ЁШЛАРИМИЗНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК

Алҳамдулиллаҳ юртимизда истиқомат қилаётган мўмин-мусулмонлар Ҳанафий мазҳаби асосида ибодат амалларини эмин-эркин бажариб келмоқдалар.

Бугунга келиб, интернет оламида ёшларимизни мазҳабсизликни тарғиб қилаётган ўзлари узоқда туриб олиб,  уламоларимизга, хусусан минг йиллардан бери сўзларига амал қилинган буюк олимларимизга нисбатан ҳурматсизлик қилиб келаётган, бемазҳабсизликни тарғиб қилиб, ўзларини қўштирноқ ичидаги чиройли, жимжимали сўзлари билан баъзи ёшларни ўзларига эргаштирмоқдалар.

Нима учун бу ишларга имом домлаларимиз, уламоларимиз қарши турибдилар? Албатта азизлар фикр юритадиган бўлсак, бир касаллик (вабо) ни ёмон оқибатини , келтирадиган зиён-заҳматини табиб ёки шу касалликни бошидан ўтказган киши яхши билади.

Ижтимоий тармоқларда, хусусан ўзлари чет эллардан туриб, туғилиб ўсган ватанига тош отаётган, бутун дунё ҳурмат қиладиган уламоларни, динда хизмат қилиб келаётган имомларимизни куфрда айблаётган Маҳмуд Абдулмўмин, Абдуллоҳ Зуфар ва шунга ўҳшаган хоинларни келтирадиган зарари вабодан ҳам баттар ёмонлиги минг йилларга татишлиги мумкин.

Туғилгандан бери қийинчилик кўрмаган, доим яхши яшаб келаётган, илмдан озгина ўрганиб олиб, қизиққонлик билан юқоридаги соҳта салафий даъватчиларга эргашиб кетишларига қандай қараб туриш мумкин. Касаллликни олдини олишдек, адашишликни ҳам олдини олмоқ керак.

Агар буни олдини олмасак, бизларга исбот ўлароқ бутун дунёга илмий асарлар, буюк алломаларимизнинг ёзган китоблари нашр қилинадиган Дамашқ, Бейрут, Боғдод шаҳарларини бугун вайрона ҳолига туширди.

Бу жойларни аслига қайтариш учун минг йиллар керак бўлади энди.

Азизлар! Ҳушёр бўлайлик, ёшлар тарбиясига аҳамиятли бўлайлик, фарзанду-аржумандларимизни ушбу тоифаларга эргашиб кетиб қолишлигини олдини олайлик. Шунда келгуси авлодлар тинч саломат бўладилар. Тарих мусаффо давом этади…

Х.Абутов

Янгибозор тумани “Султон Хўжа бобо” масжиди имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.