ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОҲ

Жамият оилалардан ташкил топади. Оила тинч булса, маҳалла тинч, жамият тинч. Оиланинг тинчлиги шу оиладаги аёлга боғлик. Аёллар эрига итоатли, эрини сирини, молини, обрўсини сақлаши зарур. Жамоатчилик (тўйлар) асосида оила қурилади. Шу кундан эр-хотин муносабати бошланади. Эр-хотин ораларидаги сир ошкор булса, улар ўртасига совуқчилик тушиб, ажрашишига сабаб булади.
Ҳадиси шарифда “Ҳаё иймондандир” дейилади. Қизларимиз Аллоҳ насиб этса, суюкли ёр, бир хонадон бекаси, меҳрибон она бўлишади. Шундай экан ибоси, ҳаёси, одоби, ахлоқи билан улар ўзларини асрашлари лозим. Нақлларда айтилишича “Гўзаллиги ила мадҳ этилувчи аёл гўзал эмас, балки, тарбияли аёл гўзалдир” дейилган.
Аёлларимиз турмуш ўртоқларини тансиқ таомлар тайёрлаб, уларни яхши кутиб олишлари ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади. Уларни кийимларини саранжом-саришта сақлаши, фарзандларига бор меҳрини бериши зарур. Оилани тотувлиги мана шу жиҳатларга боғлиқ.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Аёлларнинг энг олий ибодати турмуш ўртоғига итоат қилишидир” деганлар. “Агар аёл турмуш ўртоғини юзига қараб, дағал сўзлар айтса, турмуш ўртоғи бу сўздан ғамгин бўлса, Аллоҳ таоло бу аёлни чиройли сўзлар билан турмуш ўртоғини ҳурсанд қилиб кулдирмагунича, азобга дучор қилади” деганлар. Аёлни бахти оила қувончи ва фароғатида эмасми…
Меҳнат қилиб топган пулларни ҳар доим кийимга сарф қилмасдан, рўзғордаги камчиликларга ишлатишимиз керак бўлади. Кийим кўз-кўз қилиш учун эмас баданни беркитиш учун кийилади. Шундай экан биз аёллар турмуш ўртоғимизга таянч, фарзандларимизга меҳрибон она бўлайлик.
Фарзандига тарбия бериш ота-онанинг бурчи ҳисобланади. Фарзанд тарбияси узоқ давом этадиган масъулиятли бурч. Бошқа ишларни бажариш охирига етиши мумкиндир, лекин фарзанд тарбияси бардавом ҳисобланади. Фарзанд оилада ота-онаси ва оиланинг бошқа аъзоларидан намуна олади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларида кўп ўқиганмиз. Фарзанд туғилган пайтда соф табиат билан туғилади, ота-онанинг тарбиси сабабли бу софликка путур етиши мумкин. Фарзанд яхудий, насроний, мажусий бўлиб туғилмайди. Ота-онанинг тарбиси туфайли у яхудий, насроний, мажусий бўлади. Уламоларимиз “Болалар тарбиясини туғилиши билан бошлаш керак”- деганлар.
Ота-она фарзандига яхши ва гўзал одоб ўргатса, фарзандига ундан ортиқ ҳадя бўлмайди.
Қизлар тарбиясига кўпинча она масъул бўлади. Қизларимиз бўлғуси умр йўлдош, бўлғуси она, бўлғуси буви. Оиланинг тинчлиги шу оиладаги аёлларга боғлиқ. Она қизларга уйни тоза тутиш , овқат пишириш, тикиш-бичиш ишлари, турмуш қургандан кейин турмуш ўртоғини, қайн онаси, қайн отаси ҳурматини жойига қўйиш кўникмаларини ўргатиши керак. Ана шунда янги қурилган оила бахтли оила бўлади. Оиланинг МУҚАДДАСлигига путур етмайди.
Шу кунларда бутун лунёда каранавируснинг таркалиши катта тахдидга айланди. Бундан вахимага тушмасдан, тиббиёт ходимларини тавсияларига амад килиб, уйдан чикмасдан, оидамиз бахти учун, фарзандларимиз тарбияси билан шугулланиш хар бир аёлнинг вазифаси эканлигини эсдан чиаармайлик.

ЎМИ Хоразм вилояти вакилининг хотин-
қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Р.Кадирова

Leave a Reply

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *