БУЛБУЛ ЧАМАННИ СЕВАР, ОДАМ – ВАТАННИ!!!

Ватан остонадан бошланади. Инсон дунёга келиши билан ватан олдидаги бурчи ҳамда вазифаси у билан бирга булади. Ҳар бир инсон умри давомида “ватан менга нима берди“-деб эмас балки, “мен ватанимга нима бердим“-деб яшаши керак.

Фарзанд она қорнидалигидаёқ ташқи муҳитни ҳис этиб турар экан. Мутаҳасисларни фикрича ҳомоладор аёл кўпроқ овоз чиқариб турли ватан ҳақида адабиётлар ўқиса фойдадан ҳоли эмас экан. Шунингдек туғилажак фарзандга ватанга бўлган муҳаббатни аслида туғилмасдан сингдириб боришимиз мақсадга муофиқдир.

Ватанни онага қиёслашади. Кўплаб адабиётларда “она ватан“ жумласини жуда кўп учратганмиз. Онамиз биз учун қанчалар муқаддас зод. “оналар оёғи остида жаннат“ дейишади. Оналаримиз бизга қанчалар умрини бағшийда этганини қарзини тўлаш учун умримиз камлик қилади. Она фарзандини дунёга келтириш учун нафақат жисмонан балки, руҳан толиқишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Оналар олдида вазифамизни буюк ислом динимиз ҳам такидлаб ўтишган. Афсуски, ҳозирги кунда кўпчилик волидаси олдидаги вазифасини унутиб бормоқда. Шу ўринда саҳобалардан бири пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га берган саволига берган жавоби таҳсинга лойиқ деб ўйлайман.

Кимдир савол берди айтгил Муҳаммад.

Ёлғиз сен расулсан бутгул оламга.

Энг аввал яхшилик қилай ўзинг айт.

Ота-онамгами ёҳуд боламга?

Расул жавоб берди, тингла биродар.

Сўзимни уч бора қулоққа илгил.

Имкон топа олсанг дунёда агар.

Энг аввал онанга яхсилик қилгил“.

Бас, гар шундай экан. Онамиз олдидаги бурчимиз ва вазифамиз ватанга бўлган муҳаббатимиз билан уйғунлашмоғи зарур. Шу ватанда туғилдик, ўсдик имкониятимиз борича ватан равнақи йўлида куч ғайратимизни, билим салоҳиятимизни аямайлик.

“Биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз, кам эмасмиз“ шиорини ёдда тутган ҳолда ватан равнақига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз зарур. Ахир бу муқаддас ватан бизники эмасми? Уни севишимиз кўз қорачидай асраш бурчимиз деб биламан. Бу ватан, бу юрт сеники, меники, уники, буники эмас барчамизникидир. Шу жумладан шуни ҳам таъкидлаш керакки, Зеро ҳозирги кунда кўплаб ватандошларимиз эскича боқимандалик кайфиятида юргани барчамизга сир эмас. Мана шундай ватандошларимизга керакли ёрдамларни бериб қўлласак нур устига аъло нур бўларди деб ўйлайман. Зеро оқибатли юртда барака бўлади.

Кўплаб давлатларда арзимаган сабабларни рўкач қилиб оилалар бузилиши юзага келмоқда. Бу эса ватанимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Оқибатда норасида гўдаклар етим бўлиб қолмоқда. Бу эса болалар келажагига жиддий таъсир этмоқда. Етим болани кўнгли камтик бўлиб, камтик жойни турли мақсаддаги кишилар тўлдиришга уриниши эҳтимолдан холи эмас. Мана шундай кемтикни ватанпарлик руҳида тўлдирайлик. Бир биримизга меҳр-оқибатли бўлайлик. Зеро болалар оиладаги меҳрни кўриб ватанига ўз муҳаббатини бахшийда эта олсин. Биз инсонлардан нима қолади, яхши амал яхши ном.

 Хозирда кўплаб жабҳаларда ислоҳотлар кетмоқда. Ватанпарлик йўлида эътибор чекка ҳудудларда ҳам олиб борилишини истардик. Ушбу масалада бир ёқадан бош чиқарилса, ёш авлодни ватанпарварлик туйғуларини жушқунлантира оламиз деб ўйлаймиз. Ана ушандагина бу соҳада ғалабага эришар эдик. Ғалаба йўлида тортилган ҳар қандай азоб муқаддасдир. Маҳаллаларни кўзга кўринган жойларида шинамгина кутубхона барпо этилса ватан равнақига ўзини олий жаноб ҳиссасини қўша оладигон ёшлар етишиб чиқишига ишонаман. Зероки ватан равнақини ёшлар таълим тарбиясидан бошламас эканмиз, келажакда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бобомиз Абдулла Авлоний ҳам “таълим тарбия биз учун ё ҳаёт-ё мамот, ё нажот-ё халокат, ё саодат-ё фалокат масаласидир“-деб бир аср муқаддам беъжиз айтмаган. Пулларимизни қаердаги ҳаю-ҳавасга эмас, ёшларимиз келажагига сарф этсак мақсадга эришамиз.

Ҳулоса ўрнида шуни алоҳида айтишимиз мумкинки, бу азиз ва муқаддас ватан сизу бизларга кеча ёки бугун бунёд этилмаган. Бу муқаддас ватан буюк аждодлардан авлодларга меъросдир. Шунинг учун ватан тараққиёти йўлида озми, кўпми қўлдан келганча ўз ҳиссамизни қўшиш барчамизни бурчимиз.

Р.Отажонов Янгиариқ тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *