ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЁТ ҒОЯЛАРГА ҚАРШИ ИММУНИТЕТ ШАКЛЛАНТИРАЙЛИК

Динимизда биз мўъмин мусулмонларни қандай ҳаёт кечиришлигимиз тўғрисида кўплаб кўрсатмалар берилган биз инсоф қилиб динимиз кўрсатмаларига мувофиқ ҳаёт кечирганимизда эди, турли ҳил кўринишдаги инсон ҳаётига хавф соладиган барча бемаъни нарсалардан узоқ бўлган бўлар эдик. Аввало инсон вақтини қадрига етишлиги лозим чунки бу улкан неъмат ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадиси–шарифларининг бирида Инсонга ато этилган неъматларнинг улуғи–вақт ва умр неъматидир. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси, умрини нима билан ўтказгани; иккинчиси, ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; учинчиси, мол-дунёни қай йўсинда топгани ва нималарга сарфлагани; тўртинчиси, ўрганган илмига қандай амал қилганидир” (Баззор ва Табароний ривоят қилган).

Ушбу ҳадиси шарифда баён этилган тўрт нарса инсоният учун ато қилинган улкан неъмат эканлигини англатади. Демак ҳар бир инсон ўз умрини–вақтини ёшлик даврини қадрига етиб, мол-дунёсини исроф қилмасдан ўрганган илмига амал қилган ҳолда ҳаёт кечиришлиги лозим ҳисобланади. Аслида мана шу ҳадиси шарифни ўзи инсон ҳаётини мақсадли режалаштириб, ҳар бир дақиқасини бекор ўтказмаслигига етарли далил ҳисобланади.

Вертуал  фазо қаршисида соатлаб вақт кетказиш оила муҳитига  зарар, интернетга ҳаддан ташқари шўнғиб кетиш оила аъзолари ўртасидаги самимий муносабатларни барбод этади,  Дарҳақиқат, интернетга ружуъ қўйилган оилаларда давра қуриб ўтириб чин дилдан суҳбатлашиш лаҳзалари аллақачон тарихга айланиб бўлган.

Таъкидлаш жоизким, эндиликда вертуал фазо ўз фойдаланувчиларининг руҳий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақиқатни инкор қилиш эса реал воқеъликни инкор қилиш ҳисобланади. Умуман олганда оила аъзолари ӯртасига жудолик солиш, ӯз фойдаланувчиларини руҳий, жисмоний ва ҳатто физиологик жиҳатдан мажруҳ айлаш виртуал фазо етказаётган  зарарларнинг биридир.

Виртуал фазодан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш кишини виртуал тутқинлик каби оғир хасталикка  дучор айлайди.  Шарқий Осиё мамлакатларида  виртуал тутқинлик  хасталиги жуда ҳам кенг ёйилганлиги сабабли давлат виртуал тутқинликдан қутулиш учун даволаниш марказлари ташкил қилишга мажбур бӯлган.

Виртуал тутқинликдаги кишилар ӯз оламларини жуда ҳам чеклаб, кичрайтириб қӯйишади. Виртуал фазода фикрдошлар ҳалқасида бӯлган киши, дунё ана шундай бир рангли муҳитдан иборат экан, деган хулосага келади. Натижада унинг мақсад ва идеаллари доираси ҳам шу фазолар билан чекланиб қолади, реал ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни ҳазм қилиши қийинлашади. Бундай ҳолатда киши васвасага тушади, атрофидаги реал воқеълик унга таҳдид қилаётган бӯлиб кӯринади ва ана шу таҳдид унинг виртуал оламга баттар ружуъ қӯйишига сабаб бӯлади. Виртуал тутқинликнинг  улкан зарарларидан бири кишиларнинг вақтини зое қилишидир.

АҚШ аэропортларининг бирида журналист  Сиз учун энг дахшатлиси бу нима? Сўроқи остида  сўровнома ўтказганида  одамлар турлича жавоб беришган. Кимдир  касаллик, кимдир қиёмат, яна кимдир ўлим, шу каби турли жавоблар берилган. Шунда бир мўйсафидга кўзи тушган журналист, унга ушбу саволни берган албатта, унинг жавоби ўзгаларнинг жавобидан ўзгача эди. Мўйсафид,  унга қараб, энг даҳшатлиси, бу ўзингни ким эканлигингни ва нима учун яралганингни билмаслигингдир! деган экан.

Келинг азизлар ким эканлигимизни ва нима учун яралганлигимизни унутмайлик бу ўткинчи дунёда барчамиз меҳмонмиз, охиратда умримизни қандай ўтказганимиздан сўраламиз.  Аллоҳ таоло Такосур сурасида марҳамат қилиб, “Сўнгра, албатта, Ул кунда (охиратда) неъматлар ҳақида сўралурсиз!” деган. Вақтимизни исроф қилмасдан уни тўғри тақсимлашга Аллоҳ барчамизни муваффақ қилсин!

 

М.Каримов

Урганч тумани “Ҳазрати Шаҳобиддин бобо” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *