ИСЛОМДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар бир мўмин-мусулмон инсон аввало ватан тушунчаси борасида Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ватанга бўлган муносабатларини англаши лозим. Пайҳамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари туғилиб, яшаб, катта бўлган муборак заминлариқайси ва ўша замин ҳақида нималар деган, уни ҳимояси йўлида нималар қилганликларини билмасдан туриб биз ватан ҳақида фикр юритишимиз тўғри бўлмайди. Шу эътибордан бугун Ислом умматининг Ватанга муносабати қандай бўлиши кераклигини у зот алайҳиссаломнинг намуналарида ўрганишга ҳаракат қиламиз.                                                                     «Ватан» атамаси арабча сўз бўлиб, тилимизда «она юрт» деган маънони англатади.  Киши туғулиб ўсган уй, маҳалла, қишлоқ бу тор маънодаги тушунчадир.      Бирон бир халқ, миллат вакиллари жамул-жам бўлиб яшаб турган, уларнинг аждодлари азал-азалдан истиқомат қилиб келган маскан кенг маънодаги тушунчадир.                                                                 Ислом – ватанпарвар, миллатпарвар, халқпарвар ва инсонпарвар диндир. У жамиятнинг тараққиёти ёки ҳалокатига олдиндан эътибор қаратган дин. У меҳр-оқибат, шафқат, сийлаи раҳм динидир. Исломда ватанпарварлик олий туйғу сифатида эътироф этилади. Ўтган алломаларнинг ўгитлари, панд-насиҳатларида ҳам бунга алоҳида урғу берилган. Буюк аллома Мир Алишер Навоий ҳазратларининг қуйидаги сўзида она-Ватанини севувчи садоқатли ҳар бир кишининг қалбида ғайрат ва шижоат уйғотади:                Ватан таркини бир нафас айлама,Ани ранжи – ғурбат, ҳавас айлама.            Табиийки, киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб кетаётганларида туғилиб ўсган ватани Маккаи мукаррамага юзланиб туриб: “Агар қавмим мени чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлур эдим”, деганлари сийрати набавия китобларида баён этилган.                                 Демак, Ватанни севиш, ватанпарвар бўлиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаб, соғиниб яшаш инсоният табиатида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғудир.                              Қуръони каримда Ватан, мамлакат, ер, диёр, яшаш манзили каби маъноларни англатадиган иборалар 47 марта такрорланган.                                                                                   Имом Муҳаммад Ғаззолий алайҳирроҳма шундай деган эканлар: «Ватаннинг ҳам ҳақлари бўлади. Уларнинг биринчиси шу Ватанда яшаганда тинч-хотиржам, шукрона қилиб яшаш ҳаққидир. Шунингдек, Ватандан кетганда уни соғиниш, Ватан камситилганда ғазабланиш, Ватанга ҳужум қилинганда уни ҳимоя қилиш ҳам Ватаннинг шу юртда туғилиб-ўсганлар зиммасидаги ҳаққидир. Шу жаннатмакон Ватанда яшаяпмизми, унда тинч-тотувлик билан яшайлик, бунга шукрона қилайлик, илм излабми, тижорат мақсадидами, Ватандан сафар қилдикми, уни соғинайлик.                                                             Шу муқаддас ватанимизни кўз қорачиғидай асраб авайлаш бу заминда яшаб турган ҳар бир фуқаро, ҳар бир инсоннинг виждонан бурчидир. Келажак ёшларимизники деймиз, хўп ўша ёшлар деяётганимиз фарзандларимизни ватанпарварлик руҳида, ушбу заминнинг ҳар бир қарич ерини кўз қорачиғидай асрашни ўргатиб тарбия қилаяпмизми. Бу барчамизнинг зиммамиздаги инсонийлик вазифамиз.     Ватанга муҳаббат ҳиссини, шу жаннатмонанд юртда туғилиб-ўсганидан фахрланиш туйғусини сингдиришимиз керак. Шунинг учун бугунги суҳбатимизда динимизда Ватанга муносабат қандай бўлиши лозимлиги ҳақида сўз юритмоқдамиз. Ана шу Ватан туйғуси туфайли инсон ўзи яшайдиган уйни, ўзи яшайдиган маҳаллани, шаҳар-қишлоқни, Ватанни севади, уни обод қилади, унинг шаънини улуғлайди, ҳимоя қилади. Ватаннинг шаънини турлик ўринишларда улуғлаш мумкин, масалан, уммоддий ва маънавий обод қилиш мумкин, турли халқаро анжуманларда, халқаромусобақаларда Ватаннинг номидан иштирок этиш мумкин. Аммо бунинг асосий шарти шуки, қайси соҳада бўлмасин, холис ва самимий хизмат қилсин, анашунда бу хизмат Ватаннинг шаънини кўтаришдаги хизмат ҳисобланади. Аллоҳ асрасин, биркимса бу масъулиятли соҳада хиёнат қилса, бу ваколатни суистеъмол қилса, бу нарса нафақат унинг ўзига, балки у вакили бўлган халққа, уни тарбиялаб-ўстирган Ватаннинг шаънига доғ тушади. Шунинг учун ҳазрати Умаррозияллоҳу анҳу: «Агар Ватан севгиси бўлмаганда, юртлар хароб бўларди», деганлар. Юртни уни севганлар обод қилади, уни Ватан деб билганлар ҳимоя қилади. Мен ватаним, халқим, миллатим учун нима бера олдим, келажак авлодга нима хизмат қилаолдим, ўзимдан қандай ном, из қолдирдим, халқим, фарзандларим мен билан фахрланадиган нима қилдим каби масъулиятлар билан яшашни ва шундай эзгу ниятларимизга етиб, кўплаб хайрли ишларни қилиб қолишимизни насибу-рўзи айласин.  Аллоҳ таоло юртимизни турли хил арозий ва самовий офату-балоларданЎзи асрасин.Фарзандларимизни чинакам ватанпарвар, ҳақиқий мард, жасур ўғлонлар қилиб тарбиялашимизни барчаларимизга муяссар қилсин!

 

А.Бобожонов

Гурлан тумани “Усмон Саид бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.