Аллоҳ таоло бу дунёни чексиз ҳикматлардан тўла ҳода яратган. Атрофимизда бўлаётган ўзгаришлар ва мўъжизаларнинг барчаси Аллоҳ таолони танитувчи далиллардир. Ҳар куни умр дафтаримиздан янги саҳифа очилади, атрофимиздаги оламнинг ҳам сурати ҳар куни янгиланади, бу янгиланиш инсонни фикрлашга чақиради. Ҳар бир мусулмончиликдан насибадор инсон ерни ҳар бир қарич ерини эътиборсиз қодирмасдан экмоғимиз керак, чунки бу авваламбор бор ўзимиз учун қолаверса оиламизга маблағ блади. Ер ҳаёт учун шундай мослашган, буни ўрганган одам албатта қудратли ва ҳиматли, Аллоҳга имон келтирмай иложи йўқ, шу билан бирга бу мослашиши жуда ҳам нозик, озгина ўзгарса ҳаёт кечириш ҳам қийин бўлиб қолиши мумкин. Таҳо сурасида ерни шундай таърифлайди: “У ерни сизлар учун бешик (қароргоҳ) қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув (ёмғир, қор) ёғдирди. Бас, биз у (сув) билан турли ўсимлик навларини ундириб чиқардик” (53-оят).
Азизлар, гўдак учун бешик қандай қароргоҳ бўлса, ер ҳам инсон учун шундай қароргоҳдир. Ерни ҳар бир қаричи азиздир, ундан унумли фойдаланиш ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ (Жосия сураси 5-оятида): “Кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмондан ёғдириб у билан “ўлган ерни” тирилтирган ризқ (ёмғирда) ҳамда шамолларнинг йўналтирилишида ақл юргизадиган қавм учун аломатлари бордир”. Бу оятдан маълум бўладики, кўп бора гувоҳ бўлганмиз, қиш фаслида гўё оппоқ кафанга ўрангандек қор остида ётган ўлик ерни баҳор фаслида Аллоҳ таоло қайта тирилтиради. Агар Аллоҳ кеча ва кундузни айлантирмаса, осмондан сувларни тушуриб ерни ўзини ҳикмати билан тирилтирмаса ер юзида ҳаёт бўлмайди. Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмон бу неъматларни қадрига етиб шукроналик билан яшамоғи керак. Ҳаммамизаг маълумки, баҳор фасли ўзгаришлари Қуръони Каримда “тирилиш” деб ифодаланади. Барчамиз ўзимиз яшаб турган жойларга, маҳалла, кўчаларга турли дарахт кўчатларини экиб обод қилсак, бундан нафақат инсонлар балки ҳайвонлар ва қушлар ҳам манфаат топади.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар: “Экилган ҳар бир дарахтнинг айтаётган тасбеҳи, ўша дарахтни эккан кишининг номаи аъмолига ёзилади ҳамда унинг мевасидан бошқалар эса ёки соясида ўтирса эккан кишининг амал дафтарига садақа савоби ёзиб қўйилади. Инсон ўз уйига қандай эътибор берса, атрофга ҳам шундай муносабатда бўлиши шарт, чунки бутун ер юзи инсонлар учун маскандир. Мана шу оятдан ҳам билиб олсак бўлади: “Ва ерни тўшаб қўйдик, Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчидирмиз”
Азизлар, биз дунёга келганимизда ҳаётимиз учун барча шароитлар тайёр эди, оёқларимиз остига ерни тўшаб, уни анвои гуллар билан безатиб қўйган Зот Аллоҳ таолодир. Ҳаётлик вақтимизда шу ер устида яшаётган бўлсак вафот этганимиздан кейин ҳам шу ер бағрига борамиз. Ҳаммамизга маълумки ислом дини бизларни покликка, озодликка чақиради, бунинг заминида инсонларнинг саломатлиги ётади, шу муносабат билан барчамиз маҳалламизнинг ободлиги ва тозалиги йўлида ҳамнафас бўлиб курашсак албатта бунинг манффати ўзимиз учун бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ердан унумли фойдаланишни насиб қилсин.
Ш.Бойназаров
Хива тумани “Хон Исмоил Журжоний” масжиди имом-хатиби