СОФ ИСЛОМИЙ ТУШУНЧАЛАРНИНГ ҒАРАЗЛИ МАҚСАДЛАРДА ТАЛҚИН ЭТИЛИШИ

Ҳаммамизга маълумки, муқаддас ислом дини инсоният оламини самимийликка, ҳамжиҳатликка, бир-бирлари билан бўладиган яхшиликка чақиради. Ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган экстремистик ҳаракатларнинг инсоннинг онги ва қалбини эгаллаш мақсадида ҳар қандай ёмон, разил, йўллардан фойдаланиш авж олаётгани сир эмас. Бунда кучларнинг динимиз асосларини, Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиш, жамият ҳаётига таҳдид соладиган ишларни ислом билан боғланишга уриниши эса уларнинг ҳар қандай қабиҳликлардан ҳам қайтмасликларидан далолат беради. Айтиб ўтилган экстремистлар, ўзларига байроқ қилиб олган баъзи ғоялар ва тамойиллар тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг ислом таълимотлари асосига мутлақо тўғри келмайди. Бунинг яққол далили Қуръони карим оятлари ва ҳадисларга таянган ҳолда очиб берилади.

Жиҳод инсоннинг ўзини ва уни ўраб турган воқеликни ҳодиса ва жараёнлар моҳиятини англашда муҳим аҳамиятга эга. Зеро уларда акс эттирилаётган воқеликнинг моҳияти гавдаланади. Шу нуқтаи назардан қараганда, тушунчанинг асл мазмунини бузиб талқин қилиниши ва у акс эттираётган воқеликни тўғри англаши имконини йўққа чиқаради. Бундай бузиб талқин қилишлик ғаразли мақсадларда малга оширилганда, у салбий ҳодисалар ва фожеавий оқибатларга олиб келади. Бугунги кунда экстремистик оқимлар томонидан ислом динини айрим тушунчалари шундай талқин эталиётганлигини афсус билан айтмоғимиз лозимдир.

Жумладан исломни ниқоб қилиб унинг номидан иш олиб боришга интилаётган эсктремистик ҳаракатлар асосан жиҳод мусулмоннинг ғайридинларга қарши муқаддас уруши деб талқин этмоқдалар. Бундай талқин қилишлик динимизнинг гўёки ёвузликка, жангу жадал, уруш ва қон тўкиш, бошқа диндагиларга қарши кураш олиб боришга асослангани ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ана шундай ёт экстремистик оқимларга кириб кетмаслиги ва улардан огоҳ бўлмоқлиги керак. Диний экстремистик ҳаракатларда ўз сафларига қўшилмаган оила аъзоларига нисбатан кескин муносабат мавжудлигини таъкидлаб ўтмоқлиги керак.

Шунга қармай, ҳозирги пайтдаги соҳта салафийлар такфир масаласида ҳаддан ошиб, ҳар қандай гуноҳ содир этилган мусулмонни кофирликда айблашдан тортинмаяптилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Бирор мўминни кофирликда айблаган киши уни ўлдиргандек гуноҳга мубтало бўлади.”

Ҳақиқатдан ҳам қалбида иймони бор одамни куфрда айблаш ва уни қонини тўқишни ҳалол санаш қатъий далиллар билан таъқиқланган. Қуръони каримда Нисо сураси
4-оятида “Эй иймон келтирганлар! Оллоҳ йўлида сафарга чиққанингизда аниқ иш тутингиз! Сизларга салом берган (ёки таслим бўлган) кишига бу дунё матоҳини (ўлжани) кўзлаб мўмин эмассан демангиз.” Шунинг учун ҳам кимки, мусулмон эканини тил билан айтиб турса, шунинг ўзи мусулмончилигига кифоя қилади. Бундан ташқари агар бир мусулмон киши иккинчи мусулмонни куфр айбласа, унинг иймонига путр етади.

Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда киши бошқа бир мусулмонни кофир ёки фосиҳ деса, агар шу нарсалар унда топилмаса, айтган инсоннинг ўзи кофир ёки фосиҳ бўлади дейилган. Аллоҳ таоло барчаларимизни икки дунё саодатига мушарраф айласин.

С.Сапаев

Хива тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *