ЁШЛАР БИЗНИНГ КЕЛАЖАГИМИЗ, ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК.

Аллоҳ таолага беадад хамду санолар бўлсинки, ўн бир ойга чўзилган соғинч ва иштиёқдан сўнг ниҳоят ойларнинг султони, эзулик ва хайр мавсуми , тоату ибодат фасли, саҳовату дуо, таровеҳу Қуръон ойи бўлмиш муборак моҳи Рамазон ўзининг таровати, саҳовати ва барокати билан оламга ташриф буюриб, бошимиз узра раҳмат соябони бўлиб турибди. Юртимизда тинчлик, фаровонлик ва миллатлар аро ўзаро тотувлик хукм сурмоқда. Бу бебаҳо неъматларнинг қадрига етиш барчамизнинг бурчимиздир.

Бу тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик ўз –ўзидан бўлаётгани йўқ, албатта. Бу, авваломбор Аллоҳ таоланинг бизга раво кўрган чексиз инояти бўлса, иккинчидан хукматимиз тамонидан виждон эркинлиги ва диний бағрикенгликни таъминлашда олиб борилаётган оқил сиёсат натижасидир. Шавқатсиз экстремизм ва терроризмнинг тарқалиши бутун дунёда хавсизликка раҳна солмоқда. У жамият асосларини вайрон этади, инсон хуқуқларини бош тамойилларини оёғости қилади. Ушбу ходисаларга қарши туриш Ўзбекистоннинг давлат хавсизлиги ҳамда ташқи сиёсат стратегиясининг энг муҳим устивор йўналишидир. Ижтимоий – иқтисодий ривожланиш, халқ фаровонлиги учун тинчлик ва барқарорликнинг улкан аҳамиятини англаб етган мамлакатимиз экстремизм хамда терроризмга қарши кураш бўйича муносиб самарали қарорлар ишлаб чиқишга қаратилган конструктив ташаббусларни изчиллик билан илгари сурмоқда. Терроризм –жамиятда беқарорлик келтириб чиқариши аҳоли кенг қатламларида вахима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. У Яширин руҳдаги ташкилотлар тамонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали хокимиятни эгаллаш мақсадида амалга оширилади. Террорчи гуруҳлар жамиятда аҳолининг кенг қатлами номидан ҳаракат қилаётган таасурот уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар. Терроризмнинг энг асосий хусусиятларидан бири ушбу ҳаракат тарафдорларининг “Куч ишлатиш ва зўравонлик давлатни қулатувчи ва хокимиятга эришишни осонлаштирувчи парокандаликка олиб келади”, деган ғояга асосланиб ҳаракат қилишларидир. Ўзбекистон мустақилликка эришгач , мазкур худуд турли манфаатдор кучларнинг нишонига айланди. Сиёсий мақсадларни дин ниқоби остида амалга оширишга интилувчи диний экстремистик ва террорчилик гуруҳлари минтақага суқилиб киришга ҳаракат қилдилар. Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш учун мустаҳкам асосга эҳтиёж сезилди. 2000 йил 15 декабрда Ўзбекистон Републикасининг “ Терроризмга қарши кураш тўғрисида” ги Қонуннинг қабул қилиниши давлатимиз сувренитети ва халқимиз фаровонлиги юртимиз тараққиётига катта хаф солувчи терроризмга қарши кураш борасида катта қадам бўлди. Терроризм (лотинча қўрқитиш ваҳимага солиш) – аҳолини кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат хокимиятини эгаллаш мақсадига қаратилган жиноий фаолиятдир. 20 аср охирларигача диний–экстремизм ва ақидапарастликни тарқатиш ва аҳоли орасига ёйишнинг асосий қуроллари бўлиб турли адабиёт ва нашрлар хизмат қилган бўлса, замонавий технология воситалари, айниқса интернет тармоғи диний экстемистик ва ақидапарастлик ғояларини тарқатишнинг энг оптимал ва қулай манбаига айланди. Интернет тармоғининг чегара билмаслиги, сунъий йўлдош орқали эфирга узатиладиган фазовий каналларга тўсиқ қўйишнингиложи йўқлигини хисобга оладиган бўлсак , хозирги кунда бу каби бузғунчи ғоялардан аҳолини, хусусан ёшларни асраш учун уларга қарши маънавий иммунитетни хосил қилиш интернет ва ОАВ орқали гуруҳларга асосий раддиялар бериш, соф диний таълимотларни ёшларга етказиш, уларни халқпарварлик , ватанпарварлик, миллий ва диний қадрятларга садоқат руҳида тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги яққол намаён бўлади. Турли бузғунчи оқимларнинг домига илиниб қолмаслик учун ёшларимиз қуйидагиларга эътибор қаратишлари лозим. – диний экстремизм руҳдаги сайтларга кирмаслик. Бундай сайтларнинг аломатлари: жойлаштирилган марериалларида “хижрат” ва “жиҳод” га даъват қилишдир. –ижтимоий тармоқлар турли форумларда диний мавзуда илмоқли , нозик саволлар бериб суҳбатга чорлаётган шахслар билан мулоқатдан тийилиш . дунёвий жамиятни танқид қилиб , мутаасибона диний турмуш тарзини даъват қилаётган шахслар билан умуман аълоқа қилмаслик. –мобил телефонларга билиб – билмай мутаасиблик руҳидаги нашидалар маърузалар, суратлар, видиороликлар юклаб олмаслик ва тарқатмаслик.Бу холат аксарият холларда мактаб, коллеж ўқувчилари ва институт талабалари орасида кузатилади. Ёшларимизни бундай ёт ғоялардан асрашимиз керак. Шундай экан диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда барчамиз ўз маъсулиятимизни хис этишимиз, огоҳ блишимиз, ватанимизнинг келажиги учун жавобгор эканимизни унутмаслигимиз лозим. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Сиз азиз юртдошларимизни, элдошларимизни Рамазон ойи билан қутлаб қоламиз. Аллоҳ таоладан ёлбариб сўраймизки. Бу муборак ойни раҳмат ва мағфират ойини, дўзахдан нажот береладиган, дуолар ижобат қилинадиган Рамазон ойини барчамизга хайрли ва барокатли қилсин.

П. Бобожонов

Шовот тумани “Қорри эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *