ИЛМ ОЛИШНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Ислом дини илму маърифат динидир. Илм инсонни икки дунё саодатига элтувчи бир восита бўлиб, ҳар – бир қилинадиган амал илм асосида бўлиши лозим. Ҳар қандай иш ёки бир амал мукаммал адо этилиши унинг илм асосида бўлишлигига боғлиқ.
         Илм олиш инсонга хурмат ва фазилат олиб келади. Халқимизда “олим бўлсанг олам сеники” деган ибора бежиз айтилмаган. Инсон қанчалик илм олишда давом этар экан унинг билим доираси кегайиб боради, тафаккури очилади, теран фикрлайди. Шунинг билан бига ҳар қандай ишнинг ечимини топади.
         Муқаддас ислом динимиз ибтидосида нозил қилинган ояти кариманинг бошланиши “Ўқи” калимаси экани ҳам илм олишнинг зарурлигига далолат қилади.
         Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) ўзларининг муборак ҳадисларидан бирида шундай марҳамат қилади:
         Яъни: “Бир соат тафаккур қилиш инсон ва жинларнинг ибодатидан яхшироқдир”.
         Ҳасан Басрий (р.а)дан  ривоят қилинади, Абу Дардо (р.а) айтадилар: “Аввало, олим бўл! Лоақал, таълим олувчи ёки уларни севувчи ёхуд уларга эргашувчи бўлгин. Аммо бешинчи одам (мазкур тўрт хислатдан ташқаридаги) бўлмагинки, халок бўлурсан”
(Имом Байҳақий “Сунани Кубро” китобида келтирилган).
         Аллоҳ таоло Қуръони каримда илмлик инсонларни илмсиз инсонлардан фарқлаб шундай марҳамат этган:
         Яъни: “Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?”. (Зумар сураси, 9 – оят).
         Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) нинг жуда кўплаб ҳадиси шарифларида ҳам илм олишга тарғиб қилинган. Мисол учун бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар:
         Яъни: “Осмону ердаги ҳамма нарсалар, ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам толиби илмнинг гуноҳлари мағфират қилинишини сўрайдилар”, —  деганлар. (Имом Термизий ривояти).
Энг катта тоғдай-тоғдай савоб ва ажрлар фақатгина илм йўлида юрган кишиларга берилиши ваъда қилинган. Умрингизда эришган барча нарсага илм йўлида юрган олимга бир сонияда берилиши ваъда қилинган. Умр қисқа, уни биз савоби кенг ва ажри зиёда амаллар билан тўлдириб ташлашимиз керак. Бу тўғрида имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Жомеъул мутун” асарларида ҳазрати Алидай зот Ҳасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ваъзини тинглаганлар ва мамнун бўлганлар. У киши охират ҳаёти, ўлимни тафаккур қилиш, шайтон васвасаси ва шунга ўхшаш зарурий нарсалардан сўзлар эдилар. Шаръан талаб қиладиган ваъз ҳам шудир. Абу Зарр ал-Fифорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: “Зикр мажлисида ҳозир бўлмоқ 1000 ракъат намоздан афзал. Илм мажлисида ҳозир бўлмоқ 1000 беморни йўқламоқдан афзалдир. Илм таҳсил қилмоқ 1000 жанозага шоҳид бўлмоқдан афзалдир”. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ман акрома алиман фақод акроманий ва ман азолла алиман фақод аззолланий”, яъни: “Ким бир олимни хурматласа гўё мени хурмат қилгандай бўлибди ва кимки (ғазаб билан айтдилар)бир олимни ҳорласа, азобласа мени (яъни: охиризамон пайғамбарини)хорлагандай бўлади”.
Энг яхши ва афзал йўл мутақаддим ва мутааххир олимлар сўзлари билан жавоб беришдир. Аллоҳим ҳамма юртдошларимизга азизлар йўлларидан юришликни насиб қилгин. Илмсизлик балосидан сақлагин. Амин. Аллоҳу Акбар.
        Илм талаб қилишнинг фазилати чексиз муҳтасар қилдик, унинг фазилатидан барчамизни насибадор қилсин!Ф.Бобожонов
ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги “Ҳаж ва умра” масъалалари бўйича мутахаассиси

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *