҳалокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир” деган чуқур  маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини яхши англаймиз. бугун илм-фан  ва таълим изчил ривожланиб бораётган бир даврда ҳеч шак-шубҳасиз тарбия таълимнинг асосида туриши шартдир. Шундай экан, илм-фан таълим-тарбия асосида олиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, ҳар бир педагог, муаллим ва устознинг таълим беришдан мақсади –келажаги порлоқ, Ватан ва эл-юрт хизматида турадиган кадрларни тарбиялаш бўлар экан, бундай таълим-тарбия ўз самарасини бермай қолмайди. Яъни, бугунги куннинг ўқитувчи ва муаллими ўзи таълим бераётган шахсга фидойилик билан таълим бериши, қолаверса жонкуяр тарбиячи бўлиши шарт.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек: “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”. Шундай экан, таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб бориш талаб этилади. Деган эдилар. Шуни унутмаслигимиз керакки, юрт келажаги, ватанимиз тараққиёти ва халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимиз ва ёшларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқдир. Шу сабабли ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало шахсни кўриши зарур. Ана шу оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, ўниб-ўсиб келаётган ёшларни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш – таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим, деб қабул қилишимиз керак.

Яна шуни ҳам яҳши англаш лозимки — Ахлоқий тарбия диний тарбия билан мустаҳкам боғлиқдир. Ислом динида ахлоқий тарбия диний тарбиянинг ажралмас қисми десак, муболаға қилмаймиз. Зеро, дин яхши деб ҳисоблаган ва тарғиб этган нарсалар эзгулик, ёмон деб ҳисоблаган ва ман этган нарсалар эса ёвузлик ҳисобланади. Шунингдек, дин буюрган, ҳаётда ва муомалада касб этишга тарғиб этган ахлоқ ва фазилатлар Ислом жамиятида қадрият, ҳусни хулқ ва маънавий фазилатлар ҳисобланади. Ахлоқи ва муомаласи гўзал бўлмаган мусулмоннинг дини ҳам мукаммал ҳисобланмайди.

Ахлоқий тарбия ва уни амалга ошириш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги муборак сўзлари ҳар бир мусулмон учун дастур бўлмоғи керак:

«Ҳеч бир ота ўзининг фарзандига яхши тарбия бериш ва одоб ўргатишдан ортиқ ҳадя қилолмайди». Имом Бухорий ривоят қилганлар. Демак таълимни асосида ҳам тарбия ётади ва фарзандларимизни таълим-тарбияси гўзал ва комил инсонлар бўлиб етишиши учун муқаддас динимиз ўрни беқиёс эканлигини унутмаслигимиз керак.

Н.Отажонов

Қўшкўпир тумани “Қутбиддин бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *