Маълумки Аҳли сунна валжамоа ақидасида иккита мазхаб бор бўлиб улар имом Абу Мансур Мотурудий раҳматуллоҳу алайҳнинг Мотурудия ва имом Абул Ҳасан Ашъарий раҳматуллоҳу алайҳнинг Ашъария мазҳабларидир.Аҳли сунна уламоларинг иттифоқига кўра бу икки имомнинг эътиқодий мазҳаблари энг тўғри Аҳли сунна валжамоа мазҳабларидир.Асирлар давомида бу икки мазҳабга мусулмонлар оғишмай амал қилиб келганлар.Бу икки мазҳабнинг хато ёки нотўғрилиги тўғрисида аҳли бидъатлардан бошқалар гап топган эмас.Аҳли бидъат бўлган фирқалар ҳар доим бу умматни тафриқага солиш мақсадида бўлганлар.
Ҳозирги кунда ҳам Имом Мотурудий ва Имом Ашъарийларга тухмат тошини отаётган бемазҳаб ва ўзларини салафларга эргашмасаларда “Салафий”деб номлаб олган кишилар бу имомларимизга тухмат тошини отиш орқали Аҳлисуннанинг бирлигини бузушга ҳаракат қилмоқдалар.
Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали Содиқ Самарқандий исмли шахснинг имом Ашъарий Аҳли сунна имомларидан эмас, у Ашъарийларнинг имоми деган мазмундаги марузаси тарқалди.
Бу гапи билан ўша Содиқ Самарқандий Ашъарийлар Аҳлисуннадан эмас демоқчи .Шу билан асрлар давомида бутун мусулмонлар ва Аҳли сунна уламолари тарафидан Аҳлисунна имоми дея этироф қилиб келинаётган имом Ашъарий ва укишига эргашганлар адашган демоқчи.Имом Ашъарий бу умматнинг эътиқодий тарафдан бирлашишига сабабчи бўлсан ва ҳизмат қилган бўлсалар бу ўзларини “Салафимиз” дея даъво қилаётганлар бу умматнинг имомини адашганга чиқариб, мусулмонлар ўртасига тафриқа солишага урунмоқда десак муболаға бўлмас.
Ашъария мазҳаби имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳ асос солган ақидавий мазҳаб бўлиб, мўътазила фирқасининг бузуқ қарашлари кенг тарқалган бир пайтда ундан ажралиб чиққан мазҳаб ҳисобланади.
Ашъария мазҳаби асосчиси бўлган имом Абулҳасан Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳнинг тўлиқ исмлари Али ибн Исмоил ибн Абу Бишр Исҳоқ ибн Солим бўлиб, ҳижрий 260 йилда Басрада туғилган. Абулҳасан Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳнинг насаби машҳур саҳобий Абу Мусо Ашъарийга бориб тақалади.
Имом Ашъарий қирқ ёшигача мўътазила мазҳабида юриб, ҳатто бу мазҳабнинг энг катта имомларидан бирига айланганидан сўнг Аллоҳ таоло бу зотни тўғри йўлга ҳидоят қилган. Абу Бакр ибн Фурак: “Абул Ҳасан Ашъарий ҳижрий 300 йилда мўътазилийликни тарк қилиб, аҳли суннага қайтган”, – деган. Шунинг учун ҳам уламолар: “Мўътазилийлар Имом Ашъарий улар сафида бўлган пайтларда гердайиб юришган, бу зот уларга қарши майдонга тушганда, мўътазилийларга “сичқоннинг ини минг танга” бўлиб кетган” маънодаги гапларни айтганлар.
Машҳур ватандошларимиздан бири Имом Абу Бакр Қаффол Шоший https://tuhfa.uz/article/821 — _ftn2 ҳам Имом Ашъарийнинг машҳур шогирдларидан бири ҳисобланади.
Баъзи уламолардан Имом Ашъарийнинг икки юз атрофида асар ёзиб қолдиргани нақл қилинган.
Имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳнинг қачон вафот этгани ҳақида икки хил ривоят бор: биринчиси ҳижрий 324 йилда; Иккинчиси эса ҳижрий 330 йилдан кейин.
Ашъария мазҳаби ривожланишини икки даврга бўлиш мумкин:
– Биринчи давр имом Ашъарий томонидан илк шаклланишидан то “Тамҳид” ва бошқа кўплаб китоблар соҳиби шайх Боқиллонийгача бўлган давр. Бу давр Ашъария мазҳаби файласуфлар ва мўътазилийларга қарши қаттиқ курашган, шаръий далилларни таъвил қилишга деярли ўтилмаган давр бўлган;
– Иккинчи давр “Таъвил” китоби соҳиби Ибн Фурак Асбаҳонийдан “Милал ван-ниҳал” ва бошқа кўплаб китоблар соҳиби Абул Фатҳ Шаҳристонийгача бўлган давр. Бу давр ашъария мазҳаби “таъвил”га қаттиқ киришган, баъзи фалсафий фикрларни ва мантиқий қарашларни ўзлаштирган давр ҳисобланади. Ушбу даврлар оралиғида Имомул Ҳарамайн Жувайний, Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолийкаби зотлар ашъария мазҳабининг ривожланишига ҳисса қўшганлар.
Имом Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳга тухмат тошини отаётган шахслар у кишининг бу динга қилган ҳизматларини тасаввур ҳам қилишаолмайди.Улар фақат ўз раҳнамоларининг ёзиб берган нарсаларинигина ўқиб берадилар холос.
Ким имом Ашъарийни ва у кишининг масҳабини аҳли суннадан эмас деса, Ибн Фурак Асбаҳоний, шайх Боқиллоний, Абул Фатҳ Шаҳристоний, Имомул Ҳарамайн Жувайний, Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолий каби зотларни адашганлик айблаган бўлади.
Ҳулоса қиладиган бўлсак бугунги динимиз душманлари қўзғаётган бунга ўхшаган фитналардан йироқ бўлайлик.Уларни эшитмайлик,ўқимайлик ва ҳайриҳоҳ бўлмайлик.
Бу умматнинг ҳидоят имоми бўлган имом Мотурудий ва имом Ашъарий дек зотларга тухмат қилаётган бидъат ва фитна эгаларидан йироқ бўлайлик.
Қ.Искандаров
«Абдол бобо» масжиди имом хатиби