ВАҚТ ЗИММАМИЗДАГИ УЛКАН ҒАНИМАТДИР

Мусулмонларнинг энг гўзал сифатларидан бири вақтни қадрлаш бўлиши керак. Вақтни қадрлаш, ундан унумли фойдаланиш ақл устига бино қилинган динимизнинг талабидир.

Одатда ноннинг бутуни эмас, ушоғи кўп увол бўлади. Одамлар вақтинг ҳам сония ва дақиқаларини кўп исроф қиладилар, йилларни эмас.

Аммо соатлар, кунлар, хафталар, ойлар, йиллар ўша сониялар ва дақиқалардан ташкил топади-ку!

Вақт зиммамиздаги улкан ғаниматлардан биридир. Берилган неъматларни ўрнида ишлатишга буюрилганимиздек умрни динимиз амрларига муофиқ тасарруф қилишга масъулмиз. Вақтнинг хақийқий эгаси Аллоҳ таолодир. “Кеча ва кундуз (миқдори) ни белгилар…” (муззаммил 20).

Ғафлат аҳли доимо айбни ўзидан эмас, балки замона нобоплигидан, муҳит ёмонлигидан қидиради, шикоят қилишдан нарига ўтолмайди. Замонни сўкиш бундайлар учун эрмакка айланиб қолади. Ҳолбуки, айб ўзимизда, замонни айблашга ҳаққимиз йўқ. Аллоҳ таоло қиёматда қайси асрда дунёга келганимиз хусусида саволга тутмайди. Балки бизяшаган замон имконлари доирасида умримизни қандай ўтказганимиз хақида сўрайди.

Вақтнинг баракасизлигидан, замон нобоплигидан шикоят қилувчилар, бирор ҳарли иш қилишга вақт тополмаётганларнинг арзу додида фақат бир нарсани кузатиш мумкин, у хам бўлса, ғафлат ва залолат.

Демак, бизнинг вазифамиз умрдан унумли фойдаланиш. Сониянинг хаққини беролмаган дақиқанинг ҳам ҳаққини беролмайди. Вақтнинг узун ёки қисқа бўлиши кишининг тасаввури ва шаҳсий қараши, ундан унумли фойдаланиши ёки беҳуда исроф қилишга боғлиқдир.

Қуръони каримда бир куннинг эллик минг йилга (Маориж 4), баъзан эса минг йилга (Ҳаж,47)ҳақида хабарлар бор. уч юз йил ғорда ухлаган Асҳоби Каҳф уйғонгач, бир кун ёки ярим кун ухладик, деб ўйлашади. “Ўзаро савол-жавоб қилишлари учун уларни шу иарзда уйғотдик. Улардан бири деди: “Қанча (уҳлаб) турдингиз?” Улар(нинг айримлари ): “Бир кун ёки ярим кун”, дедилар ” (Каҳф 19).

Аслида бирор нарса қанча кўп бўлса, қадр-қийматини ҳам шунча тез йўқотади. Аммо вақт ундай эмас, у қадрсизланмайди. Юз йил қанча қимматбахо бўлса, бир дақиқа қадри ҳам ундан кам эмас. Вақт худди сув мисолидир. Инсон қалби имно йўлчи юлдуз каби доимо порлпб турсин дейди.

        Инсон доим ўтган кунларни соғиниб, келажак ҳақида орзу қилиш билан овора бўлмасдан, балки ҳозирги, қўлидаги сония, дақиқа ва соатларнинг қадрига етмоғи лозим.

О.Бойжонова

Хива тумани “Оқёп” маҳалла отинойиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *