ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ДЕХҚОНЧИЛИК ВАСФИ

Касбларнинг энг яхшиси ҳалол савдодир. Ундан кейин эса чорвадорлик, деҳқончилик ва ҳунармандчиликдир. Хабарларда бундай дейилган: «Касбнинг афзали ҳалол савдогарлик ва ўз қўли билан қиладиган касбидир»; «Ризқнинг ўндан тўққиз қисми савдогарчиликда, бир қисми эса чорвачиликдадир»; Пайғамбаримиз муҳаммад с.а.в марҳамат қилганларки: «Қўй боқинглар, чунки у баракадир»; «Деҳқончилик қилинглар, чунки у баракали касбдир»;  Пайғамбар алайҳиссалом ҳам, у кишининг машҳур сафдошларидан Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ибн Аффон, Абдураҳмон ибн Авф ва бошқалар савдогар бўлишган. Исломгача ҳам, Исломда ҳам тожирлик (савдогарлик) энг шарафли, катта фойда келтирувчи ва мақталган касблардан саналган.
Аллохга бехат шукурлар бўлсинки шу кунларда жаннатмакон юртимизнинг барча жойларида Миришкор  дехқонларимиз далаларга отланишиб, жорий йил хосили мўл – кўл бўлишини тавфир ва барака тилаб шарафли ва машаққатли ишларни давом эттирмоқдалар. Аллох таъоло инсон зотини яратгандан сўнг, унга ер юзида яшаши учун кўп нарсаларни яъни таърифга тил ожиз турли неъматларни ато қилди. Наботот олами Аллохнинг энг улуғ неъматларидандир. Одамларнинг зироатчилик, боғдорчилик ва бошқа касбларни олиб боришлари учун, осмондан сув ёғдириб қўйди. У билан барча жонзот ва набототга ҳаёт берди. Экинлар-у мевали дарахтларни ўстириб, уларни ризқини фаровон қилди.
Барчаларимизни дастурхонларимизни дехқон ва сохибкорларимиз, чорвадор ва боғбонларимиз етиштирган турли нози неъматлар безайди. Бу неъматларни суюб истеъмол қиламиз, уларни етиштирганларга барака тилаб дуолар қиламиз. Дехқончилик ва зироатчилик улуғ фазилатли амалдир. Чунки кўплаб ояти карималарда ва хадиси шарифларда боғлар ва далаларнинг хосили Аллох таъолонинг изми ва иродаси билан етилиши ва хосил бериши баён этилган. Бу эса дехқон ва боғбонларнинг меҳнати Аллохни назари остида эканига далолат қилади. Бу борада Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: “Қай бир мусулмон бирор кўчат экса ёки экин экса, ундан қуш, одам ёки бирор жанивор еса, эккан кишига садақа қилганнинг савоби ёзилади” – дедилар (Имом бухорий ривояти).
Аллох таоло дехқонларимизга, боғбонларимизга ва барча қишлоқ хўжалик ходимларига бу йилги хосиллари мўл – кўл бўлишини ва хосилларини хеч нобуд қилмай йиғиб териб олишларини тилаб яхши дуолар қиламиз.
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, деҳқону боғбонлар йил давомида қилган машаққатли меҳнатларининг натижасини кўрадиган, пахта ва бошқа экинлар ҳосилини тезликда йиғиштириб, сарҳисоб қиладиган кунларгаҳам етиб келдик. Юртимиз тупроғи сер унум, гўзал боғлари серҳосил эканлигидан қанчалар ғурурлансак арзийди. Аллоҳ таоло шундай мрхамат қилади. “Яхши шаҳар (ери)нинг гиёҳи Раббининг изни билан (униб) чиқаверади. Ёмон (шаҳар ери эса) фақат унумсиз бўлур. Шукр қилувчи қавм учун оятларни шу тарзда такрор-такрор баён этурмиз”. Дархақиқат бозорлардаги тўкин сочинлик далалардаги ҳосилнинг мўллигидандир. Барча ҳосиллар –оятда таькидланганидек – Парвардигоримизнинг изни билан униб ўсмоқда. Демак, юртимиз мақтовга лойиқлиги, севиб ардоқлашга муносиблиги ва жаннат мисол эканлиги барчамизни фахрлантиради. Деҳқончилик ва зироат улуғ фазилатли амалдир. Чунки кўплаб ояти карималарда боғлардаги турфа ва ранг-баранг мевалар ва далалардаги буғдой, пахта кабиларнинг ҳосили Аллоҳ таолонинг изни ва иродаси билан етилиши баён этилган. Бу эса деҳқон ва боғбонларнинг мехнати Аллоҳнинг назари остида эканлигига ва Аллоҳ таоло уларга мададкор эканлигига далолат қилади.
Бунга мисол қуйидаги оятлардир: “Биз осмондан баракотли сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик. Шунингдек, зич мевали, шохлари баланд хурмоларни ҳам. Бандаларга ризқ бўлсин учун (шундай қилдик). Яна (сув) билан “ўлик” шаҳарни (ерни) “тирилтирдик”. (Қабрлардан тирилиб ) чиқиш ҳам мана шундай бўлур”. (Қоф сураси, 9-11оятлар) Она диёримизнинг бепоён ҳудудларида, айниқса қишлоқ минтақаларида яшовчи хар бир инсонга асосларидан бири-бўлган – дехқончилик, пахтачилик ва зироат экани яхши маьлум.
Ҳозир ватанимизнинг қайси бир худудига борманг Аллоҳнинг марҳамати ва деҳқон меҳнати, қалб қўри билан етиштирилган пахта, дон, сабзавот, полиз ва боғлардаги мўл-кўл ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олинаётганига гувох бўламиз. Улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан ватанимиз бойлигига бойлик қўшиш, ҳалқимиз ҳаёти учун зарур бўлган барча қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотларини кўплаб етказиш, уларни қишки мавсумга захира этишда кўп куч ва ғайрат сарфламоқдалар. Катта меҳнат эвазига етиштирилган барча турдаги ҳосилни авайлаб сақлаш ва уни исроф қилмаслик ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб, пахта далаларида катта меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай, териб олишда ҳозирги очиқ-ойдин кунларни ғанимат билайлик. Ризқу-рўзимиз, миллий бойлигимиз – пахта ва бошқа ҳосилини ҳеч бир нес-нобуд қилмай териб олишда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Хонқа туман “Хазрати Хўжа Нураддин бобо”
масжиди имом хатиби Х.Уллиев

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *