МЕҲР ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК!

Барчамизга маълумки бу дунё имтиҳон дунёси.  Ана шу имтиҳондан ёруғ юз билан ўтиб олмоқ,  Аллоҳни берган ризқига шукур мусибатига сабр қилмоғимиз,қил деганини қилиб қилма деганини қилмасдан берилган қисқа умирни эзгу амаллар билан гўзал ишлар билан ўтказмоқ, силаи-раҳм қилиш мехр окибатли булмоқ, хақийқий инсонийлик фазилатидур.  Зеро Аллоҳ Тобарока таоло “ Оли Имрон”сурасини 133- оятида    “Роббингиз (томонидан бўлган )мағфират ва кенглик осмонлару ерга тенг тоқводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари шошилингиз” — деб мархамат қиладилар. Бу билан Аллоҳ азза ва жаалла бандаларига мусулмонлар бир-бирларига хайру саховатли бўлмоғи улуғ савобларга эришмоғи хақида буюрмокда. Азизлар Курони Каримда “Биз сизларни молу жонингизни олиш меваларингиз ҳосилини камайтириш ва хасталиклар билан синагаймиз “ -еб марҳамат қилади. Ота-боболаримиз уруш йилларининг қийинчилигини курган очарчиликни жигаргўшаларини ўлик тиригини билмай даҳшатли аъзобларни кўрган, нонни увоғига зор бўлса хам гунох ишлардан тийилиб, Аллоҳга шукур килган фарзандлари етим қолган муштипар оналаримиз  ўз жуфтига садоқат, вафодорлик бирла, борига қаноат қилиб, уларни одобу ахлоқда беназир қилиб ўстирган.

     Ҳозирги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган ҳар хил офатларни, бир синов  деб қабул қилиб олаётган хар бир нафасимизга оиламиз даврасида тўкин сочинликда,  тинч омон ўтирганимизга шукур қилмаймизми. Аллохимизга беадад хамду санолар бўлсинким юртимиз тинч.  Хўш биз нима киляпмиз минг афсуслар бўлсинки баъзи,қўштирнок ичидаги фуқароларимиз халигача лоқайд бепарво, айниқса фарзандлар тарбиясига бефарқ.Азизлар фарзандларимизга фойдали илм, халол касб-ҳунар эгаллашда якиндан ёрдам берайлик,  меҳр-окибатли бўлайлик, катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилишни ўргатайлик,одоб-аҳлок, гуноҳ ва савоблар ҳақида таълим берайлик айникса оила бошлиғи жуфти халолларимизга кўнгил бериб оиладаги камчиликларни бир оз бўлсада беркитиб, Аллоҳ берган ризқига рози бўлиб яшашни ўрганайлик.

  Азиз хамюртларим, мана биз учун энг азиз  дуоларимиз мустажоб бўладиган муқаддас ойлар бошимиз узра соя солмокда  Мохи рамазон кириб келмокда имконимиз бўлса, Рамазон ойи рўзасини тутиб, фарзандларимиз тарбиясига масулият  билан ёндашайлик. “Она” деган масулият борлигини унутмаслигимиз кераклиги эсимиздан чиқмасин.  Яхшиликни ният қилайлик.  Окила аёл бир кўлида бешикни, бир кўлида дунёни тебратади, келинг азизлар бефарқ бўлмайлик,гуноҳ ишларни қилмайлик, оиламиз давраси ҳар бир кунимизни тинч-хотиржам ўтказишга хисса қўшайлик.  Меҳр оқибатли бўлайлик

Феруза Отабоева

Кўшкўпир тумани бош отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *