ИСЛОМ БУ БАҒРИКЕНГЛИК ДИНИДИР

Авваламбор ислом дини инсоният оламини ҳидоятга, самимийликка, бағрикенгликка ва ўзаро ҳамжиҳатликка даъват қилади. Халқимизни қон-қонига сингиб кетган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мустақиллик йилларида янада ривожланди ва унинг хуқуқий асослари белгилаб берилган Ўзбекистонда 130 дан зиёд турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ҳамда 16 диний конфессияда мужассам бўлган эътиқод аҳллари ўртасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг мустаҳкам пойдевори асос қилиб олинган. “Бағрикенглик” бу тоқатли, мурувватли, ҳимматли, турли дин вакилларининг ўзгача қараш ва эътиқодларига ҳурмат билан бир бирларига муносабатда бўлиш маъноларини англатади. Бундан маълум бўладики, инсонлар бир бирлари билан ака-укадек бўлиб яшамоқликлари керак. Шуни унутмаслик керакки ўзга дин вакиллари билан муомала ва муносабатлар ҳавас қиладиган даражада гўзал одоб аҳлоқ ва ростгўйлик ҳамда мусулмонларни обрўсини сақлаган ҳолатда бўлмоғи керак.

Муҳтарам азизлар, ислом дини мусулмонларни ғайридинларга бағрини очиб, яхши муомала ва муносабатда бўлиб яшашга буюрган. Афсуски ҳозирги вақтда ўзларини исломга нисбат берадиган бўлиб яшашга буюряпти. Ҳаттоки баъзи тоифалар ўз диндошлари бўлмиш мусулмонларни қандайдир камчилик ва айблари сабабли кофирга чиқармоқдалар, чунки мусулмон киши ўзига ўхшаган мусулмонни бағридан итариб унга “кофир” деган тамғани босиб, натижада уни ўлдириш, қонини, жонини, молини ҳалол санаш, унга қарши жиҳод эълон қилиш даъволарни қилмоқлиги умуман ислом динига зид амаллардан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам огоҳ бўлиш керакки, мусулмон мусулмон учун бир ота-онадан туғилгандек ака ука ҳисобланади. Мусулмонни кофир дейиш уни айнан шаъни ва обрўсини тўкиш бир-бирига ҳаром бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда шундай деганлар: “Қайси бир киши ўз биродарига “Эй кофир” деса, бу нарсага у икковидан бири албатта дучор бўлади. Агар у (юиродари) айтганидек бўлса, хўп-хўп, бордию шундай бўлмаса бу сўз (яъни “кофир” сўзи) албатта унинг ўзига қайтади.” (Имом Муслим ривояти)

Муқаддас ислом динида ҳатто ёмонлик қилган қариндошга ҳам яхшилик қилишга буюрилган, силаи раҳмни узаман деган билан силаи раҳмни боғлаш йўлида бағрикенг бўлишга чақиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Бир киши эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор, мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни узадилар, мен уларга ҳалимлик қиламан, улар менга жоҳиллик қиладилар, деди шудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Сиз ўзингиз айтганингиздек бўлсангиз,худди уларга иссиқ кулни едираётгандексиз, (яъни яхшилигингизни муқобилига ёмонлик қилишлари билан катта гуноҳ қилаётган бўладилар) мадомики шу ҳолда бардавом бўлар экансиз, Аллоҳ томонидан сиз билан бирга уларнинг қаршисига бир ёрдам бўлади” дедилар.” (Имом Муслим ривояти

Аллоҳ таоло барчаларимизни бир-бирларимизга меҳр муҳаббатли бўлиб яшашлигимизни насиб қилсин, доимо бағрикенгликда умргузаронликда бўлишни орзусида бўлайлик.

М.Абдуллаева

Хива тумани бош отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *