МЕҲР ВА МУРУВВАТ МЎМИНГА ҲОС ФАЗИЛАТ.

Яратган зотга ҳамдлар бўлсинки юртимизда азал азалдан меҳр – мурувват ва кечиримлилик халқимизга хос олий қадрият бўлиб келган.Бундай кечиримлилик ва бағрикенглик ҳозирда ҳам давлат даражасидаги ишлардан бири бўлиб келаётганидан ҳурсадмиз ва Аллоҳга ҳамдлар айтамиз.

Сўзимизнинг тасдиғи сифатида куни кеча «Меҳр-5» операцияси доирасида Суриядаги уруш кетаётган «қайноқ нуқталарга» бориб қолиб, «Ал-Ҳол» лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Ўзбекистонга олиб келинган болалар орасида отасини ҳам, онасини ҳам йўқотган 7 нафар чин етим бор.

Бу хайрли ишлар Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари ва бевосита топшириқлари билан бўляпди албатта.

Қуръони каримнинг Моида сураси 2-оятида: “…Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз…”, дейилган.

Бу хайрли тадбир ўзаро эзгулик йўлида ҳамкорликдир десак муболаға бўлмас.

Алишер Навоий хазратлари ўз байтларида бир кўнгли синиқ ва ўксик кишининг кўнглини шод қилиш гўёки каъбани обод қилгандек бўлади деб таърифлайдилар.

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай.

Мусофирликда қийналиб,лагердан лагерга кўчиб юриб азоб чеккан бу юртдошларимизни кўриб кишининг кўнглига бир сўз беихтиёр келади.Бугун интернет тармоғи орқали ижтимоий тармоқларда динни но тўғри талқин қилаётган сохта даъватчиларнинг тасирига тушиб қолган бу бечораларнинг аянчли тақдиридан бугунги ёшлар тўғри ибрат олиши керак.Дин номидан гапирган кишиларнинг ҳаммаси ҳам дин ва унинг аҳкомларини тўғри талқин қилмаслигини тушиниб етсалар,Сурия лагерларида сарсон бўлган ўз яқинларини йўқотган бу адашган юртдошларимизнинг ҳолига тушиб қолмасмикинман деган ўй,андиша ва фикир юритиш бўлиши керак.Диннинг асл моҳиятини ўз юртидаги уламолардан ўрганса бундай аянчли оқибатларга мубтало бўлиб қолмасдилар.

Қ.Искандаров

Боғот тумани “Абдол бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *