ЁШЛАРИМИЗНИ ҲУШЁРЛИККА ВА ОГОҲЛИККА ЎРГАТАЙЛИК

Давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади. Сабаби улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади.

     Аллохнинг бизга берган неъматлари хисобсиз. Биз уларни ҳар қанча санаксакда адоғига ета олмаймиз. Хисобсиз неъматлар ичра бир неъмат  борки, бу неъмат барчага бирдек зарур. Бу неъмат “ТИНЧЛИК” эканини барчамиз биламиз. Чунки, ҳар қайси жамият ривожи, тараққиёти, истиқболи, халқининг фаровон турмиш тарзи учун биринчи навбатда тинчлик керак. Аллоҳнинг бизга берган бу неъмат қадрини, борор бир миқдор ёки бирор бир ўлчов билан ўлчаб бўлмайди. Тинчлик Аллохнинг энг улкан энг азиз ва бебахо неъмати. Уни асраш қадрига етиш ва бу неъматга шукр қилиш ҳаммамиз учун бирдек шарт.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хадислари шарифларида “Икки неъмат борки, инсонларнинг кўплари ундан бехожат (ғафлатда, қадрига етмайди) лар. Булар тинчлик ва сиҳат саломатликдир” деганлар. Минг афсуслар бўлсинки, бугунги таҳликали замонда бизларга берилган Аллоҳ таолонинг тинчлик деб аталмиш бу неъматни Аллоҳ барча халққа баробар бераётгани йўқ. Шу билан бирга бизнинг тинчлигимиз, истиқлол йилларида эришган ютуқларимиз ва халқимизнинг фаровон турмиш тарзи, кўзларимиздаги қувонч, эртанги кунимизга ишонч барчани бирдек хурсанд қилмаётгани ҳам маълум. Бугун бир мамлакатнинг тинчини бузиш пайида юрган кимсалар мамлакат тараққиётини издан чиқариш, юрт равнақи, миллат маданияти, маърифатига рахна солиш, ахоли орасида нотинчлик келтириб чиқариш, жамият келажаги хисобланмиш ёшларни йўлдан оздиришнинг турфа ҳил йўлларини ўйлаб топмоқда ва керакли натижаларга эришмоқда. Жамиятда парокандаликни юзага келтирадиган “Диний экстремизм”, инсон наслига, динига, жонига, молига зарар берувчи “гиёҳвандлик”, аср вабоси саналмиш “СПИД”, юртимиз кеклажаги бўлмиш ёшларга худбинликни, маданиятсизликни тарғиб қилувчи “Оммавий маданият”, жамиятда аҳил ва иноқ яшаётган аҳоли орасида келишмовчиликларни келтириб чиқарувчи “миссионерлик” каби иллатлар шулар жумласидандур.

Бу каби иллатлар орқали ғаламис кимсалар юрт келажаги хисобланмиш ёшларимизни алдаб ўз юртига, ўз юртдошига, ўз миллатига, ўз оиласига, ота- онасига, ўз динига, ўз диндошига қарши қўймоқда. Мақсад эса барчамизга аён, аниқ ва равшан. Юртимизнинг тинчлиги истиқлолимизнинг боқий бўлишига, элу – юртимизда “тинчлик” деб аталган олий неъматни авайлаб – асрашга барчамиз бирдек масъулмиз. Юртимиз тинчлигини асраб-авайлаш учун биздан талаб қилинадиган нарса эса: Ёшларимизни огоҳ ва хушёр қилиб тарбиялашликдир.
Аллоҳ бизга инъом қилган неъмат борки, шукр қилишлик билан зиёда бўлади. Бизга берилган ҳар бир неъмат, унинг шукри бор. Зеро ҳар бир неъмат шукр билан зиёда бўлади. Чунки, Аллоҳнинг “Агар берган неъматимга шукр қилсаларингиз уни сизларга зиёда қилурман” деган ваъдасини кўпларимиз биламиз ва эшитганмиз. Тинчлик неъмат унинг шукри эса огохлик десак муболаға бўлмайди.  Тинчликни асраш фақат чегара посбонлариинг ёхуд бу ишга мутасадди бўлган кишиларнинг вазифаси деган киши хато ўйлабди. Юртимиз ривожи, тараққиёти, истиқлолимиз истиқболимизга  муносиб ҳисса қўшадиган,  ватанини севадиган, киндик қони тўкилган муқаддас бу заминни ардоқлайдиган, химоя қиладиган фарзандларни тарбия қилиш барчамизнинг шу юрт олдидаги қарзимиздир. Суҳбатимизни бир зарбул масал билан ниҳоясига етказсак.

Ўрмонда ғала ғовур тўпалон бошланди. Эмишки ўрмонга бир болта номли асбоб келиб ўрмондаги барча дарахтларни бир чеккадан кесмоқда экан. Ўрмондаги кичик дарахтлар бу балодан омон колиш чорасини излаб катта дарахтлардан маслаҳат сўрашибди. Катта дарахтлар ўша бизни кесгувчи асбоб болтанинг дастаси нимадан экан билинглар.

Чунки у биттамизни кесар, иккимизни кесар, ўнтамизни кесар, лекин  бир кунмас бир кун унинг дастаси синади, дебди. Кичик дарахтлар бориб кўрса болтанинг дастаси ёғочдан экан. Келиб катта дарахтларга болтанинг дастаси ёғочдан экан, дебди. Шунда катта дарахтлар аттанг болтанинг дастасини ўзимиздан чиқариб қўйибди, деган эканлар. Тўғри ҳозир юртимиз тинч кўнглимиз хотиржам, бироқ хотиржамлигимиз ғафлатга айланмасин.

Ҳар вақт хар дақиқа огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшайлик. Юртимиз келажаги бўлган фарзандларимизни эл-юртига содиқ хамда фидойи инсонлар қилиб, ватанпарварлик руҳида тарбиялайлик. Токи бизнинг фарзандларимиз уларнинг қўлида ғаразли мақсадларини амалга оширадиган болтанинг дастаси бўлиб қолмасин. Чунки хокимятни қўлга киритиш, аҳоли тинч яшаб турган малакатда фитна тарқатиб, ўша юртнинг бойлигига эга чиқишни мақсад қилиб олган ғаламис кимсаларнинг иддаолари, ғаразли мақсадлари, асл ниятлари ҳам бамисоли ўрмонга дарахт кесишга келган “болта”. Юртимиз ривожи, равнақи, хотиржамлигимиз пайини кесишга тайёр турибди. Агар бизлар хушёр ва огох  бўлмасак эртанги кунимиз ишончи суянчи таянчи ёшлар уларнинг қўлида қўғирчоқ бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

А.Жуманиязов

Урганч шаҳар “Охун бобо” масжиди имом-ноиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *