УММАТИМГА ТАЪЛИМ БЕРСИНЛАР

Таълим – илм ўрганиш пайғамбарлар ва уларга эргашган солиҳ инсонларнинг муҳим вазифаларидан бири саналади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло мени қийинлаштирувчи ва тўсқинлик қилувчи қилиб юбормаган, балки мени муаллим ва осонлаштирувчи қилиб юборган.” Бундан маълум бўладики азизлар, инсонларга ёмонликни эсам балки яхшиликни раво кўрмоғимиз керак, шундагина ҳақиқий мусулмон бўламиз. Таълим бериш улуғ ва шарафли вазифа бўлиб, у ўз эгасини баланд даражаларга кўтаради, ажру савобини янада зиёдалаштиради, яхшиликларини оширади ва умумийлаштиради ҳамда номини абадийлаштиради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таълим бериш усулларини мақтаб, бундай беган: “У зотга ота-онам фидо бўлсинки, мен олдин ҳам, кейин ҳам, у зотдек гўзал таълим берган муаллим кўрмадим” деганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам га нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам исом илму маърифат дини эканлигининг ёрқин далилидир. Алақ сурасининг 1-5 оятларида: “Ўқинг, эй Муҳаммад! Бутун борлиқни яратган зот бўлмиш, Роббингиз исми билан, (У) инсонни лаҳта қондан яратди, ўқинг! Роббингиз эса карамли Зотдир, У инсонга калом билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди.” Аллоҳ таоло Одам (АС)ни илм туфайли барча фаришталардан афзал қили, илмли инсонларни мартабасини ҳам юксак даражасига кўтарди. Қуръони Каримда баён қилган: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур.” (Мужодала)

  Азизлар, бундан ташқари илмли кишилар билан илмсизлар тенг бўлмаслиги, инсонлар ичида фақат олимлар, Аллоҳ таолодан қўрқишлиги, унинг ояту аломатлари устида илмлиларгина ақл юргизиши ҳақидаги оятлар ҳам илмнинг фазилатини баён қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динор ёки дирҳам мерос қолдирмаганлар, балки илмини мерос қилиб қолдирганлар.” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти). Ҳакимлар айтадилар: “Кимийки илм талабида бўлса жаннат у талабида бўлади” деганлар. Абдуллоҳ ибн Аббос (РА) шундай деганлар: “Сулаймон ибн Довуд (АС) га, илм, мол-дунё ва подшоҳликдан бирортасини танлашлик ихтиёри берилганда у Зот илмни танладилар, натижада Аллоҳ таоло у Зотга илм билан бирга мол-дунё ва подшоҳликни ҳам қўшиб берди, чунки илм бу ақл чироғидир” дейдилар. Илмли инсоннинг доимо йўли очиқ бўлади, у ҳамма ерда ҳам қадрланади. Бу дунёнинг қоим туриши ҳамолимларнинг илмига боғлиқ эканлигини билмоғимиз керак. Ҳакимлар айтадилар: “Илм мол дунёдан яхшидир, чунки илм сени ножоиз ишларни қилишдан сақлайди, молни эса ўғирлаб кетмасликлари учун ўзинг қўриқлайсан, мол-дунё сарф қилинса камаяди, илм эса тарқатиш билан янада зиёда бўлаверади. Илм ўрганинг зеро, у фақирлигингизда давлат, бойлигингизда зийнат бўлади, деганлар.

Аллоҳ таоло барчаларимизни илмга амал қиладиган олимлардан бўлишлигимизни насиб қилсин.

Р.Жуманиязов

Хива тумани “Абдулла Румий” масжиди имом-хатиби 

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *