Жаҳолатга қарши маърифат

Яратганинг марҳамати билан жонажон юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукумрон. Бу тинчлик ва фаровонликнинг қадрининг баландлигини, дунёнинг баъзи жойларида бўлаётган ҳунрезликлар ва турли бало офатлар мисолида таққослаб кўрсак аён бўлади.

Албатта бу неъматнинг ўз ўзидан бўлмаётгани, бунинг учун давлатимизнинг қанча мутасадди ташкилотлари ўз ҳиссасини қўшаётганини билиш ва англаш қийин эмас.

Шу маънода давлатимиз рахбарининг ташаббуси билан ташкил этилган тинчликни асраш ва жахолатга қарши маърифат билан курашиш шиори остида,мамлакатимиз таълим муассасаларида тадбирлар ташкил этилаётир.

Шундай тадбир бизнинг Боғот туманида ҳам ташкил қилиниб, элимиздаги коллеж, лицей ва умумтаълим мактабларида ёшлар билан учрашувлар мунтазам ташкил этилиб келинмоқда. Бу тадбирларда, жахолат нима эканлиги баъзи бир ёшлар билиб билмасдан бу жахолат тўрига тушиб қолаётгани ва жахолатни кетказгучи маърифат хосил қилиш йўллари ўргатилмоқда. Маърифат хосил қилиш учун албатта илм олмоқ кераклиги, динимиз кўрсатмаларида илм талаб қилишга тарғиб қилинганлиги ва давлатимиз қонунларида ҳам илм олиш кафолатлаблаб қўйилганлиги тушунтириб ўтилди.

Жумладан Қуръони каримнинг биринчи оятлари “Ўқи” деган амр билан бошланганлиги ҳам, динимизда илм олишга тарғиб кучлилигидан далолат беради.

Қуръони каримнинг сакизюз унбир ойида илм сўзи турли маънолар билан келганлиги эса Аллоҳ таъолонинг инсон зотига фақат илим билан нажот борлиги уқтирмоқчи бўлади.

Уламолардан бири “Илим олганларнинг баъзилари адашди,илим олмаганларнинг эса барчаси адашиб кетди”деген сўзнинг замирида эса илм олишда ниятнинг тўғри бўлишлиги илм олиш фақат Аллоҳ таъолони рози қилиш ва инсонларга манфаат етказиш учун бўлиши кераклиги тушунтириб ўтилди.

Тадбирлар давомида вилоят хокимлиги мутахаассислари, имом-хатиблар ва таълим муассасалари мутаасаддилари билан, бугун дунёнинг баъзи жойларидаги бўлаётган беқарорлик ва нотинчликлар замирида, илмсизлик ётганлиги, инсоннинг эътиқоди бузулса хар қандай хунрезлик ва фитна фасодларга бош қўшиши мумкунлигини, ўз юртига нонкўрлик қилиб динига ва миллатига хиёнат қилиб, бузғунчи тўдалар сафига қўшилиб кетган баъзи бир ватанфурушлар мисолида тушунтирилди.

Ёшлар тарбиясига эътибор “Абдулло Авлоний” ҳазратлари айтганидек “биз учун ё хаёт ё мом ё фалокат ё саодат” масаласидир.

Таълим даргохларида ўтказилаётган тадбирлар худо хохласа тез орада ўз самарасини беради. Бундай тадбирлар албатта ёшларимизда ватанпарварлик,садоқат ва келажакга ишонч рухини беради.

Ильясов Камоладдин

Боғот тумани “Исмоил шайх бобо” масжиди

имом хатиби

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован.