ОНА ЮРТ ҚАДРИ

Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади, дейилади, қайсидир маънода бу сўз тўғри, аммо энг тўғрироғи Ватан бу энг аввало ота-боболарининг покиза хоклари ила шарафланган юртдир. Бўлмаса, хорижда туғилган ўзбеклар “Ватан!” дея Ўзбекистонга интилмас эдилар. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилати фақатгина Одам болаларига берилган.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир киши ўз отасини ташлаб, бошқа бировнинг боласиман деса ёки ўз миллатини тили, дини, расм-одати бошқача иккинчи бир миллатга сотилса, унга Аллоҳнинг ва барча инсонларнинг лаънати бўлади”, марҳамат қилдилар

Жомий ҳазратлари бир ибратли ҳикояни келтирадилар: “Қишлоқ этагига туташган тоғда бир гала каклик тонгдан бери чуғурлашишади. Улар кенглик, тоза ҳаво, эркинлик ҳар куни байрам эди. Қуёш кўтарилиш билан қишлоқдаги хўрозлар ҳам бошпаналаридан чиқиб, ахлатхоналарни титиб, ғурур билан қичқириб қўярдилар. Бу ҳолни кўриб турган бир каклик кулди ва гердайганича ахлат титаётган хўрозга деди: “Эй кеккайган нодон, бир ҳовуч дон учун одамларга асир бўлиб ўтирибсан-а! Шу ахлатхонани ўзингга жаннат деб биласан. Ахлатхонадан қутулсанг-чи!”

Бу зарбул масалдан Абдураҳмон Жомий ҳазратлари шундай ҳикматни айтмоқчилар: “Эй Инсон! Бу дунёда ўзинг учун энг азиз бўлган озодлигингни бир ҳовуч емишга сотма. Доим озод яша ва озодликни сев! Аллоҳ таоло сени озод қилиб яратди. Бир ҳовуч емишга алданиб, азиз ҳаққингни сотма!”

Шундай экан, Ватан қадрига етмаслик, уни ардоқламаслик, энг аввало Аллох таоло берган неъматларига ношукрлик, беписандлик ва одамий фазилатларидан чиқишликдир.

Чумолидан тортиб, филгача ўзи туғилган, емиш ейдиган жойини авайлайди, лозим бўлганида жон-жаҳди билан ҳимоя қилади. Қани, чўп олиб арининг уясини бузишга уриниб кўринг-чи? Ҳатто жонзотларда ҳам “Ватан” деган тушунча мавжуд. Бу тушунча эса улар ўз уяларини ҳимоя қилаётганларида гавдаланади.

Мусулмон киши юртнинг ҳар бир заррасига бепарво бўлмаслиги лозим. “Менга нима”, деган сўз бу мусулмон кишига ярашмайдиган сўздир. Бепарво бўлган халқ ривожланолмайди. Ҳар бир киши ўз Она Ватанини қўлидан келгунга қадар ҳимоя қилиши лозим. Эркаклар ўз қувватлари ила аёллар эса фарзандларини юрт муҳаббат билан уйғун ҳолда тарбиялашлари, келажак миллатни тўғри йўлга бошлаган бўладилар. Ҳар бир фуқаро юртини ҳимоя қилишлиги билан нафақат охиратида ажрларга эга бўлади, балки шу дунёнинг ўзида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларига ноил бўлади.

С.Матчанова

Хива тумани “Оқёп” маҳалла отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *