МАМЛАКАТИМИЗДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАГА БЕРИЛАЁТГАН КАТТА ЭЪТИБОР ДУНЁ НИГОҲИДА

Мамлакатимизда миллий анъана ва қадриятларимизни ривожлантириш, улуғ аллома аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, ёшларимизни Ватанга муҳаббат, илм-маърифатли, интеллектуал баркамол авлод этиб тарбиялашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.

Бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилиб, диний бағрикенгликнинг намунали модели сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилганлиги, БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюциясининг қабул қилинганлиги бунга яққол мисолдир.

Шунга қарамай, юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидани сингдириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, жамиятда «жаҳолатга қарши — маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида: жамиятда «жаҳолатга қарши — маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятлар ифодаси эканлигини тарғиб этиш мақсадида барча давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига бу борадаги фаолиятни амалга оширишда кўмаклашади;

Мамлакатдаги диний-ижтимоий жараёнлар ҳамда диний бағрикенгликни таъминлаш масалаларини ўрганиш натижалари асосида илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш чораларини кўради; Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, улар орасида маърифий-тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш мақсадида республика, вилоят, туман (шаҳар), маҳалла даражасида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг тарғибот гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш орқали ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш амалиёти жорий этилади; Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишни ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда. Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб белгилангани инобатга олинган.

Ха азизлар Ислом динимиз Ватанни севишга, конунларга амал килишга эл-юртга холис хизмат қилишга ҳамда юрт ободлиги, халқ фаровонлиги йўлида ҳамжиҳат бўлишга даъват этади. Бу борада Қуръони каримда «…Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!..» дейилади (Моида сураси, 2 оятида).

Эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида тинчликнинг барқарор бўлишида бош омилдир. Тинчлик Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлиб, уни сақлаш ҳар бир кишининг олий даражадаги бурчи, вазифаси бўлмоғи лозим.

Зеро, Ислом дини тинчликни сақлаш, ҳимоя қилишни энг муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас. Аллоҳ таоло амр қилади: «Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир» (Бақара, 208). Ислом динида Ватанга, эл-юртга садоқат тушунчаси кенг улуғланади. Бу муқаддас заминда ҳар бир инсон, айниқса, ёшларимиз азиз она Ватанимиз олдидаги фуқаролик бурчларини яхши англаб олмоқлари лозим. Ҳар биримиз хуқуқ ва эркинликларга эга бўлишимиз билан бирга, зиммамизда бурч ва мажбуриятлар борлигини ҳам асло унутмаслигимиз керак.

Мустақиллигимизни, тинч ва осуда ҳаётимизни  кўз қорачиғидек  асраб-авайлаш, Юртбошимиз орзу қилганидек Ўзбекистоннинг дунёдаги ривожланган  давлатлар  сафидан  жой  олиши  учун  фидокорона хизмат қилиш  шу юртда яшаётган, миллати ва динидан қатъий назар ҳар бир йигит-қизнинг  фарзандлик  бурчидир!  Ўшандагина бизга билдирилган катта умид ва ишончни оқлай оламиз, ўшандагина биз ота олдидаги бурчини бажарган фарзанддек  виждонан  пок ва  хотиржам  бўлишимиз мумкин.

Ф.Матякубов

Хонқа тумани “Бобо хўжа бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *