ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИ САМАРАЛИ ИСЛОҲОТЛАР

Бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий соҳада самарали ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида бир қатор Президент қарорлари қабул қилинган. Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан бир қанча комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилиб, коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан маблағ йўналтирилди. Шунингдек, давлат корхоналарига ва тадбиркорлик субъекти ҳамда қарийб фуқароларга солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдамлар берилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ҳам амалга оширилиши ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Ўзбекистон ислоҳотларни «инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойилига асосланган ҳолда олиб бормоқда. Шунинг учун мамлакат инсон ҳуқуқларини лозим даражада ҳимоя қилишни устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб олди.

Халқаро муносабатларда очиқ ва амалий, фаол ташқи сиёсат олиб борилаётгани туфайли ишончли ҳамкор сифатида мамлакатимизнинг халқаро обрўси тобора ортиб бормоқда. Барча қўшниларимиз билан дўстона ва ўзаро ишонч руҳидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш бизнинг асосий вазифаларимиздан бирига айланди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилаётган даврда давлатимиз ривожланишининг устувор йўналишларини ва бу тараққиётнинг келгуси босқичларида мазкур етишиб келаётган авлоднинг роли ҳамда уларнинг тутган ўрнини ёш авлодга англатиш бугунги кун мамлакатимиз маънавий ҳаётидаги муҳим ва долзарб бўлган вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон мустақил бўлган дастлабки кунлардан бошлаб таълим тизимини ислоҳ этишга катта эътибор қаратилганлиги ва бугунги кунга келиб таълим соҳасида эришилган ютуқларимизга назар ташлайдиган бўлсак, бу борада эришган юксак марраларимизни кўришимиз мумкин. Мазкур ютуқ ва марраларни қўлга киритишимизга албатта, меҳнаткаш ҳалқимиз, давлат раҳбари ва ҳукуматнинг тинимсиз саъйи-ҳаракатлари сабаб бўлди. Албатта, бу билан таълим соҳасидаги ўзгаришлар якун топмайди. Зеро, биз бугун глобаллашув даврида яшамоқдамиз.

Мамлакатимизда кейинги йилларда ижтимоий ҳимоя тушунчасига ёндашув ана шу нуқтаи назардан бутунлай ўзгараётганининг гувоҳи бўляпмиз. Инсоннинг ижтимоий ҳолати, жамиятда тутган ўрнидан қатъи назар, аввало унинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Турли сабаблар билан оғир вазиятга тушиб қолган, аммо керакли ёрдам ва қўллаб-қувватлов кўрсатилса, ҳаётини изга сола оладиган фуқароларга ҳам муносабат тубдан ўзгармоқда.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши масаласида йиллар давомида кўплаб масалалар йиғилиб қолган эди. Президентимизнинг тегишли фармони билан Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастур асосан ногиронликнинг олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва уларни реабилитация қилиш самарадорлигини ошириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, уларни махсус касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, бундай шахсларни ишга жойлаштириш, улар учун қулай ва мақбул муҳитни таъминлаш йўналишларида ислоҳотлар давом эттирилмоқда. Ижтимоий ҳимоя тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гап кетганда, камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар бошлангани энг аҳамиятли йўналиш бўлганини қайд этиш зарур. Камбағал оила ҳолатини яхшилаш, ўзгартириш аввало бу оила нега бундай вазиятга тушиб қолганини аниқлаб, шунга мос ёрдам кўрсатиш билан амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, ислом оламидаги буюк аллома Имом Мотуридий меросини чуқур ўрганиш, ёш авлодни умумий эзгу инсоний ғоялар руҳида тарбиялаш ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришда Имом ал-Мотуридий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Ушбу марказ фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Марказда ақида ва калом илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган Имом Мотуридий ва унинг издошлари бўлган алломаларнинг улкан илмий, диний-маънавий меросини чуқур ўрганиш, улар яратган асарларнинг илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларини нашр этиш, халқ ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу мавзуларга доир илмий тадқиқотларни тизимли ташкил этиш каби муҳим масалаларга эътибор қаратади. Мухтасар айтганда, Ўзбекистонда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши диний-маънавий соҳадаги ислоҳотларнинг янги босқичини ўрганишга имкон беради.

Дарҳақиқат, Мотуридий мероси ислом динининг асл фитратини намоён қилиб, жаҳон тамаддунига катта ҳисса қўшадиган ноёб манба ҳисобланади.

Ў.Жуманазаров

Ҳазорасп тумани “Шоҳпир” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.