“Бидъат”ни қандай тушунишимиз керак?

Инсон Аллоҳ таолога яқин бўлиш учун шариатда кўрсатилган бирор амални бажарар экан, унинг ихлосу муҳаббати кўпроқ савоб топиш мақсадида бу амални яна-да кўркамроқ адо этишга ундайди. Бироқ бидъат деган тушунча, билиб-билмай бидъат амалини қилиб қўйиш хавфи уни ўз хоҳиш-иродасини амалга оширишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун мусулмон киши бидъат сўзининг маъноси ва бундай амаллар ҳақида тушунчага эга бўлиши лозим.
“Бидъат” сўзи луғатда “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш, диний ақидаларга киритилган ўринсиз ислоҳ”, – деган маънони билдиради. Истилоҳда эса Аллома Иззиддин ибн Абдуссалом шундай таърифлаганлар:

اَلْبِدْعَةُ فِعْلُ مَا لَمْ يُعْهَدْ فِي عَصْرِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

“Бидъат – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсани амалга оширишдир” (“Қавоидул аҳком” китоби).
Демак, ибодатларда асри саодатда учрамаган, балки, кейинчалик динда янги пайдо бўлган амаллар бидъат ҳисобланар экан. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“عَليْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الخُلَفَاءِ الرَّاشِدِيْنَ المَهْدِيِّينَ، عَضُّوا عَلَيْها بالنَّوَاجِذِ، وَإيَّاكُمْ وَمُحْدَثاتِ الأُمُورِ، فإنَّ كُلَّ بِدْعَةٍ ضَلالَةٌ” (رَوَاهُ الإمام أَبُو دَاوُدَ وَالإمام التِّرْمِذِيُّ عَن العِرْبَاضِ بْنِ سَارِيَة).

яъни: “Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат – залолатдир” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).
Бидъат сўзига истилоҳда шаръий асосга эга бўлмаган амални жорий қилиш деб таъриф берилган. Ойша (р.а.) дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ким бизнинг бу динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади”, деганлар (Муттафақун алайҳ). Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний (р.ҳ.) бундай дейди: “Бу – динни сохталаштириб, бузишдан асровчи ҳадислар жумласидан бўлиб, муҳим қоидани ўз ичига олган. Яъни, динга зид ва диннинг далиллари, қоидаларига хилоф бўлган ҳар қандай бидъатни рад қилиш лозим эканлигини ифодалайди. Аммо динга зид бўлмаган, шунинг билан бирга, унинг асосларига таянган ҳолда кейинчалик динни ҳимоялаш учун жорий қилинган амаллар рад этилмайди”.

Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим”, – деган даъво қилишдир. Ваҳоланки, Ислом — Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз – динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш ва турли бидъат-хурофотларни пайдо қилмасликдир.
Уламоларимиз бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).
Бидъати ҳасана – шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрати Умар разияллоҳу анҳунинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган Таровеҳ намозини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрати Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, – дедилар.
Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи васалламни гўзал сийратларини тарғиб қилиш учун мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди.
Бидъати саййиа эса – шаръий асосга эга бўлмаган бирор амал ёки эътиқодни жорий этишдир. Бундай бидъат айни залолат бўлиб, уни шариатимизда рад этилгандир. Қуйидаги ҳадиси шариф ҳам шунга далолат қилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

“مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ” (رَوَاهُ الإمام البُخَارِيُّ وَالإمام مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ).

яъни: “Ким бизнинг динимизда унда бўлмаган янги нарсани киритса, рад қилинади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳадис шарҳида бундай дейдилар: “Бу – динни сохталаштириб, бузишдан асровчи ҳадислар жумласидан бўлиб, муҳим қоидани ўз ичига олган. Яъни, динга зид ва диннинг далиллари, қоидаларига хилоф бўлган ҳар қандай бидъатни рад қилиш лозим эканлигини ифодалайди. Аммо динга зид бўлмаган, шу билан бирга, унинг асосларига таянган ҳолда кейинчалик динни ҳимоялаш учун жорий қилинган амаллар рад этилмайди” (“Фатҳул борий шарҳи саҳиҳил Бухорий” китоби).
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай марҳамат қиладилар:
“Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топганулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек маҳкам ушланглар.
Динга янгиликларкиритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат залолатдир” (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Уламолар бидъатни икки қисмга бўлганлар: бидъати ҳасана (яхши бидъат) ва бидъати саййиа (ёмон бидъат).
Бидъати ҳасана деб, шариатда асли бўлган амални шу аслга таяниб, уни шакллантириш учун жорий қилинган қўшимча амалларга айтилади. Бунга ҳазрат Умар (р.а.)нинг ишларини мисол қилиш мумкин. Суннат амал бўлган таровеҳ намозини Расулуллоҳ (с.а.в.) жамоат билан ўқимас эдилар. Ҳазрат Умар эса халифалик даврларида мазкур намозни имомга иқтидо қилиб, жамоат билан ўқишни жорий қилдилар ва: “Қандай яхши бидъат бўлди”, дедилар. Шунга биноан диний илмлар ўргатиш учун алоҳида мадрасалар қуриш, китоблар чоп этиш, масжидларга гилам солиш, мавлид ўқиш сингари дин асосларига зид бўлмаган амаллар бидъати ҳасана бўлади. Унга амал қилиш жоиз ва у залолатга бошламайди.
Бидъати саййиа эса, шаръий аслга эга бўлмаган бирор нарсани жорий этиш ёки шаръий аслни хилоф равишда айрича талқин қилишдир. Бу эътиқод масалаларига тааллуқли бўлиб, шариат кўрсатган эътиқоддан четга чиқиш, ақидавий масалаларда ғулувга кетишдир. Имом Молик (р.ҳ.)дан бир киши Қуръони каримдаги “(У) Арш узра “муставий” бўлмиш Раҳмондир” (Тоҳа, 5) оятидаги “муставий” сўзининг кайфияти ҳақида сўраганида, у киши: “Муставий”нинг маъноси маълум, лекин унинг кайфияти номаълум, аммо бу ҳақда савол бериш бидъатдир”, дея у  кишини мажлисдан ҳайдаб юборишга буюрганлар. Оятдаги “муставий бўлди” ибораси “тик турди”, “тўғри бўлди”, “чиқиб жойлашди”, “эгаллади” каби маъноларни билдиради. Булардан қайси бири тўғри ёки нотўғрилиги устида ва Аллоҳнинг қандай ҳолатда муставий бўлиши ҳақида фикр юритиб, ғулувга кетиш айни бидъати саййиадир. Бу каби оятларга фақат имон келтириб, Аллоҳдан эканлигини тасдиқлаб қўйишнинг ўзи кифоя. Қуръони каримда бундай баён қилинади: “У Сизга Китобни (Қуръонни) нозил қилган зотдир. Унда шу Китобнинг “онаси” саналмиш (маъноси) аниқ оятлар ва (шу билан бирга) яна муташобиҳ (маъноси Ўзидан бошқага номаълум) оятлар ҳам бор…” (Оли Имрон, 7).
Демак, сўзсиз имон келтириш шарт бўлган нарсалар устида баҳс юритиш бидъати саййиалардан бўлиб, у залолат ва оғир гуноҳдир.
Салаф уламолари аҳли сунна вал-жамоадан бошқа барча фирқаларни “аҳли бидъат” деб номлаганлар. Чунки улар аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига зид бўлган ақидаларни илгари суришган. Масалан, хаворижлар гуноҳи кабира қилган киши кофир бўлади десалар, мўътазилалар ундай киши имондан чиқади, аммо кофир бўлмайди, дейдилар. Қадарийлар тақдирни инкор қилсалар, жабарийлар эса, инсон савоб ва гуноҳ ишларни қилишга мажбурдир, дейдилар. Мазкур ақидаларнинг барчаси аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига зид бўлиб, ундай эътиқодда бўлиш залолатдир.
Уламоларнинг бидъат аҳли билан ўтириш, ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарганлар. Жумладан, Ҳасан Басрий (р.ҳ.): “Бидъатчи фосиқ билан ўтирма, акс ҳолда, қалбинг унинг гапига мойил бўлади ва натижада ҳалок бўласан. Унга қарши чиққан тақдирингда, қалбингга мараз киради”, деганлар. Яҳё ибн Касир эса: “Агар йўлда бидъатчига йўлиқиб қолсанг, бошқа йўлга бурилиб кет”, деб айтганлар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг йўлидан адаштирмасин!

М.Қурбонқулов Гурлан тумани

“Шайх Жалолиддин Гургоний бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *