ИСЛОМДА ТАКФИР ТУШУНЧАСИ

Ислом динида “такфир” тушунчаси мазмун моҳиятини шарҳлаб берамиз. “Такфир” бу  бировни кофирга чиқаришдир, кофир деб ҳисоблаш маъносини англатади. Шариатимизда эса мусулмон кишини аниқ ҳужжат бўлмасдан туриб, асло мумкин эмас, бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган: “Сизга салом берган кимсага, мўмин эмассан деманглар” (Нисо сураси 94-оят). Бу ояти каримада шошма-шошарлик билан бировнинг мўмин эмаслиги ҳақида ҳукм чиқариб, иш кўришдан қайтармоқда.

Пайғамбаримиз (САВ) “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ” деб турган шахсни кофирга чиқариш хатарини бир қанча ҳадисларида баён қилган. Расулуллоҳ (САВ) бундай деганлар: “Уч нарса имоннинг аслидандур, “Ла илаҳа иллаллоҳ” деган кимсага тегмаслик, унинг гуноҳи туфайли “кофир” демаймиз, амали туфайли исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривояти).

Мусулмон киши бошқа диндошига нисбатан қандай муносабатда бўлиши борасида аниқ ҳукм берилмоқда, яъни ҳақиқий мўмин бошқа биродарини гуноҳи туфайли кофирга чиқармаслиги, уни қилган амали сабабли унга “мўмин эмас” деган сўзни айтмаслик керак бошқа бир ҳадиси шарифда Расуллуллоҳ (САВ) марҳамат қилганлар: “Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, уни ўлдиргандек (гуноҳкор) бўлади,” (Имом Бухорий ривояти)

Азизлар, мусулмонни ўлдирган қотил қонга гуноҳ олса, мусулмонни “кофир” деб ҳукм қилган кимса ҳам шундай гуноҳкор бўлади, деганлар, энди мусулмонни ўлдирган қандай гуноҳ эканлиги ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Кимда ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир, яна унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғидур ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлаб қўйган”. (Нисо сураси 93-оят)

Азизлар, Кофирга чиқаришнинг ҳатари ҳақидаги ҳадисда: “Агар киши ўз биродарига “Эй кофир” деса, иккисидан бири кофир бўлади, агар биродари ҳақиқатдан ҳам кофир бўлса, тўғри айтган бўлади, акс ҳолда бу гапи кофир дегувчини ўзига қайтади” (Имом Муслим ривояти).

Ҳозирги вақтда шундай “Ҳавориж” фирқасининг издошлари чиқиб турибди, замонамизнинг қадимги даврини “ўрнак олиб” фитна-фасод қилмоқдалар. Буларнинг ҳам қадимги даврини мусулмонларни айблашдан бошқа “ғамлари” йўқ эди. Буларнинг бирдан бир ғояси мусулмонларни кофирга чиқаришни ўзларига бош ғоя қилиб олганлар.

Муҳтарам азизлар, мусулмонни гуноҳи туфайли кофир деймиз, деган қоидани ўзи кифоя қилади.

Ш.Жуманиязов

Хива тумани “Мулла Абдуқодир бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *