ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ИНСОН ЭРКИНЛИГИДИР

Ассалому алайкум ҳурматли элдошлар. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси суверен давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Ана шу тарихан қисқа бир даврда жуда катта ва мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўл босиб ўтилди. Мустақиллик Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очди.

Даврлар ўтгани сари мустақиллигимиз тарихини ўрганиш, бу улуғ неъматга қандай эришганимиз моҳиятига етиш, истиқлолимиз қадрини чуқур англашнинг аҳамияти тобора ортиб бораверади.

Тараққиётга эришиш учун эса кўпдан кўп қатъият ва қадриятларга қатъий амал қилиш зарур. Бағрикенглик, инсонпарварлик хислатларини шакллантириш, миллатлараро тотувлик, динлараро ҳамжиҳатликни, жамиятда фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш, барча фуқароларга, миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликлар бериш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш аввалбошдан Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келяпти.

Истиқлол арафасида Ўзбе­кистондаги динлар ва диндор­ларга муносабат янада тубдан ўз­гарди, яъни “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши динлар ва диндорлар ҳақ-ҳу­қуқларини таъминлашда тарихий аҳамият касб этмокда.

Алҳамдулиллаҳ, юртимизда истиқлол шамоли эса бошлагандан буён чорак аср давомида ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаси босқичма-босқич ривож топиб бормоқда. Хусусан, ижтимоий соҳада, дину диёнат, илм-маърифат борасида ҳам жуда кўп хайрли ишлар амалга ошмоқда. Жамоатга тўлиб-тошаётган хонақоҳларимиз, янги-янги қурилаётган ва таъмирланаётган муҳташам масжидларимиз бунга ёрқин мисолдир.

Ижтимоий муносабатларнинг ривожланиб бориши эса ҳар қандай қонунга ўзгартириш ёки қўшимчалар киритишни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, 2021 йил 5 Июл куни Ўзбекистон Республикаси­нинг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғриси­да”ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.

Бош Қомусимизда белги­ланган бу ҳуқуқий меъёр эр­кин ҳаётнинг, фуқаролар эътиқодий истак-хоҳишла­рининг мустаҳ­кам кафолати сифа­тида хизмат қилмоқда.Ўт­ган йиллар давомида юрти­миздаги диний ташкилотлар сони тобора ортиб борди.  Ҳозир виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи ўнга яқин қонун ҳужжатлари мавжуд. Бу эса мамлакатимизда виждон эркинлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда чиқиши бу диний-маърифий соҳадаги олиб борилаётган ишларни янада мустаҳкамроқ қилиш, ҳужжат билан уни бақувват қилиб қўйишдир.

Яъни бир нарса таомилда олиб борилганда агар у ҳужжат билан мустаҳкамланиб қўйилмаса бора бора бу ўзгариш ҳосил қилиш мумкин. Янги таҳрирдаги қонун диний-маърифий соҳада янада юксалишига, янада очиқ бағрикенглик билан олиб борилишига катта бир восита деб биламиз.

Бу қонун ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Динлар, миллатлар ўртасидаги аҳиллик, иноқлик бўлса, бағрикенглик бўлса бошқа соҳалардаги қонун ҳужжатларга ўзгартишлар киритилгандек, Бу диний соҳадаги, виждон эркинлиги тўғрисидаги қонунга ҳам жуда катта ўзгартишлар киритилди”

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда қўшни давлатлар, шунингдек яқин ва узоқ хориждаги диний вазият, шунингдек, Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, маданий-тарихий анъана ва қадриятлари инобатга олинган. Шунингдек, қонун лойиҳасини тайёрлашда халқаро меъёрлар ва талаблар, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари инобатга олинган.

Ислом динимиз Ватанни севишга, конунларга амал килишга эл-юртга холис хизмат қилишга ҳамда юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида ҳамжиҳат бўлишга даъват этади. Бу борада Қуръони каримда «…Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!..» дейилади (Моида сураси, 2 оятида).

Эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида тинчликнинг барқарор бўлишида бош омилдир. Тинчлик Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлиб, уни сақлаш ҳар бир кишининг олий даражадаги бурчи, вазифаси бўлмоғи лозим.

Зеро, Ислом дини тинчликни сақлаш, ҳимоя қилишни энг муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас. Аллоҳ таоло амр қилади: «Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир» (Бақара, 208). Ислом динида Ватанга, эл-юртга садоқат тушунчаси кенг улуғланади. Бу муқаддас заминда ҳар бир инсон, айниқса, ёшларимиз азиз она Ватанимиз олдидаги фуқаролик бурчларини яхши англаб олмоқлари лозим. Ҳар биримиз хуқуқ ва эркинликларга эга бўлишимиз билан бирга, зиммамизда бурч ва мажбуриятлар борлигини ҳам асло унутмаслигимиз керак.

Мустақиллигимизни, тинч ва осуда ҳаётимизни  кўз қорачиғидек  асраб-авайлаш, Юртбошимиз орзу қилганидек Ўзбекистоннинг дунёдаги ривожланган  давлатлар  сафидан  жой  олиши  учун  фидокорона хизмат қилиш  шу юртда яшаётган, миллати ва динидан қатъий назар ҳар бир йигит-қизнинг  фарзандлик  бурчидир!  Ўшандагина бизга билдирилган катта умид ва ишончни оқлай оламиз, ўшандагина биз ота олдидаги бурчини бажарган фарзанддек  виждонан  пок ва  хотиржам  бўлишимиз мумкин. Мен Узбекистон мусулмонлари идорасини ходими хамда Республика фукароси сифатида ушбу янги тахрирдаги конунни тулик тулалигича кабул киламан ва куллаб кувватлайман. Юртимизда яшаб, фаолият кўрсатаётган ҳар бир онгли инсон Ўзбекистон Республикасининг Асосий Қонуни – Конституциямизнинг барча моддаларини мукаммал билиши ва ҳаётга тўғри татбиқ қилмоғи, шунингдек, ўзига юклатилган бурчларини сезиб, тўлақонли равишда бажариши лозим бўлади. Ушбу ишларни амалга оширган кишилар ҳам давримиз, ҳам бебаҳо миллий қадриятларимиз меъёрларига амал қилган бўлади.деб даъват килиб коламан.

Х.Матяқубов

Хонқа тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *