МЕҲР ОҚИБАТЛИ БЎЛАЙЛИК

Бизга хидоят йўлини кўрсатган Аллоху Таолога беадад хамду санолар умматларига шариат ахкомларини етказган башариятнинг афзали Мухаммад алайхиссаломга салоту саломлар бўлсин .Барчамизга маълумки бу дунё имтихон дунёси Ана шу имтихондан ёруғ юз билан ўтиб олмок  Аллохни берган ризкига шукур мусибатига сабр килмоғимиз кил деганини килиб килма деганини килмасдан берилган киска умирни эзгу амаллар билан гўзал ишлар билан ўтказмок силаи рахм килиш мехр окибатли булмок хакийкий инсонийлик фазилатидур Зеро Аллох Тобарока таоло “Оли Имрон” сурасини 133-оятида    “Роббингиз (томонидан бўлган) мағфират ва кенглик осмонлару ерга тенг токводорлар учун тайёрлаб куйилган жаннат сари шошилингиз” деб мархамат килади. Бу билан Аллох азза ва жаалла бандаларига мусулмонлар бир бирларига хайру саховатли бўлмоғи улуғ савобларга эришмоғи хакида буюрмокда .Азизлар Куръони Каримда “Биз сизларни молу жонингизни олиш меваларингиз хосилини камайтириш ва хасталиклар билан синагаймиз” деб марҳамат қилади. Ота-боболаримиз уруш йилларини кийинчилигини кўрган очарчиликни жигаргўшаларини ўлик тиригини билмай дахшатли аъзобларни кўрган нонни увоғига зор бўлса хам гунох ишлардан тийилиб Аллохга шукур килган фарзандлари етим колган муштипар оналаримиз  ўз жуфтига садокат вафодорлик бирла борига қаноат қилиб уларни одобу ахлоқда беназир қилиб устирган .Хозирги кунда бутун дунёни ташвишга солаётган “Карона вирус”хасталиги хам Аллох бандаларига юборган бир синов  деб қабул қилиб, олаётган хар бир нафасимизга оиламиз даврасида тўкин сочинликда  тинч омон ўтирганимизга шукур қилмаймизми. Аллохга беадад хамду санолар бўлсин бизларга одил мехрибон жонкуяр халқ суяр Юртбошини иньом қилди. Хурматли призидентимиз Ш.Миромонович нафақат Ўзбек халқини балки қардош республикаларни ҳам ғамига шерик бўлиб ёрдам қўлини чўзаётгани хориждаги юртдошларимизни не машаққатлар билан олиб келиб касалларини бепул даволаб миллярдлаган пулларни сарф қилиб биз ёрдам беролмаётган  ака укаларимиз  махалладошларимизни оталарча мехрибонлик қилиб бошини силаб  кўнглини кўтараяпди.  Кам даромадли етим бева бечоралар холидан хабар олаяпди. Кечани кундузга улаб жон куйдираяпди .Хар кун телевидения орқали фуқороларга илтимос қилаяпди “ Уйда қолинг фарзандлар даврасида бўлинг, сиз бизга кераксиз деяпди “.Қўлингизга қурол бермаяпди, мажбуран ишла демаяпди, ўша хорижда ишлаб келган пулинг қани давлатга бер демаяпди, чин дилдан бизлар учун ишлаяпди. Хўш биз нима қиляпмиз минг афсуслар бўлсинки баъзи қўштирноқ ичидаги фуқороларимиз ҳалигача лоқайд бепарво нафақат ўз жонини оиласи жигаргўшаларини ҳаётини ҳавф остига қўйиб беписанд бепарво юриб касалликни авж олишига йўл қўймоқда. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ўзларингиздан чиққан ишбошиларга  итоат қилингиз” деганлар яна айтадиларки “Кимки  ўз уйида омонликда жасади саломатликда  кунлик таоми хузурида холда тонг оттирса  худди унга бутун дунё жамлангандай бўлади “деганлар. Ҳар бир фукоро давлат  қарорини хурмат қилиши  мурожатларига амал қилмоғи керак .Азизлар биз ёмон кўрган нарсада балки яхшилик бордур хар бир қийинчилик  билан бирга енгиллик бордир, бу синовлар иншооллох утиб кетар яна югур югур кунлари келиб қолар, унгача фарзандларга фойдали илм халол касб хунар эгаллашда яқиндан ёрдам берайлик мехр оқибат одоб ахлоқ катталарни хурмат кичикларни иззат қилишни гунох ва савоблар хақида таълим берайлик айниқса оила бошлиғи жуфти халолларимизга кўнгил бериб оиладаги камчиликларни бир оз бўлсада беркитиб берган ризқига рози бўлиб яшашни ўрганайлик бу кунларни ғанимат билиб шукур ва сабр бирла Аллохдан маҳфират тилаб дуога қул очайлик. Зеро Қуръони каримнинг Азъҳоб сурасининг 33-оятида  “ўз уйларингизда баркарор бўлинг ( яни бесабаб  уйларингиздан  ташкарига  чикмангиз)деб мархамат килинган. Азиз юртдошлар мана биз учун энг азиз  дуоларимиз мустажоб буладиган мукаддас ойлар бошимиз узра соя солмокда  Мохи рамазон кириб келмокда ишни бохона қилиб рўза тутмаганларга имкон  берилди фарзанд тарбиясида масулият сезмаганларга имкон туғилди арзимаган ҳою ҳавслар учун молини исроф килувчи биродарларимиз ёмон иллатларидан кутулишига елкамизда “Ота-она” деган масулият борлигини унутмаслигимиз кераклиги эслатилди.  Аллохни хазинаси кенг ниятга яраша ажру савоби бор. Оқила аёл бир қўлида бешикни бир кўлида дунёни тебратади. Келинг азизлар бефарқ бўлмайлик бесабаб кўчага чиқмасдан оиламиз даврасида уйда қолайлик.

 

М.Матяқубов

Қўшкўпир тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *