“КОРРУПЦИЯ” ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИДИР

Ҳар бир қонун яхшиликни кўзлаб, эзгу мақсадда қабул қилинади. Айрим қонунлар ўз мазмун моҳиятига кўра давлат ва жамият тақдири ҳалқ келажаги хар биримизга даҳлдор бўлади. Миллий парламетимиз тамонидан қабул қилинган Президентимиз тамонидан имзоланган коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун анашундай тарихий аҳамиятга эга хужжатлардан биридир. 6 боб, 34 моддадан иборат ушбу қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар ва меъёрлар белгиланган.”Коррупция” нима? бу ақида хамманинг ўзига хос тасаввури тушунчаси бор, албатта қонунда унга шундай тариф берилган. Коррупсия шахснинг ўз мансаб ёкий хизмат мовқийидан шахсий манфатларини ёхуд ўзга шахсларни манфатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланилиши худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.” Коррупсия” сўзи сотиш,сотилиш деган маъноларни хам англатади.

“Коррупсия”га алоқадар одам қонунни бузишдан ташқари ўзини кимлигини этиқоди, маънавияти қай даражада эканини ошкор қилади.Бундай одам нафақат молиявий зиён захмат етказади балкий давлатни демакратияни бехурмат қилиб обросини тўкади, унга нон туз берган катта қилган илм хунар обро мансаб берган эл-юртининг юзига ойоқ қўяди. Бу иллат муқаддас динимизда гунохи кабилалардан хисобланади яний динимизда пора берувчи хам пора олувчи хам гунохга тенг эканлиги тўғрисида хадисларимизда зикир қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар пора бергувчини хам, олгувчини хам оллохтало ланатлайди. Бошқа бир хадисда бирор киши рибодан мол кўпайтираолмайди, моли кўпайса хам унинг оқибати хорлик бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёматда одамлар турли холатларда қайта тирилади, судхўрлар яний порахорлар қабирларидан жин чалиб кетган одам каби тириладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мерож кечасида жаннат ва доззох ахилларининг холатларига гувох бўлганлар, ўша пайтда дўззах ахли орасида судхорларнинг яний порахорларнинг қандай жазоланиётганини кўриб сахобалирига унинг хабарини бердилар. Исро кечасида қоринлари уйдек келадиган қоуннинг олдидан ўтдим. Қоринларининг ичидан илонлар ташқарисидан кўриниб турарди. Жаброил аллайиксаломдан булар кми деб сўрадим, булар судхорлар яний порахорлар деб айтди. Аллох таоло манашундай бир гуноҳи кабилалардан омонда сақласин. Хар бир мусулмон ва мусулмон фарзанди бу иллатдан узоқда бўлса динини имонини сақлаган бўлади ва яшаб турган юртини қонунига итоат қилган бўлади. Аллох таоло хар биримизни ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин.

 

 

Э.Қутлиев

Хонқа тумани “Жирмиз ота” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *