Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги Урганч шаҳар “Охун бобо” масжидида 27 июнь – “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан маърифий тадбир ўтказилди. Унда ҳамкор ОАВларидан Хоразм вилоят телерадиокомпанияси, “S — IКBOL” телерадиоканали, “Имом Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом билим юрти, ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги тасвирчи ижодкорлари, фаъол телеграмм каналларидан “Oxun bobo markaziy masjidi», Кўзли ота масжиди ва “XONQA_BOSH_MASJIDI” телеграм каналлари масъуллари иштирок этдилар.
Тадбирда ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан ижодкорларни муборакбод этиб, Уларнинг муборак динимизни кенг ёйиш, диний-маърифий ишларни халқимизга тўлақонли етказишдаги ўрни таҳсинга лойиқ эканлигини айтиб ўтди.
Шу билан биргаликда юртимиздаги очиқлик сиёсати туфайли сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ахборот соҳасида катта натижаларга эришилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг байрам тадбирига йиғилган хамкор ОАВларидан Хоразм вилоят телерадиокомпанияси директори Маткурбанов Уткирбек Хусинович, “S — IКBOL” телерадиоканали раҳбари Ҳасанов Хусниддин Сардор ўғли , илмий маколалар муаллифлари “Имом Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Давронбек домла Абдуқадиров ва Урганч шаҳар “Мискин бобо” жоме масжиди имом-хатиби Қўзибой домла Машарипов, ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги тасвирчи оператори Рахимов Исломбек Нураддинович, телеграмм каналларидаги фаолликлари учун Урганч шаҳар бош имом-хатиби, “Охун бобо” жоме масжиди имом-хатиби Кенжаев Ҳасанбой Отаназарович, Кўзли ота масжиди имом-хатиби Алишер Матякубов ва Хонқа туман бош имом-хатиби, “Сайид ота” жоме масжиди имом-хатиби Матякубов Хушнуд Матякуб ўғлига ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги номидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар тақдим этилди.
Тадбир сўнгида ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев барча ижодкорларнинг ҳақларига Ҳақ таолодан сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятда ютуқ ва омад, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт ва барака тилаб дуойи хайрлар қилди.
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги матбуот хизмати