ДИНИЙ ЭКСТРИМИЗМ ВА ТЕРРАРИЗМ БАЛОСИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Ислом Дини одамларни фақат яхшиликка буюради ва ёмонликдан узоқ бўлишга чорлайди. Лекин афсуски, бугунги кунда Ироқ ва Сурия ҳудудида ин қурган бир гуруҳ террористлар бутун дунё мусулмонларини ва ислом динини ёмон отлиқ қилишга ҳаракат қилмоқда бу жуда ачинарли ҳолат.

Улар ижтимоий тармоқларда ин қуриб олиб ўзларига тегишли сайтларда шаҳидлик, жиҳод, такфир тушунчаларини нотўғри талқин қилишлари натижасида айрим ёшларни ўзлариниг тузоқларига илинтириши ачинарли ҳол. Ислом олимларидан шайх Рамазон Бутий ҳазратлариниг ушбу сўзларига эътибор қаратинг: «Террорчилар бир вақтнинг ўзида айби йўқ мусулмонларни кечаси бўғизлаб кетишни шариат рухсат берган иш дейдилар. Улар оддий йўловчиларга тўла самолётни портлатиб юборишни шариат рухсат берган иш дейдилар. Ҳар ким кўзини юмсинда тасаввур қилсин, жаноб Расулуллоҳ (с.а.в) орамизда юрибдилар деб, шу қабиҳликларга рози бўлармидилар?.» Суриядаги фуқаролар уриши авж олган пайтда бир худкуш камикадзе кириб Рамазон Бутий масжидда тафсир илмидан дарс бериб ўтирганларида ўзини портлатиб юборганда қирқ нафар талабалари билан ҳаётдан кўз юмганлар икки юздан ортиқ одам жароҳатланган. Шу Сурияда урушлар авж олган паллада Рамазон Бутий Сурия ёшларига: “Эй! Сурия ёшлари бизни тепамизда бўлаётган воқеалар бу тўс тўполонларнинг моҳияти бизга аён эмас нима учун бўляпди булар ҳадисда баён қилинган кимки номаълум байроқ остида жанг қилса яъни нима учун жанг қилаётганини билмаса на ватан учун ва на оиласи учун ва на дини учун кимларнидир қўлида қўғирчоқ бўлса шу ҳолатда ҳалок бўлса у жоҳилият ўлимини топади дейилган. Яъни иймонсиз кофир ҳолида ҳаётдан кўз юмади. Сунан Термизийда бир ҳадис бор Шом диёри бузилса уларда хайр йўқ уларнинг иддаолари бизга келинг бизга келинг агар келмасангиз кофир бўласиз деб минг чиройли сўзлар билан айтганлари билан лекин сизларга у ерга бооришдан фойда йўқ. Имом Муслимнинг саҳиҳларида ана шунақа пайтда урушлар фитналар фасодлар авж олган пайтда тинч хотиржам осойишта ўз уйингизда ибодат қилишингиз мен билан ҳижрат қилганни савобини топасиз деган эканлар.”

Чет эл оммавий ахборот воситаларида айнан мана шу Суриядаги жангариларни қилмишлари тўғрисида Кембридж унверситети фан доктори чиқиб суҳбат ўтқазяпти ток шоу бўляпти шу ерда гўзал гапни айтди улар жангарилар насронийларни ўлдиряпти бошқа дин вакилларини ўлдиряптилар, тарихий обидаларни бузяптилар буни насронийлар қурган деб бузяпти. Лекин ваҳоланки, тарихни кўрадиган бўлсангиз. Мисрда амир бўлган Амр ибн Ос ҳазрат Умар халифалик даврларида ҳам шу пирамидалар Мисрда мавжуд бўлган. Агар бошқа дин вакили қурдирган тарихий обидаларни буздириш керак бўлса эди, ҳазрат Умар бузинглар шуни деган бўларди, ёки бу газандалар билган нарсани ҳазрат Умар билмасмидилар.

Мусулмон киши қуёшга ўхшайди қуёш чиқадиган бўлса ҳаммага бирдек манфаат беради, хароб жойни ҳам, обод жойни ҳам бирдек ёритади шунинг учун, мусулмон киши қуёшга ўхшайди ҳар жиҳатдан бағрикенглик жиҳатидан муомала жиҳатидан ҳам христиан бўладими ҳинду бўладими мусулмон бўладими у барчага манфаат қўлини бирдек чўзиши керак.

Ватандошимиз Абу Лайс Самарқандийнинг “Баҳрул улум” тафсирларида келтиради. Динимизнинг моҳияти яхшилик, тинчлик дейилган. Бу газандалар инсонларни оддий арзимаган нарса билан ўлдириб юборяпти, улар одамларни тўхтатиб диндан савол беряпти, ҳар қандай одам қўлида қурол билан важоҳат билан турганни кўрса гапини тополмай қолади улар сен саволга жавоб беролмадинг сен кофир экансан деб қатл қилмоқда. Ваҳоланки Абдураҳмон жомий ҳазратларининг ёзган китобларида аҳли қиблани кофирга чиқармаслик тўғрисида кимки каъбани шу менинг қиблам деса калима келтирган бўлса Расулуллоҳ (с.а.в) олиб келган динни ҳақ деса майли юзта хато камчилиги бўлса ҳам илму амалларида нуқсонлари бўлса ҳам бу такфир аҳлидан деб уни жаҳаннамга тиқиб қўймагин. Бу дўзахий бу жаҳаннамий демагин.

М.Мадирмов

Ҳазорасп тумани “Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *