Динда ғулувга кетиш ман этилади

ҒУЛУВ (арабча — рухсат берилган чегарадан чиқиш деган маънони билдиради).                                                                                                                      ИстилоҳдаДин таълимотини талқин қилишда ҳаддан ошишни англатади. Исломда динда ҳаддан ошишни англатувчи бошқа сўз ва истилоҳлар ҳам мавжуд: “тотарруф (бир тарафлама бўлиш)”, “танаттуъ (ишда ва гапда чуқур кетиш)”, “ташаддуд (шиддатлатиш)”, “унф (кўполлик қилиш, куч ишлатиш)”

Аллома Ибн Ҳажарнинг ғулувга “бирор нарсада муболаға қилиб, белгиланган чегарадан чиқиб, унда қаттиқлик қилишдир” деб таъриф берган.

Имом Нававий эса ғулувни “шариатда талаб этилган нарсага қўшимча киритиш деб атаган.

Абдул Карим Юнус Ал-Хатибнинг таърифи қуйидагича: “Ғулув — бирор нарсада муболаға қилиб, унда ҳаддан ошиш ва мўътадиллик чегарасидан чиқишдир” деб таъриф берганлар.

Динда ғулув кетиш мусулмон жамиятларида ихтилоф ва гуруҳбозликка, фитнага ва охир-окибат ақиданинг бузилишига олиб келади. Ислом тарихида хавориж, мўътазила ва бошқа оким ва тоифаларнинг вужудга келиши ҳам, асосан, динда ғулувга кетиш орқасидан содир бўлган. Айни вақтда, ғулувгa берилганлар динни ўта оғир ва машаққатли тушунтирганлари боис, одамлар тўғри йўлдан озиб, ислом динидан безиб қоладилар.

Шу нуқтаи назардан, Қуръони каримда мусулмонлар динда ғулувга кетишдан қайтарилган: «Айтинг: Эй аҳли китоблар! Динингизда ҳаддан ошмангиз ва олдиндан адашган ва кўпларни,  адаштирган ҳамда тўғри йўлдан чалғиганларнинг хавойи нафсларига эргашмангиз!»» (Моида, 77).

Расулуллоҳ (с.а.в.) ғулув масаласида қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Динда ғулувга кетишдан сақланинглар. Сизлардан олдингиларни динда ғулувга кетишдан бошқа нарса ҳалок қилган эмас», деганлар.

Жумҳур уламолар томонидан динда ғулувra кетишдан келадиган энг оғир зарарлар сифатида қуйидагилар қайд этилади: Аллоҳдан узоклаштиради; дўзахни вожиб қилади; амалдан кесилиш ва бардавом бўлмасликка сабаб бўлади; ақли заифликнинг далили; шайтонга тобе бўлиш эшиги; жоҳиллик далили; фаҳми озлик далили; васвасани келтириб чиқарувчи омил; юракни сиқувчи омил; давомли хафагарчилик.

Исломда амалий ва эътиқодий ғулувгa кетиш турларига бўлинади. Амалий ғулув одатда якка шахслар томонидан йўлга қўйилиб, фақат уни қилувчига зарар келтиради. Жумладан, ҳадисларнинг бирида Мухаммад (с.а.в.) Абу Исроил исмли одам “тик тураман, ўтир майман, сояланмайман, гапирмайман ва рўза тутаман « деб назр (бирор ишни ўз зиммасига вожиб қилиш) қилганини эшитганидан сўнг, унга гапириш, сояланиш, ўтиришни ва рўзасини охирига етказишни буюргани келтирилган.

Уламолар эътиқодий, яъни ақидада ғулувгa кетиш мусулмонлар учун ўта мудҳиш оқибатларга олиб келади деб огоҳлантирадилар. Ҳозирги кунда мусулмон оламида юзага келаётган тангликларнинг сабаби ақидада ғулувгa кетган диний мутаассиб ва экстремистик гуруҳларнинг — замона хаворижлари экани таъкидланади. Хусусан, ғулувгa кетган окимларнинг салбий xусусиятлари қаторида қуйидаги­лар қайд этилади:

Қуръонни кўп тиловат қиладилар, бироқ бўғизларидан нари ўтмайди; Диндан худди ўқ камондан чиққандай чиқадилар;

Мусулмон йўлбошчилар, уламо ва фузалоларга нисбатаи беҳурмат бўладилар ва ўзларининг ёлғон даъволари билан улариииг обрўсини тўкишга ҳаракат қиладилар;

Аҳли Исломни қатл қиладилар ва аҳли бутларни тарк этадилар;

Гапни гўзал гапирадилар, амални ёлғон қиладилар;

Қуръонга даъват қилади, ҳолбуки ўзларида ундан ҳеч нарса йўқ.                     Уламолар замонавий ғулувгa кетишнинг асосий сабаблари сифатида ҳокимият талашиш ва билимсизликни кўрсатадилар. Бугунги кунда айрим ғулувга кетган тоифалар Сурия, Ироқ, Афғонистон каби ўнлаб мусулмон мамлакатларида ўзларига эргашмаганларни гўёки “кофирлик”да айблаб, қўлларини қонга ботирмоқда. Бошқалари эса Интернет ва бошқа ахборот воситалари орқали ушбу хунрезликларни гўёки муқаддас Ислом дини равнақи йўлида қилинаётгани ҳақида сафсата тарқатмоқда. Ваҳоланки, Ислом дини инсоннинг жони, номуси, эътиқоди ва молини даҳлсиз деб эълон қилган.

Шу боисдан, ёшларнинг онгу шуурини бу каби зарарли мафкуралардан, ғоялардан ҳимоя қилиш орқали ҳамда одамларга бугунги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етишни ўргатиш билан мусулмонларни турли бузғунчи кучлар таъсиридан саклаш мумкин.

Ш.Болтаев

Шовот тумани “Юсуф Ҳамадоний” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *