ОИЛА БАХТ КАЛИТИ

Не-не орзулар ила кутганингиз-хонадоннинг янги бекаси эрта-индин остона хатлаб кириб келади. У нафақат ўғлингизга жуфти ҳалол, балки бўлажак невараларингиз, наслингиз давомчиларининг онаси, биринчи ва асосий тарбиячиси бўлади. Қадами қутлуғ келсин, имонли-инсофли, маьрифатли бўлсин, Илохим! Тўй бошлаган ҳар бир кишининг ҳаёлидан мана шундай ўйлар ўтаверади.

Исломда никоҳ муқаддас саналади. Шу муқаддас никоҳ эр-хотинни жисман ва руҳан якинлаштиради. Келин-куёвнинг ҳис-туйғулари, орзу-умидлари, сир-асрорлари, дарду ғамлари, бахту-саодатлари, барча-барчаси бирлашиб, қовушиб кетади. Бу, Аллоҳ таоло ҳалол никоҳ туфайли бандаларига берган муҳаббат самарасидир. Ана шу мухаббат билан қўша қаришлари учун куёв хам, келин хам астойдил ҳаракат килишлари керак. Бунинг учун хар бири ўз хақларини, зиммасидаги вазифаларини билиб, шунга амал килса, оила тинч ва саодатли бўлади.

 Ҳар бир жойда бошлиқ бўлганидек, оилада ҳам бошлиқ бўлиши керак. Аллох таоло: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қойим турувчидирлар”, (Нисо.34) деб эркакларга оила бошлиғи вазифасини юклаб қўйган. Сўнгги пайтларда эркаклар, айниқса, тўй-хашам масалаларини, ёш оилалар муаммоларини хал этишда тизгинни кўпроқ хотинлар қўлига бериб қўймокдалар. Оила бошлиғи- эркакларнинг фикри, қарори эса, қадрсиз. Фақат илоҳий кўрсатмалар, набавий таълимотлар, дину-диёнат, гўзал ахлоқ асосида қурилган оилагина мустахкам ва бахтли бўлади. Кайси хонадонда шу илохий конун бузилиб, оила бошқаруви жилови хотинга ўтса, масканда тартиб ўзгариши, жанжаллар ва қўйди-чикдилар кўпайиши мумкинлиги ҳаётий тажрибада исботини топган. Оила тотув бўлиши учун уй бекаси ўз зиммасидаги ишларини ўрнида бажармоғи лозим. Рўзғорнинг ҳаловатли бўлишида аёл асосий сабабчи эканини унутмаса, уй-ховлисини тоза-озода бўлишига аҳамият берса, рўзғор ишларида тадбирли бўлса, эрининг топганига ҳам тополмаганига ҳам шукр қилиб билса эр ундан рози бўлади, Аллоҳ таоло ҳам у аёлдан рози бўлади ва ҳаёти ширин ва мазмунли ўтади. Умму Салама р.а онамиздан ривоят қилинган  ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в): “Қайси бир аёл эрини рози килган ҳолда оламдан ўтса, у аёл жаннатга киради”, деганлар. Имом Термизий ривояти.

Албатта оиланинг бахту иқболи, барқарорлиги эр ва хотиннинг ўзига боғликдир. Оилада эр ўзининг бурчини, хотин ўзининг вазифасини билиши, уларнинг оқиллиги, мулоҳазакорлиги оилада тотувлик ва барака бўлишини таъминлайди.           

 Атажонов Р.

Янгиариқ тумани бош имом-хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *