КЕЧИРИМЛИЛИК ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

Ислом дини инсоният оламини ҳидоятга самимийликка чақиради. Кечиримли инсон икки дунё саодатига мушарраф бўлади, ана шу мақталган аҳлоқлардан бири бу ҳалимлик ва кечиримлиликдир. Жамиятни мустаҳкам ва барқарор бўлиши бу жамиятни мустаҳкам ва барқарор бўлиши бу исломий одоб аҳлоққа муҳтож бўлади. Инсон зотига Аллоҳ таоло томонидан ато этилган улуғ сифатлардан бири кечиримли бўлишдир. Агар инсон ташқи кўриниши ва ички кўринишини чиройли қилса, шунда у мукаммаллик даражасига етади. Авваломбор гўзал хулқли бўлишлик ва кечиримли бўлиш борасида фазилати борасида шундай деганлар, яъни : “Кимки қодир бўла туриб, ғазабини ютса, Аллоҳ таоло қиёмат куни  уни чақириб, бутун ҳалойиқ олдида ҳурлардан ҳоҳлаганча олишга ихтиёр беради.

Муқаддас ислом динида ёмонликка доимо яхшилик билан жавоб қайтариш фазилатли амаллардан саналади. Албатта, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш фақат сабр-тоқатли, икки дунёда ҳам улуғ насибага эга бўлган ва бўладиган инсонларни фазлидир. Ҳаммамизга маълумки ислом динида ёмонликка доимо яхшилик билан жавоб қайтариш фазилати инсоннинг олийжаноблиги, иззату шарафи унинг кечиримлилиги билан бирга унинг мартаба ва даражасини янада зиёда бўлишига сабаб бўлади.

Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: “Мен сизларга Аллоҳ бандасининг даражасини нима туфайли баландга кўтаришини айтайми? ” – дедилар, Саҳоблар: “Ҳа, айтинг” дейишди, шунда Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам яъни :”Сенга жаҳл қилганга мулойим бўлсанг, зулм қилганни авф қилсанг, сени маҳрум қилганга инъом қилсанг, сендан алоқани узган билан алоқани боғласанг” деб марҳамат қилдилар.

Азизлар, муқаддас Ислом динида ёмонликка доимо яхшилик билан жавоб қайтариш савоби улуғ амаллардан саналади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас, сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомаллар билан) даф қилинг, (шунда биздан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур”. (Фуссилат 34)

Албатта, ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариши фақат сабр тоқатли, икки дунёда ҳам улуғ насибага эга бўлган инсонларнинг феълидир.

Аллоҳ таоло бандаларни бир-бирларини кечирадиган солиҳ бандалар қилсин, доимо бир-бирларимизга меҳр-муҳаббатлик ҳаёт кечиримлиликни насиб қилсин.

Ш.Атажанов

Хива тумани “Шайҳ Мавлон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *