СИНОВЛАРГА САБР ҚИЛИШ ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ

Ушбу кунларда коронавирус балоси нафақат мамлакатимизни, балки бутун дунёни ташвишга солаётгани барчамизга маълум. Оммавий ахборот воситалари орқали ҳар куни унинг салбий оқибатларига доир аянчли маълумотлар билан танишар эканмиз, бу дарднинг олдини олиш чора-тадбирларига доир ҳам керакли кўрсатма ва тавсиялар бериб борилмоқда. Юртимизга келган бу офатни даф қилишда ҳар бир инсоннинг масъулияти ҳам тушунтирилмоқда.

Ҳар бир мўмин касалликни, мусибатни Аллоҳ таолонинг  синови деб қабул қилиши лозим. Зеро ҳадиси шарифда ҳабар берилади,касаллик онларида ҳам ҳолига шукур қилган банданинг  гуноҳи темирчининг босқони темирнинг зангини кетказгани каби гуноҳларини кетказади.    Касаллик яхши эмас, чунки катталарнинг, ҳаётнинг баланд пастини кўрган кишиларнинг  назарида арзимасдай кўринган ҳолатлар, вазиятлар, тажрибасиз, иродасиз, сабр тоқатга ўрганмаганлар учун   чорасиздай жуда мушкул туюлиши мумкин. Шу боис ёши катталар, фаоллар, устозлар ўз масъуллигидаги ҳар бир одамга эътиборли бўлишлари лозимдир. Айниқса, оилада бола тарбиясида, оилани муқаддас билишда, саранжом сариштааёлнинг роли катта. Катталар сабр қилиш тўғрисида, бу ҳам инсонларга оллоҳ томонидан берилган бир синов эканини, карантинга амал қилиб сабр қилинса, буларнинг ҳаммаси ўткинчи эканлигини тушунтирса, албатта, бу касалликни енгиб ўтамиз.

Шифокорлар, ички ишлар ходимлари кечани кеча демай, кундузни кундуз демай халқнинг соғлигини қайғуриб уйларига бормасдан меҳнат қиляптилар.  Ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилалар учун меҳр саховат фонди ташкил қилинди. Буларнинг ҳаммаси ҳурматли юртбошимизнинг  саъй –ҳаракатлари билан бўляпти.

Бу ўткинчи дунёнинг  мусибатлари ҳам доимий эмас. Аллоҳ таоло мусибатларни енгиллаштириб, бало қазоларининг ҳимоя воситаларини ҳам бериб қўйган. Улар эса Сабр ва Дуодир. Мусибатлар ушбу хислатларга эга бўлган зотларга яқин йўламайди. Яқин йўласа-да, тезда чекинишга мажбур бўлади. Шундай вазиятда, авваламбор, коронавирус  инфекциясини юқтириб олмасликнинг йўлини қилиб, эътибор қаратишга ҳар биримиз масъулмиз.

Бемор касаллик синов эканини, сабр қаноат зарурлигини, дардига яраша ажр-савоблар борлигини унутмаслиги керак.

 Ҳазрати Али розиаллоҳу анҳунинг ёнига бир одам келиб деди:

  • Дардим жуда оғир, бу қайғудан жон берсам керак!

 Ҳазрати  Али карамуллоҳ важҳаҳу  деди:

     —   Иккита савол сўрайман, жавоб берсанг, дардингга жавоб топасан.

-Сўранг, эй Али (р.а)!

— Туғилганингда бу дард бормиди ,

— Йўқ,-жавоб берди ул одам.

— Унда дунёдан ўтганингда бу дард ҳамроҳинг бўладими?

Ул одам яна рад жавобини берди.

Шунда ҳазрати Али розиаллоҳу анҳу  бундай дедилар:- “Туғилганингда, ўлганингда сен билан бирга бўлмайдиган дард вақтингни кетказишга арзимайди. Сабр қил! Ҳар кимга оҳ-воҳ  қилаверма, Аллоҳ таолога юзлан!”- деган эканлар.

Хайрли амаллар, тавба ва дуолар сабаб қилинаётган истиғфорлар туфайли иншааллоҳ,Аллоҳ таоло бу дарддан бутун дунёни тез орада халос этади.

 

З.Машарипова

Урганч шаҳар “Янгиобод” маҳалласи отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *