БАЙРАМ ШУКУҲИ БАРЧАГА ЕТСИН

Эл-юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида хизмат қилиш шарафли бурч ҳисобланади. Бу борада барча қатори диний соҳа вакиллари, имом-хатибларимизнинг ҳам доимий ва анъанавий тарзда хайрия тадбирларини амалга ошираётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Дунёда савобга, яхшиликка олиб борадиган ишлар жуда кўп. Жумладан, ота-онасига яхшилик қилиш, қўни-қўшнисига, ака-укасига, қавму-қариндошларига, маҳалла-кўйдаги ёрдамга муҳтожларга, қаровсизларга кўмак бериш сингари хайрли ишларни ўз бурчи, деб қабул қилиш юксак инсоний фазилатлардир.

Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва Қурбон ҳайити байрамларини муносиб қаршилаб, байрам кунларида хайру эҳсонлар билан бир-бирларимизни кўнгилларимизни шод этиш мақсадида, жорий йилнинг 1-сентябрь куни ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги ҳомийлигида Улуғ ватан уруши ва меҳнат фахрийларинг уйларига ташриф буюрилиб, қўшалоқ байрам билан табриклаб хайрия эҳсонлар қилинди.

 

 

Албатта, ҳадиси шарифга мувофиқ, қалби ўксик кексаларнинг кўнглини шодлантирсак, уларнинг дуои хайрлари билан эл кўкаради, юрт фаровон бўлади. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осойишта, халқимизни фаровон айлаб, Мустақиллик шарофати ва Қурбон ҳайити баракоти билан эл-юртимизни, хонадонларимизни, дехқончилик ва касбу корларимизни файзу баракотларга тўлдириб, ҳалқимизни меҳр-оқибатли қилсин.

УМИ Хоразм вилояти вакиллиги хабарномаси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *