“РАМАЗОН”  ВА ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАР

      Китобларда ёзилишича: “Рамазон” сўзи “рамза” сўзидан олинган бўлиб, “Рамза” сўзининг маъносига (қуйидагича ўхшатиш берилган ёз охири, куз мавсумининг бошида ёғадиган ёмғир) ер юзини  чанг – ғуборлардан тозалайдиган ёмғир.  Бу ёмғир ер юзини чанг-ғуборлардан тозалаганидек, Рамазон ойининг рўзаси ҳам, мўминларни гуноҳлардан поклайди.

Қуръони карим   “Рамазон” ойида нозил бўлган,  фитр садақа бериш шу ойда, “закот” бериш шу ойда,  “Қадр” кечаси шу ойда,  “Қадр кечаси” 1000 ойдан ҳайрли кеча.

   Рамазон улуғ ой.

   Бу ой сабр ойи, сабрнинг мукофоти жаннатдир. Бу ойда рўза тутилади.

   Ҳадисларда рўза тутган кишининг оғзидан ёмон сўз чиқмаслиги керак, борди-ю биров уни ҳақоратламоқчи бўлса, унга “мен рўзадорман” десин, дейилган.

   Рўза тутган киши “маънавий” рўзасини тутмоғи зарур, яъни ғийбат, бўхтон, ёлғончилик, чақимчилик ва шунга ўхшаш ёмон ҳулқлардан сақланиши керак.  Кимда-ким касал ёки сафарда бўлса, у кунлар учун кейинги ойда рўза тутиши керак бўлади. Рўза тутишга ярамайдиган киши бир кунда бир мискинни қорнини тўйдириши ёки таом пулини (“фидя”) тўлаши керак. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар “фидя” бермайди. Қазосини тутиб беради.

   Рўза тутиш ҳар- хил бўлади.

   Ейиш ичишдан тийилиш. Ейиш ичишдан тийилишдан ташқари  оғзи, қулоғи, кўзи, қўли, оёғи билан рўза тутиш — бу энг мукаммал рўза ҳисобланади.

   “Рамазон” ойида рўзадорларга хизмат қилиш савоб иш ҳисобланади. Бу ойда аёллар жуда кўп савоб эгаси бўлиши мумкин. Эрталаб саҳарлик тайёрлаш, кечқурун ифторлик тайёрлаш натижасида кўплаб савобларга эга бўлади.

       Анас (р.а.) ривоят қиладилар: “Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) дан сўрадилар:

      -Эй Аллоҳнинг Расули, қандай садақа  жуда хайрлидир?

      -Энг хайрли садақа Рамазон ойида берилган садақадир. Шунингдек,     Рамазон ойида ифтор қилдириш каби жуда хайрли амаллар ҳам мавжуд.

 Пайғамбаримиз (с.а.в.) жуда сахий эдилар, Рамазон ойида янада сахийлашардилар”.

Саҳий киши : Аллоҳга яқин, жаннатга яқин, одамларга яқин, дўзахдан узоқда бўлади.

 Бахил киши : Аллоҳдан  узоқда, жаннатдан узоқда, одамлардан  узоқда, дўзахга яқин бўлади. Рамазонда қилинган ҳар бир амалга савоб ёзилади.

                                                                                                         Р.Қадирова  

                                                               ЎМИ Хоразм вилоят вакиллиги хотин-

                                                                 қизлар масалалари бўйича  ёрдамчиси    

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *