САБРНИНГ ФАЗИЛАТИ

Инсоният яратилибдики, турли синовларни бошидан кечириб келмоқда. Бугун халқимиз бошига тушган  бу синовлар  барча мўмин–мусулмоларни огоҳ бўлишига  ҳамда  бу мусибатларни  чиройли сабр ва матонат билан  енгиб ўтишга  чорлайди. Аслида инсон  Аллоҳдан  соғлик, тинчлик сўраб доимо дуода бўлади. Шундан кейин ҳам  бошига тушган турли синовларга  сабр қилади.  Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бирор бандани яхши кўрадиган бўлса, уни чораси йўқ мусибат билан  имтиҳон қилади.  Агар у рози бўлса, Аллоҳ уни Ўзи танлаб олган бандаларидан бири қилиб қўйади” деганлар. Демак инсонга мусибат етганда Аллоҳ таоланиниг қазои қадаридан рози бўлиб, савобидан умидвор бўлган  холда матонат билан  ўзини қўлга олиши  энг гўзал сабр экан. Бугунги кунда бутун дунёда ўзининг ёмон оқибатлари ила инсонлар тинчлигини бузиб келаётган корона вирус пандимияси бизнинг юртимизда ҳам кезмоқда. Бу ҳам бир Аллох таоланинг бир синовидир деб қараб  унинг учун чиройлик сабр қилиб  албатта чиройлик сабр билан енгишимиз керак. Бунинг учун ўзимизнинг шахсий гигеник қоидаларимизга амал қилишимиз  шу билан бирга карантин қоидаларига сабр билан қатъиян амал қилишимиз лозим. Сабр гўзал сифат бўлиши  билан бирга аслида унга чидаш жуда мушкулдир. Чунки инсон бошига келган ҳаёт қийинчиликларига инсоният ҳар доим ҳам бардош бера олмайди. У синовлар олдида баъзан букилиб қолади.  Бу ҳаётда инсон борки ҳаёт имтиҳонларига дуч келмай қолмайди. Бу ташвишли онларда унга сабр қилса ҳам, қилмаса ҳам ҳаёт давом этаверади. Аммо сабр қилганлар улкан ажрларга эга бўладилар.Руҳий тарбия устозлари, қийинчилик пайтида ўзингни ўзинг уриб ҳалок қилмагинда  сабр қилиб тургин  дейди, қийинчилик ҳолатига тушиб қолганингда   бардошли бўл дейди. Қуръони каримда  сабр жуда  ҳам юқори  даражада мақталган. Сизу – бизни ҳар бир кишини  доимо сабрга чақириб келган. Аллоҳ таоло: “Албатта  Аллоҳ сабрлиларни яхши кўради” -деб  марҳамат қилган. Ким сабрли бўлса Аллоҳ таолонинг мухаббатини қозонади. Қуръону каримда  сабрни улуғлашда , сабрни ниҳоятда олий мақом  бир сифат эканлигини  баён қилишда 105 та оят келган. Пайғамбарларнинг барчалари  сабрда энг катта ўрнак кўрсатган зотлар хисобланадилар.  Қайсики мўмин –мусулмон бунда сабрли бўлса  буюк анбиё ( а.с.) лар  йўлидан юрган бўлади.Ибн Умардан ( р.а.)ривоят қилинади: Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламдан сабр хақида сўралганда шундай деганлар. : “Сабрнинг тури учта. 1) Аллоҳ таолонинг  тоатини бажо келтиришдаги сабр. 2) Аллоҳ таолога маъсият бўладиган нарсалардан четланиш йўлида  қилинадиган сабр.  3)  Аллоҳ таолодан етган мусибатларга сабр.” Биринчи сабр- бу буюк сабрдир. Ҳақиқатда Аллох таолога соф имон –эътиқодда бўлиш, ибодатда бўлиш, амали солиҳлар қилиш буюк сабр талаб қилади. Иккинчи сабр- Аллох таолонинг ман қилган нарсаларидан тийилиб туриш.

Бу сабр ҳам худди ибодатдаги каби мўмин – мусулмондан катта сабр талаб қилади.  Чунки ман қилинган нарсаларнинг кўпини инсоннинг хавои–нафси истайди.  Шайтонилаин уни  тарғиб қилади. Банда булардан ўзини тийиб туриши  фақат буюк сабр билангина юзага чиқади. Шаҳват, молу–дунёнинг мухаббати, шуҳратпарастлик, мансабпарастлик  ва бошқа кўпгина нарсалар борки  инсон сабр қилсагина ана шуларга харом бўлганлиги учун  нафсини тийганлар, гуноҳдан сақланганлар, Аллоҳ таолонинг каломи Қуръону каримда кўп ваъдаларга  соҳиб бўлишлари баён қилинган. Учунчи сабр – мусибатларга сабр қилиш. Бу ҳам олдингиларидек бандадан улкан сабр талаб қилади. Мўмин –мусулмонга етган ҳар қандай мусибатга  сабр қилиши Аллох таолонинг амридир. Сабрсизлик мўмин – мусулмонга хос нарса эмас. Мусибат ҳар–хил бўлади. Бу борада Аллох таола марҳамат қилади: “Таъкидлаб айтаманки албатта биз сизларни баъзан бир оз қўрқинч ва очлик билан, молга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан имтиҳон қиламиз  (Эй Мухаммад) Сабрлиларга башорат беринки; уларга мусибат етганида: Бизлар албатта Аллохникимиз  ва албатта унга қайтамиз “дейишади.  Ана шуларга  Парвардигорларидан  мағфиат ва раҳмат бор, ана шулар тўғри йўлни топганлар”. (Бақара сураси 155-157 оятлар).  Аллох таоло барчаларимизни ҳаёт йўлидаги машаққатларга  синовларга сабр қилувчи ва қилган сабрлари учун  ажр мукофот оладиган  бандалардан қилсин. Сабр ўзи аччиқ, лекин  натижаси  дори кабидир. Аллоҳим бизга гўзал сабр ато этсин.

П.Бобожонов

Шовот тумани “Қорри Эшон бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *