ОЗОД ВА ОБОД ЮРТ ШУКРИНИ ҚИЛАЙЛИК

Ватан бу ҳар бир инсон кўнгли ҳаловат топадиган жойдир. Айниқса, у обод манзилда хотиржам яшашдек бахтни ҳадя этса. Барчамизга маълумки жорий йил 8декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди. Унда Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар юртдошимиз, яъни 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ватанимизга қайтарилди.

Ўзга ёт элларда ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб йиллар давомида ижтимоиий кафолатланмаган, очлик, хўрлик, яшаш жойи бўлмай, ҳар куни ваҳимада ухлаб, сувсизликдан, очликдан, совуқдан қийналган қанча аёллар ва болаларни ана шундай оғир дамларда Президентимиз яна ўз бағрига олди. Озод ва обод манзилда яшашдек улкан бахт ва имкониятни уларга инъом этди.

Шунингдек чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятни билиб-билмай содир этган, тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар маҳкумлар афв этилди.

Ҳар қандай ақли бор инсон албатта бу билан ҳар қанча фахрланса, ғурурланса арзийди.

Юртимизда ана шундай инсонни ҳайратга соладиган ғамҳўрлик, кечиримлилик, озодлик инъом этилаётган бир пайтда, юртга ҳиёнатсифат тарзда бу яширин, ноқонуний равишда таълим бераётган кимсаларни оқлай олмаймиз.

Илм маърифатда диний таълим олмаган, таҳсил кўрмаган, масалани мағзини билмайдиган, тагини далилини ҳужжатини билмайдиган билимсиз кишилар “биламан” деб гапиришини ўзи асли гуноҳдир.

     Маълумки, Аллоҳ таоло Ислом динини инсониятнинг икки дунёдаги бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилган. Лекин минг афсуски илм маърифатда диний таълим олмаган, таҳсил кўрмаган билимсиз кишилар диний таълим бераман деб, болаларни қўрқитиши, оч қўйиши, озор бериши, қийноққа солишлари умуман инсонийликка ҳам шариатга ҳам, қонунга ҳам тўғри келмайди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ҳукуматимиз томонидан мусулмонларга ибодатларини эркин адо этишлари учун барча шарт шароитлар яратиб берилгандан кейин ҳам, давлатимиз қонунчилигида ҳужра ташкил қилиш таъқиқлангандан кейин ҳам, бу шахсларнинг тегишли рухсатномаси ва махсус билими бўлмасдан туриб, норасмий равишда бундай хужралар ташкил қилиши, юрт қадрини билмаган, озод ва обод юртни шукрини қилмаган нонкўр кимсаларнинг ишидир.

Ҳ.Кенжаев

Урганч шаҳар бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *