ИМОН – ИҚРОР ВА ТАСДИҚДАН ИБОРАТДИР

         Ҳозирги глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг онгига қаратилган ғоявий хуружлар авж олган бир пайтда динимизнинг муқаддас тушунчаларини нотўғри талқин қилиш ва бу билан ўз ғаразли мақсадларини амалга оширишга ҳаракатлар кузатилмоқда. Бу эса ҳар бир мўъмин-мусулмондан динимизни асл мазмун-моҳиятларини англашни талаб қилади.  Ҳусусан динимизнинг асли бўлган имон ҳақида ҳам нотўғри тушунчалар билан ёшларимизни тўғри йўлдан адаштириш ҳолатлари кузатилмоқда. Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди бўйича имон деб, қалбда тасдиқ қилиб, тил билан иқрор қилишга айтилади. Баъзи Ҳаворижлар каби адашган тоифалар имоннинг шу икки рукнига бошқа бир рукнни қўшиб, яъни амал қилиш ҳам имондандур деб, амал қилмаган кишини имондан ташқарига чиқариб, кофир еканлигини даво қиладилар ва энг ёмони уларнинг жони ва молларига тажоввуз қилишликни ҳалол санайдилар.

Ваҳоланки Аллоҳ таоло ўз каломи шарифида: “Эй имон келтирганлар Аллоҳга ҳақиқий содиқ тавба қилинглар…” (Тахрим сураси 8-оят)

Аллоҳ таоло гуноҳкорларга: “Эй мўъминлар…” деб, нидо қилмоқда. Бундан шу нарса маълум бўладики гуноҳ билан банда имондан чиқмас. Ва яна баъзи Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси шарифлар борки, унинг зохиридан гуноҳ қилган киши мўъмин эмаслиги тушунилади. Масалан: “Сизлардан бирортангиз ўзига яхши кўрган нарсани биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўлолмайди” дейилган. Бунинг маъноси эса мўмини комил бўлолмайди деб айтамиз. Шунга ўхшаш бошқа ҳадиси шарифлардаги мўминни комиллик сифати билан сифатлаймиз. Акс ҳолда юқоридаги оятга зид маъно бўлиб қолади ва Аҳли сунна вал жамоа эътиқодидан ташқарига чиқиш бўлади.

Шундай экан, ёшларимиз динимизнинг асл мазмун-моҳиятини англаб етмоқликлари лозимдир. Агар тўғри тушуниб етмасалар расмий имом-хатиблар ва уларнинг расмий интернет саҳифаларидан маълумот олишлари зарур бўлади. Акс ҳолда тўғри келган бетайин манбалардан фойдаланиш инсонни адаштиририб қўйиши аниқдир.

Қ.Машарипов

Урганч шаҳар “Мискин бобо”

масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *